Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

ЭРКАКНИНГ ИККИНЧИ ЮРАГИ ЁКИ ПРОСТАТИТ

Эркакнинг иккинчи юраги – простата бези хакида деярли хамма эшитган, лекин купчиликда у хакида етарли маълумот мавжуд эмас. Шифокорлик иш жараёнимда куп беморлар: «Менда простата бор!», - деган иборани ишлатади. «Простата» - бу хамма эркакларда мавжуд органнинг исми холос, бу бирор касалликни бидирмайди. Бугун бу орган хакида ва ундаги баъзи касалликлар хакида тухталиб утаман.

Анатомияси

Простата бези кичик тазда жойлашган булиб, унинг тепасида ковук, пастида эса таз мушаклари, орка томонида тугри ичак, икки ён ва олд томонида эса таз деворлари мавжуд. Простата бези билан кушни органлар орасини эса ёг тукимаси тулдириб туради. Простата бези каштан шаклига эга булиб, унинг уртасидан сийдик чикарув канали тешиб утади. Икки уруг йули простата бези ичида сийдик йулига очилади. Простата безини бир кисми мушак ва колган кисми бездан иборат. Хозирда простата безини бир неча зоналарга булинилади. Бу расмда курсатиб утилган.

Зоналарга булишдан максад, турли зоналардан турли касалликлар ривожланади ва касаллик турли зонада турлича белги билан ифодаланади. Бу зоналарни тукималари хам турлича ривожланган булади. Мисол: утувчи зонадан купрок простата бези хавфсиз гиперплазияси ва 25% простата раки ривожланиши аникланган.

 ЭРКАКНИНГ ИККИНЧИ ЮРАГИ ЁКИ ПРОСТАТИТ ЭРКАКНИНГ ИККИНЧИ ЮРАГИ ЁКИ ПРОСТАТИТ 

Простата безини вазифалари

 Сийдик чикишида ва сийдикни ковукда ушлаб туришдаги фаолияти. Бу вазифани простата безини мушак кисми бажаради. Простатит (простата безини шамолллаши) ва простата бези аденомаси(простата бези хавфсиз гиперплазияси)да бу фаолият бузилиши кузатилади.

  • Уруг чикариш вазифаси. Бевосита уруг отиш каналидаги уругни сийдик чикарув каналига утказиб беради.
  • Уругни бир томонлама чикишини таъминлаш вазифаси. Простата безида уруг чикарув канал тепасида клапан вазифасини бажарувчи кисм булиб, бу кисм уруг чикиш вактида катталашиб ковук томонни тусиб туради. Бу кисм вазифаси бузилиши кандли диабед ва орка мия касалликларида куп учрайди. Буни ретроград эякуляция деб аталинади. Алокада уруг ташкарига чикмайди ва ковук ичига кириб кетади. Беморда бепуштликка сабаб булади. Баъзи дорилар хам бунга сабаб булиши мумкин.
  • Уругни чикиш вактига ва жинсий хиссиёт(оргазм)га таъсири. Юкоридаги клапан кисмда жуда куп нерв охирлари жойлашган булиб, уларни кучли кузгалиши уругни тез чикишига ва таъсирланишини пастлиги аноргазмияга(жинсий сезгини йуклиги) олиб келади. Ретроград эякуляцияда купрок оргазм пасайган ёки умуман кузатилмайди.
  • Простата суюклигини ишлаб чикариш. Простата суюклиги эякулят(ташкарига чиккан уруг суюклиги)нинг 30-40% ини ташкил килади. Простата суюклиги таркибидаги моддалар уругнинг суюлишини кучайтиради, уруг хужайралари (сперматозоидлар)ни озиклантириб, уларнинг харакатчанлигини ва тириклигини узайтиради.
  • Эндокрин вазифаси. Простата узидан биологик фаол модда ишлаб чикаради ва уни конга утказади. Бу модда факат жинсий алокада ажралади. Бу модда инсон жинсий кувватига ижобий ва уруг ишлаб чикаришга салбий таъсир килиши аникланган.

Простатит – турли омиллар таъсирида простата тукимасини яллигланиш касаллиги булиб, турли клиник симптомлар билан намоён булади. Касаллик 35-50 ёшларда куп учрайди.

Сабаблари ва ривожланиш механизми

Касаллик кузгатувчи омиллар:

  • Инфекция – ичак таёкчаси, серрата, клебсиелла, протеус, стафилококк, энтерококк ва бошкалар. Бевосита простата безини зарарлаб яллигланиш келтириб чикаради.
  • Турли химиявий омиллар – интрапростатик рефлюкс окибатида яъни сийдикни простата бези каналлари оркали без ичига кириши ва сийдик таркибидаги турли моддаларни яллигланиш чакириши тушунилади.
  • Иммун омиллар – цитокинлар ва лейкотриенлар яъни иммун тизим хужайралари ишлаб чикарган моддаларни бевосита таъсири окибатида простатада яллигланиш келиб чикади.
  • Нейроген омиллар – сурункали таз огриги мисол була олади. Бунда касаллик бошка органларда булиб купрок простатит белгиларини беради. Бундан ташкари простата бези фаолиятини бошкарувчи нервлар фаолияти бузилиши кичик таз органларида касаллик ривожланишига шароит яратади.
  • Касаллик ривожланишига таъсир курсатувчи омиллар:
  • Нотугри жинсий хаёт тарзи – химояланмаган ва жинсий йулларида касаллиги бор партнёрлар билан куп алокада булиш
  • Жинсий хаёт гигенаси ва шахсий гигиена коидаларига амал килмаслик
  • Норегуляр жинсий хаёт
  • Простата тоши
  • Кам харакатли хаёт тарзи, сурункали кабзияд
  • Сурункали совук таъсири
  • Доимий сийдик каналида катетер булиши
  • Сийдик каналида инструментал аралашувлар
  • Организмдаги инфекция учоклари мавжудлиги (абсцесс, ангина, отит, йирингли тошмалар ва х.)
  • Иммун тизимини сусайтирувчи касалликлар (кандли диабед, орттирилган иммун танкислиги, алкоголизм)ва б.

Касалликнинг синфланиши

Хозирда касалликнинг жуда куп таснифлари ишлатилади. Улардан энг куп таркалгани АКШ миллий саломатлик институтиинг таснифи:

  • Уткир бактериал простатит
  • Сурункали бактериал простатит
  • Сурункали абактериал простатит:
  1. Яллигланиш шакли – простата суюклигида лейкоцитлар сони ошган булади
  2. Яллигланишсиз шакли – простата суюклигида лейкоцитлар сони нормада булади
  • Симптомсиз тури – беморда хеч кандай узгариш булмайди, факат простата суюклиги текширилганда яллигланиш топилади.

Касаллик белгилари

Касаллик турига караб клиник белгилари жуда хилма-хил булади. Умумий холда куйидаги белгилар учраши мумкин:

Огрик – ковукка, ораликка, чов, орка пешоб, моякларга ва баъзан сонгача бериши мумкин. Огрикни кучи турлича булади.

Сийишдаги узгаришлар:

  • Тез-тез сийиш
  • Сийганда ачишиш ва огрик
  • Сийишни охирида кучли ачишиш ва огрик
  • Сийдик окимини сустлиги, кучаниб сийиш
  • Уткир простатитда сийдик охирида кон келиши мумкин
  • Уткир простатитда уткир сийдик тутилиши учраши мумкин
  • Жинсий алокадаги узгаришлар:
  • Уругнинг тез келиши
  • Уруг чикиш вактида ва ундан сунг огрик булиши
  • Бепуштлик
  • Спонтан(тонгги ва бошка вактлардаги) эрекцияни камайиши
  • Баъзан алокадаги эрекцияни пасайиши
  • Либидо(жинсий алокага булган кизикиш)нинг пасайиши
  • Оргазмнинг сустлиги ва б.

Уткир простатитда юкоридагиларга кушимча интоксикация(захарланиш) белгилари булади:

  • Иситма 39 С ва ундан юкори
  • Калтираш (безгак олиш)
  • Холсизлик
  • Кунгил айниш
  • Юрак уйнаш ва б.

Текширувлар

  • Простата суюклигини микроскопияси ва бактериологик экиб текшириш
  • Ультратовуш текшируви
  • Умумий кон ва сийдик текширувлари
  • Урофлоуметрия
  • Иммун холатни текшириш ва курсатмага кура бошка тешкширувлар

Даволаш

Диагноз куйиш ва даволашни факатгина мутахасис шифокор амалга оширади. Хозирда куйидаги даволаш усуллари кулланилади:

  • Антибиотикотерапия
  • Ностероид яллигланишга карши дорилар
  • Альфа адреноблокаторлар
  • Иммуномодуляторлар
  • Дезинтоксикацион терапия
  • Цитокин ингибиторлари
  • 5 альфа редуктаза ингибиторлари
  • Фитопрепаратлар
  • Аллопуринол
  • Простата массажи
  • Физиотерапиялар: термотерапия, лазеротерапия, магнитотерапия, инфракизил нурлаш ва бошкалар.
  • Психотерапия
  • Пархез
  • Режимга амал килиш(регуляр жинсий алока, совукдан сакланиш ва б.)
  • Хирургик даво(простата кистаси, склерози, абсцесси ва б.)

Асоратлар

Умумий касалларнинг 7-36% ида турли асоратлар учрайди. Бунга сабаб бемор вактида мурожаат килмаганлиги, даво муолажа охиригача кабул килинмагани, даволаш режими бузилганлига ва бошкалар. Куйида баъзи асоратларни келтириб утаман:

  • Простата абсцесси
  • Эпидидимит ва орхит(мояк ортиги ва моякни яллигланиши)
  • Везикулит(уруг копчасини яллигланиши)
  • Уткир сийдик тутилиши
  • Бепуштлик
  • Жинсий бузилишлар
  • Простата склерози(чандикланиши)
  • Сепсис(конга инфекцияни таркаши)
  • Простата тоши
  • Цистит
  • Турли даражада психоневрологик(рухий) узгаришлар ва б.

Касалликнинг олдини олиш

Касалликнинг даволашдан олдини олиш осонрок деган наклга амал килишни тавсия бераман. Юкорида касаллик ривожланишига олиб келувчи омиллардан сакланиш, касаллик ривожланишини олдини олади. Уларни яна бир бор эслатиб утаман:

  • Доимий ягона жинсий партнёрга эга булиш
  • Жинсий ва шахсий гигиена коидаларига амал килиш
  • Узок совук утишидан сакланиш
  • Алкогол ва аччик таомлардан сакланиш
  • Инфекция учокларини даволатиш
  • Регуляр жинсий хаёт – узок вактга жинсий алока тухташи ва киска вактда купайиб кетишидан сакланиш
  • Кейгел машки – бу машк кичик таз аъзоларини кон айланишини кучайтириб, махаллий иммунитетини мустахкамлайди ва нерв-мушак бошкарувига ижобий таъсир этади.

Кулланилган адабиётлар

  1. Национальное руководство по урологии под ред. Н.А. Лопаткина Моска 2009
  2. Руководство по клинической урологии А. Я. Пытеля издательство «Медицина» Москва 1969
  3. Европа урологлар ассоциацияси кулланмалари
  4. Турли интернет сайтлари, лекция материаллар ва укув программалари.

 

Муаллиф:   Исломов Одилхон Рустамович

 

 

Бошқа мақолалар:

 

 

1. Нос бепуштликка олиб келади.

2. Ўғил кўриш – замонавий тиббиёт нималарга қодир?

3. Фантастик тиббиёт – двигателли сперматозоидлар

4. Крипторхизм – моякни ёрғоққа тушмаслиги.

5. Гидроцеле - мояк истисқоси нима?

6. Геморой, варикоз,варикоцеле- қандай умумийлик мавжуд.

7. Варикоцелева эркаклар саломатлиги.

8. Варикоцеле нима?

9. Простата аденомаси – кандай БЕЛГИЛАР булади?

10. Простата бези аденомаси – асосий САБАБИ нима?

11. Бепуштлар энди ИНВАЛИД хисобланадими?

12. Эркаклар нимага ХИЁНАТ қилади?

13. ЎҒИЛМИ ЁКИ ҚИЗ!!!

14. Цистит ёхуд «чахмазак»

15. ЭРКАКНИНГ ИККИНЧИ ЮРАГИ ЁКИ ПРОСТАТИТ

16. Циститни олдини олишни 3 асосий шарти.

17. Циститнинг 10 хил белгиси.

18. Циститнинг 7 сабаби?

19. Қовуқ анатомиясини биласизми?

20. Циститаёлларда кўпми ёки эркакларда?!

21. КЕГЕЛ МАШҚИ

22. Жинсий йўл билан юқадиган касалликлар

23. Сунъий буйрак яратилди!!!

24. Тунги энурез – тунда "тагини хўллаб қўйиш”

25. Ифлосланган хаводан БУЙРАК зарарланади.

 


скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: