Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Юрак массажи ва сунъий нафас бериш.

 Инсон хушсиз холатида биринчи навбатда унинг юрак уриши ва нафас олиши текширилиши керак.
  • Нафас олишини аниқлаш учун қулоқни оғзига ва бир қўлни кўкрак қафаси устига қўйиб текширилади.
  • Юрак уриши(пульс)ни аниқлаш учун икки бармоқни томоқ олд томонида расмда кўрсатилганидек қўйилади.

Одатда нафас ва юрак уриши бир вақтда тўхтайди. Баъзан нафас ўзи тўхташи хам мумкин бўлиб, бундай холатда фақат сунъий нафас берилади. Амалга ошириладиган вазифалар кетма-кетлиги қуйидагича:
  • Инсонни текис ва қаттиқроқ юзага осмонга қаратиб ётқизилади. (кроватда бўлмайди)
  • Инсон чалқанча ётганда тил илдизи нафас йўлини беркитиб қўяди. Шунинг учун бошни орқага бир оз букилади. Бир қўл билан ияги ушланиб оғзини очилади. Агар қусуқ масса ёки бошқа нарса бўлса, қўлга бирор материал ўраб, тозалаб ташланилади. Бир қўл билан бурун қисиб турилади(берилган нафас бурундан қайтмаслиги учун). Иккинчи қўл билан ияк ушланилади.

  • Нафас олинг. Лабларингиз билан унинг оғзини тўлиқ холатда ёпиб кучли ва бир текис нафас беринг. Нафас чиқишини кўкрак қафаси кўтарилиб тушишидан билинади. Агар бундай бўлмаса унда нафас йўли тўсилган ёки хаво ошқозонга кетяпти. Хаво ошқозонга кетишини ёмон асорати бу қайд қилишни кучайтиришидир. Бу холатдан сақланиш учун бошни орқага букишга эътибор беринг.

  • 1-2-3-4 гача сананг ва яна нафас беринг. Нафас берганингизда ўпкадаги қон кислородга тўйинади. Бу қонни бош мияга етказиш учун энди юракни массаж қилиш керак.
  • Қўлларингизни расмда кўрсатилганидек тўш суяги устига қўйинг. Тирсакларни букмасдан ўз тана вазнингиз билан босинг. 1 секундда бир маротаба босинг. Жами 30 та. Эсингизда сақланг тана вазнни ишлатмасдан ва тирсаклар букилган холатда керакли босим бериб бўлмайди ва бундай массаж фойда бермайди(ёш болалардан ташқари)! Тахминан кўкрак қафаси 5 см га эзилиши керак.

  • 2 та сунъий нафас ва 30 та юрак массажи. Бундай ёрдам билан инсон хаётини 1 соатгача ушлаб туриш мумкин. Шунинг учун тез ёрдам келгунича ёки хаёт белгилари (пульс ва нафас) пайдо бўлгунича ЁРДАМИНГИЗНИ ТЎХТАТМАНГ!!!
 Манба: pervayapomosh.com
Шу мавзудаги видеони кўриш учун қуйидаги расмни босинг.



скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: