Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

АҚШ инсон ХИМЕРАсини яратишга рухсат бермоқчи.

Американинг миллий саломатлик институти 2015 йили ўзлари таъқиқлаган илмий текширувни молиялашни режалаштирмоқда деб хабар беради AFP.

Химера – бу турли ирсий хужайралардан ташкил топган организм. Одатда химера тузилиш бутун организмда эмас, балки унинг маълум қисми ёки органида бўлади холос.

MIT Technology Review ни ёзишига кўра Миллий саломатлик институти ўтган йили рухсат бермаса хам бир неча мустақил олимлар юқоридаги текширувларни амалга оширишган. Улар 20 га яқин инсон хужайралари қўшилган қўй ва чўчқа эмбрионларини етиштиришган.

Миллий саломатлик институтини ўз фикрини ўзгартиришига экспертларнинг консультациялари сабаб бўлди. "Хайвон миясига инсон хужайраларини қўшиш орқали” қилинган тадқиқотлар Миллий институт эътиборини тортди. Бу текширувлар инсонни Альцгеймер(қариялар хотира пастлиги) ва Паркинсон каби оғир мия касалликларини даволашда ёрдам бериши кутилмоқда. Бундан ташқари химералар трансплантация учун орган етиштиришга хам ишлатилади.

Америка миллий саломатлик институти бу масалани 30 кунлик жамоат мунозарасига қўйган бўлиб, ундан сўнг институт экспертлари охирги хулосани айтади.

Бу каби тажрибалар бошқа давлатларда хам ўтказилмоқда. Хусусан Буюк Британия инсон эмбрионини генетик модификация қилишга рухсат берди.

скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: