Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Простата аденомаси – кандай БЕЛГИЛАР булади?

 

Олдинги мақолада биз аденоманинг сабаби хақида маълумот бергандик. Унинг клиник белгилари хақида тўхталиб ўтмоқчимиз. Унинг белгилари, ривожланиш жараёни, ва асоратлари аденомани простатанинг қайси зонасидан пайдо бўлганлигини қараб турлича бўлади. (Простатанинг зоналари хақида простатит хақидаги мақолада танишишингиз мумкин.)

Аденома хажмининг катталиги доим хам кўп белгилар пайдо қилмайди. Баъзан кичик ўлчамли аденома сийдик тутилишига сабаб бўлади. Бунинг асосий сабаби юқорида айтиб ўтилганидек аденоманинг жойлашган жойига бевосита боғлиқ. Аденома асосан 3 йўналишда ўсади:

  • Аденома қовуқ ичига сийдик чиқарув канал орқали ўсиб кириши. Бунда жуда кичик аденома хам сийдик тутилишига сабаб бўлади.
  • Аденома тўғри ичак томонга ўсиб кириши. Бу холда сийдик тутилиши бўлмайди, балки қовуқнинг сфинктери иши бузилади ва қолдиқ сийдик қолиб кетади.
  • Энг кеч белги берадиган тури – аденоманинг барча қисмига тенг ўсишидир. Бу холатда инсонда узоқ вақтгача касаллик белгилари бўлмайди.

Аденома билан хасталанган инсон сийишида қуйидаги белгилар бўлиши мумкин:

  • Тез – тез сийиш. Айниқса тунги вақтда. Бу холат инсон уйқусини бузилишига олиб келади.
  • Сийдик оқимининг ўзгариши: узилиб-узилиб тушади, оқим тезлиги пасаяди ва кучанишга сабаб бўлади.
  • Сийдик тута олмаслик. Хожатга шошиб қолади ва етиб боргунча сийдик чиқиб кетади.
  • Хожатдан чиққандан сўнг "қолдиқ сийдик” қолиш хисси.

Сийдик тутилиши икки хил бўлади:

  • Ўткир сийдик тутилиши: бунда қисқа вақт ичида инсондан сийдик келмайди, қовуқ сохада оғриқ бўлади. Бунда зудлик билан шифохонага борилади ва одатда сийдик йўлига катетер қўйилади ёки қовуқ устидан тери орқали дренаж трубка ўрнатилади.
  • Сурункали сийдик тутилиши: аденоманинг энг оғир ва афсуски кўп учрайдиган асоратларидан бири. Инсонда аденома секин-асталик билан ривожланади ва қовуқда маълум миқдорда қолдиқ сийдик қолади. Қолдиқ сийдик миқдори маълум чегарадан ошгандан сўнг қовуқ-сийдик найи рефлюкси(сийдикнинг буйрак томонга қайтиши) пайдо бўлади. Кейинчалик буйрак етишмовчилиги кузатилади. Бунинг белгилари:
    • Холсизлик
    • Қувватсизлик
    • Хазм бузилиши
    • Кўнгил айниш
    • Қон босими кўтарилиши ва бошқалар.

Эркак ёши 40 дан ошгандан сўнг доимий тиббий кўрикдан ўтиб туриши шарт. Агар аденома аниқланса уролог шифокор назоратида туриши ва ўзидаги ўзгаришни доимий назорат қилиб бориши керак.


 Бошқа мақолалар:

 

1.Нос бепуштликка олиб келади.

2.Ўғил кўриш – замонавий тиббиёт нималарга қодир?

3.Фантастик тиббиёт – двигателли сперматозоидлар

4.Крипторхизм – моякни ёрғоққа тушмаслиги.

5.Гидроцеле - мояк истисқоси нима?

6.Геморой, варикоз,варикоцеле- қандай умумийлик мавжуд.

7.Варикоцелева эркаклар саломатлиги.

8.Варикоцеле нима?

9.Простата аденомаси – кандай БЕЛГИЛАР булади?

10.Простата бези аденомаси – асосий САБАБИ нима?

11.Бепуштлар энди ИНВАЛИД хисобланадими?

12.Эркаклар нимага ХИЁНАТ қилади?

13.ЎҒИЛМИ ЁКИ ҚИЗ!!!

14.Цистит ёхуд «чахмазак»

15.ЭРКАКНИНГ ИККИНЧИ ЮРАГИ ЁКИ ПРОСТАТИТ

16.Циститни олдини олишни 3 асосий шарти.

17.Циститнинг 10 хил белгиси.

18.Циститнинг 7 сабаби?

19.Қовуқ анатомиясини биласизми?

20.Циститаёлларда кўпми ёки эркакларда?!

21.КЕГЕЛ МАШҚИ

22.Жинсий йўл билан юқадиган касалликлар

23.Сунъий буйрак яратилди!!!

24.Тунги энурез – тунда "тагини хўллаб қўйиш”

25.Ифлосланган хаводан БУЙРАК зарарланади.


скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: