Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Ўғил кўриш – замонавий тиббиёт нималарга қодир?

Авваламбор ўғилми – қизми фарзанд борлиги ўзи бир катта бахт. Лекин хозирда ўғил фарзанд кўриш борасида жуда кўп "афсона”лар, турли фирибгарлар хамда фирибгарликлар кўпайиб кетди. Инсон жинсига жавобгар хромосомалар икки хил бўлади:

  •  ХХ хромосома – аёл кишига тегишли
  •  XY хромосома – эркак кишига тегишли

Аёл киши тухум хужайрасида фақат Х – хромосома бўлади. Эркаклар уруғида эса хам Х – хромосома хам Y– хромосома бўлади. Демак бундан кўриниб турибдики ўғил кўриш фақатгина ЭРКАКка боғлиқ.

Тиббиётда ўғил кўришга таъсир қилиш йўллари ва "афсона”ларга бирма-бир тўхталиб ўтамиз.

1. Даволаниш ўғил кўриш имконини оширади – халқ ичида иссиқ укол олиш, турли иссиқликлар қўллаш ва турли озиқ-овқатлар истеъмол қилиш ўғил кўришга сабаб бўлади деган тушунча мавжуд. Аслида бундай бирорта текширув ўз исботини топгани маълум эмас. Лекин турли сийдик ва жинсий йўллар касалликларини даволаш хисобига фарзанд кўриш қобилияти тикланиши мумкин.

2.Эякулятдаги(эркаклардан чиқадиган суюқлик) уруғ(сперма) сонини кўп бўлиши ўғил кўриш имконини оширади – Стенфорд университети тиббиёт фанлари доктори Майкл Эйзенберг сперматозоидлар концентрациясини ўғил бўлишига таъсирини ўрганиб чиққан. Унда 186 та эркак текширилган. Хулоса: сперма миқдори қанчалик юқори бўлса, ўғил кўриш эхтимоли шунчалик юқори бўлади.

3.ЭКО– танадан ташқарида оталантириш. Бу усулда аёл тухум хужайраси ва эркак уруғи танадан ташқарида лаборатория шароитида бир-бирига қўшилади. Сўнг бу оталанган тухум хужайрани аёл бачадонига қўйилади. Шу оталанган тухумни бачадонга қўйишдан олдин генетик(ирсий) текширувдан ўтказилади. Ирсий текширувда турли ирсий касалликлар ва бола жинсини аниқлаш имкони мавжуд. Лекин бу усуллар жуда қиммат текширувлар хисобланади.

4. ИКСИ – ЭКО нинг янада мураккаброқ тури хисобланади. Ўғил кўриш имконияти юқоридаги билан бир хил.

Бундан ташқари бола жинсини эрта вақтда аниқлаш йўллари хам мавжуд:

1. Амниоцентез – 16-18 хафталикда қилинади.

2.Хорион ворсинкасининг биопсияси – 7-10 хафталикда амалга оширилади.

3.Кордоцентез– 16-18 хафталикда киндик қонидан олиб текшириш.

4.УТТ– 10-12 хафталикдан сўнг аниқланади.

5. Тестпол – янги усул бўлиб, хомиладор аёл сийдигидан аниқлаб беради. 10 – хафталикдан сўнг ишлатилади.

 

 

Бошқа мақолалар:

 

1.Нос бепуштликка олиб келади.

2.Ўғил кўриш – замонавий тиббиёт нималарга қодир?

3.Фантастик тиббиёт – двигателли сперматозоидлар

4.Крипторхизм – моякни ёрғоққа тушмаслиги.

5.Гидроцеле - мояк истисқоси нима?

6.Геморой, варикоз,варикоцеле- қандай умумийлик мавжуд.

7.Варикоцелева эркаклар саломатлиги.

8.Варикоцеле нима?

9.Простата аденомаси – кандай БЕЛГИЛАР булади?

10.Простата бези аденомаси – асосий САБАБИ нима?

11.Бепуштлар энди ИНВАЛИД хисобланадими?

12.Эркаклар нимага ХИЁНАТ қилади?

13.ЎҒИЛМИ ЁКИ ҚИЗ!!!

14.Цистит ёхуд «чахмазак»

15.ЭРКАКНИНГ ИККИНЧИ ЮРАГИ ЁКИ ПРОСТАТИТ

16.Циститни олдини олишни 3 асосий шарти.

17.Циститнинг 10 хил белгиси.

18.Циститнинг 7 сабаби?

19.Қовуқ анатомиясини биласизми?

20.Циститаёлларда кўпми ёки эркакларда?!

21.КЕГЕЛ МАШҚИ

22.Жинсий йўл билан юқадиган касалликлар

23.Сунъий буйрак яратилди!!!

24.Тунги энурез – тунда "тагини хўллаб қўйиш”

25.Ифлосланган хаводан БУЙРАК зарарланади.



скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: