Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Цистит ёхуд «чахмазак»

 Цистит ёки халк ичида «чахмазак» номи билан машхур булган касаллик хакида озгина маълумот бериб утмокчиман. Цистит (грекча «kystis» - ковук ва «+itis» - яллигланиш) бу ковук деворини яллигланиш касаллиги булиб, купрок ковукнинг ички шиллик кавати зарарланади.
 Цистит аёлларда энг куп таркалган урологик касаллик хисобланади. Россияда хар йили 26-36 миллион холат кайд этилади(Лоран О.Б., 1999). Цистит инсон ёшига, жинсига ва хаёт тарзига караб турли микдорда учраши аникланган.
  • 1-15 ёшли кизларда 4%ни ва шу ёшдаги болаларда 0,5% ни яъни хар 100 та киздан 4 тасида ва хар 200 боладан 1 тасида бу касаллик учрайди.
  • 20-40 ёшдаги аёлларда 25-35%ни ташкил килса, шу ёшдаги эркакларда эса 1 % атрофини ташкил килади.
  • 65 ёшлар атрофида эса иккала жинс ваклларида 40-35% ни ташкил этади.

Бу маколада асосан аёллардаги циститга купрок эътибор бераман.

 Кискача ковук анатомияси ва физиологияси хакида.

Ковук буш, мушакдан тузилган орган булиб, сийдик туплаш ва сийдик чикариш вазифасини бажаради. Унда учта тешик бор: 2 та сийдик найини тешиги ва 1 та сийдик чикарув каналини тешиги. У кичик тосда жойлашган. Унинг хажми 250-500 мл атрофида булади. Девори 3 каватдан иборат:

  • ички – шиллик,
  • урта – мушак ва
  • ташки – адвентиция.

Аёллар сийдик чикарув канали киска ва кенг булади. Узунлиги 3,5-4 см. Ташки канал диаметри 3-9 мм атрофида булади. Аёлларда сийдик найининг орка томонида кин ва тугри ичак жойлашган.

 Касаллик сабаби

Касаллик сабаблари жуда куп:

  • Инфекция (ичак таёкча, стафилококк, клебсиелла, протеус ва б.)
  • Вирус
  • Паразит
  • Химиявий - токсик
  • Термик
  • Радиацион
  • Дори окибатида ва б.

Энг куп касалликни микроблар чакиради ва бу микроблар ичида асосий уринни грамм манфий микроблар ( асосан ичак таёкчаси) эгаллайди. Ичак таёкчаси касалликнинг 70-95% ида кузгатувчи эканлиги аникланган.

 Касаллликнинг ривожланиш механизми.

Касаллик ривожланишида жуда куп омиллар керак булади. Шулардан бири касаллик чакирувчи (патоген) микроблар. Лекин микроб булгани билан доим хам касаллик ривожланавермайди. Бунда ковук химоя тизимларини катта роли бор. Ковукнинг узини-узи химоя тизимлари:

  • Сийдик чикарув канали ичида ёки атрофида Скин безлари мавжуд. Бу безлар ишлаб чикарган суюклик таркибида махаллий химоя омили – иммуноглобулин А булади. Бу модда микробларни ураб олиб, ковук ичига киришини тухтатади ва шиллик каватга ёпишишини камайтиради. Бу без жинсий балогатга етиш даврида тулик ривожланади ва хомиладорликда фаолияти кучаяди.
  • Ковук шиллик кавати хужайралари (уротелий) узидан яна бир химоя омили мукополисахарид (гликозоаминогликан) ишлаб чикаради. Бу модда хам микробларни ковук деворига ёпишишини тухтатади ва сийдик билан чикиб кетишини таъминлайди. Бу ковукнинг асосий химоя катлами булиб, гликокаликс деб аталади. Бу модда ишлаб чикарилишини аёллик гормонлари эстероген ва прогестерон бошкаради. Дори моддалардан гепарин бу моддани ишлаб чикаришини кучайтиради.
  • Ковук шиллик каватини фагоцитар активлиги яъни махаллий иммун тизим хужайраларини патоген микробларини улдириши.
  • Гидродинамик химоя – сийдик юкори тезлик билан микробларни «ювиб» тушиб кетиши.
  • Тунда сийдикни концентирланиши(куйиклашиши) – буни окибатида сийдик осморярлиги ошиб, микроб ичидаги суюк кисмини суради ва микроб халок булади
  • Ковук шиллик каватини кучиши – танадаги бошка копловчи тукималар каби ковук ички девор хужайралари (уротелий) хам вакти – вакти билан кучиб тушади ва узида ёпишган микробларни олиб тушиб кетади
  • Сийдик таркибидаги баъзи антибактериал моддалар – бевосита микробни улдиради.

Юкоридаги химоя омиллари бузилишига олиб келувчи холатларда купрок касаллик ривожланади. Касаллик ривожланишига имконият яратадиган вазиятлар:

  • Умумий ва махаллий иммунитетни пасайишига олиб келувчи холатлар (аёллар гормонлари билан даволаниш, кандли диабет, гипотериоз каби эндокрин касалликлар, узок вакт антибиотик ичиш, камконлик, узок вакт цитостатиклар(усмага карши дорилар) билан даволаниш, совук котиш ва б.)
  • Ковукдаги органик узгаришлар ва фаолиятини бузилиши. Буни хисобига ковукдаги сийдик тулик бушамайди ва микроб билан зарарланган сийдик чикиб кетмайди. Окибатида микроб ковук ичидан йуколмай касаллик сурункали шаклга утади.
  • Ковук ичига инструментар аралашувлар(цистоскопия, ковукни катетеризацияси)
  • Фаол жинсий хаёт кечириш, жинсий хаёт гигиенасига амал килмаслик

Микробни ковукка кириш йуллари:

  • Юкорига кутарилувчи йул – микроб оралиг ва орка пешоб сохаларидан сийдик чикарув канал оркали кутарилиши
  • Пастга тушувчи йул – буйракдан пастга тушиши
  • Лимфоген – ёнбош органлар оркали

Бевосита атроф тукималардан ковук девори оркали – бу холат операция вактида ковук девори зарарланиши окибатида окма яра сифатида намоён булади.

Энг куп учрайдиган йули бу юкорига кутарилувчи йул хисобланади.

 Касаллик белгилари

Уткир цистит одатда бирор кузгатувчи омил таъсиридан сунг (совук котиш, инфекцион касалликдан сунг, жинсий алока, травма ва б.) бирданига бошланади. Беморда куйидаги шикоятлар булиши мумкин:

  • Тез-тез сийиш
  • Доимий сийдик кисташ холати
  • Сийишда кучаниш
  • Ковук ва оралик сохада димий огрик
  • Сийиш вактида огрик ва ачишиш
  • Сийдик охирида кон келиши
  • Колдик сийдик колиш хисси
  • Кечкурун тез-тез сийгани чикиш
  • Сийгани бирданига кистов булиш ва баъзан улгурмай колиш
  • Баъзан болаларда уткир циститда уткир сийдик тутилиши кузатилиши мумкин

Буни текширишда асосан сийдик тахлили килинилади. Сийдик тахлилида лейкоцитурия (лейкоцитлар сонини куп булиши)аникланади. Керак булса бошка текширув усуллари: сийдикни экиш, цистоскопия, рентген текшируви кабиларни факат мутахасис шифокор тавсия этади. Касалликка жуда куп кайталаниш характерли. Бунга куйидаги омиллар сабаб булади:

  • Аёл организмини узига хослиги(сийдик чикарув каналини)
  • Ирсий мойиллик
  • Грамм манфий микробларни тукимага ёпишиш хусусияти юкорилиги
  • Жинсий аъзолар касалликлари
  • Сийдик канали ташки тешиги аномалиялари
  • Жинсий хаёт тарзи (эрта бошлаш, норегуляр ва куп партнёрга эга булиш)
  • Жинсий йуллар оркали юкадиган касаллик мавжудлиги(сузак, трихомониаз ва захм каби)
  • Даволанишни охиригача олиб бормаслик
  • Кайта айни уша инфекцияни юкиши(ичак таёкча)
  • Жинсий хаёт ва бошка шахсий гигена коидаларига амал килмаслик
  • Антибиотикларни назоратсиз, уз холича ва пала-партиш истеъмол килиш
  • Тасдикланмаган ва ноодатий усуллар билан нотугри даволаниш
  • Узини-узи даволаш

 

 Даволаш усуллари

1.Микробга карши дорилар

2.Яллигланишга карши дорилар

3.Сийдик харакатига органик ва функционал халакит бериб турган бузилишларни даволаш

4.Жинсий ва гигиеник омилларни коррекция килиш

5.Иммунотерапия

6.Сийдик рН ини узгартирувчи терапия

7.Диета ва ичиш режимига амал килиш, фитотерапия, физиотерапия ва б.

Даволашни факат мутахасис шифокор диагноз куйиб, сунг амалга оширади.

 Касалликни олдини олиш

 

  • Ич котишини олдини олиш
  • Сийдик йуллари шиллик каватини таъсирловчи овкатлардан пархез килиш (тузланган, турли овкат кушимчалари, консервалар, уткир соуслар, уксус, алкоголли ичимликлар, аччик чой, газланган суюкликлар, калампир ва б.)
  • Шахсий ва жинсий гигиена коидаларига эркак ва аёлларни бир хил амал килишлари.

 

 Кулланилган адабиётлар

1.Г.Н. Скрябин, В.П. Александров, Д.Г. Кореньков, Т.Н.Назаров – Циститы (учебное пособие) Санкт Петербург 2006

2.Национальное руководство по урологии под ред. Н.А. Лопаткина

3.Теплов С.А, Назарова Л.С, Елисеева И.П. Уретриты, циститы, кольпиты, вульвовагиниты. Крон-Пресс. М., 2000. с 253.

4.Бошка куплаб интернет сайт маълумотлари ва расмлари.

Муаллиф:           Исломов Одилхон Рустамович

 
 

Бошқа мақолалар: 

 

1. Нос бепуштликка олиб келади.

2. Ўғил кўриш – замонавий тиббиёт нималарга қодир?

3. Фантастик тиббиёт – двигателли сперматозоидлар

4. Крипторхизм – моякни ёрғоққа тушмаслиги.

5. Гидроцеле - мояк истисқоси нима?

6. Геморой, варикоз,варикоцеле- қандай умумийлик мавжуд.

7. Варикоцелева эркаклар саломатлиги.

8. Варикоцеле нима?

9. Простата аденомаси – кандай БЕЛГИЛАР булади?

10. Простата бези аденомаси – асосий САБАБИ нима?

11. Бепуштлар энди ИНВАЛИД хисобланадими?

12. Эркаклар нимага ХИЁНАТ қилади?

13. ЎҒИЛМИ ЁКИ ҚИЗ!!!

14. Цистит ёхуд «чахмазак»

15. ЭРКАКНИНГ ИККИНЧИ ЮРАГИ ЁКИ ПРОСТАТИТ

16. Циститни олдини олишни 3 асосий шарти.

17. Циститнинг 10 хил белгиси.

18. Циститнинг 7 сабаби?

19. Қовуқ анатомиясини биласизми?

20. Циститаёлларда кўпми ёки эркакларда?!

21. КЕГЕЛ МАШҚИ

22. Жинсий йўл билан юқадиган касалликлар

23. Сунъий буйрак яратилди!!!

24. Тунги энурез – тунда "тагини хўллаб қўйиш”

25. Ифлосланган хаводан БУЙРАК зарарланади.

 



скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: