Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Ёшликда сув-чечак, қариликдачи?

Ўраб олувчи темиратки (ўраб олувчи герпес, герпес зостер) – инсон тери ва нерв тизимини зарарловчи вирус қўзғатадиган касаллик бўлиб, айни шу вирус сув-чечак касаллигини хам келтириб чиқариши маълумдир.

Тарқалиши.

Касаллик ёшлик вақтида сув-чечак билан хасталанган ёши катталарда кузатилади. Асосан совуқ вақтда юзага келади. Ўраб олувчи темиратки билан касалланган инсон билан контатда бўлган ёш болаларда сув-чечак ривожланиши бир неча тадқиқотарда ўз исботини топган. Ахолини хар 100000 тасига 12-15 та ўраб олувчи темиратки билан хасталанганлар тўғри келади.

Касаллик қўзғашига сабаблар:

Ёшлигида сув-чечак бўлган одамнинг орқа мия ганглияларида (нерв чигаллари) вируслар узоқ вақтгача яшаб қолади. Вақт келиб турли омиллар таъсирида вируслар яна қўзғалиб, ўраб олувчи темиратки касаллигини келтириб чиқаради. Қуйида шу омилларнинг баъзиларини келтириб ўтамиз:

  • Стресс холатлари
  • Жисмоний травмалар
  • Совуқ қотиш
  • Турли инфекцион касалликлар
  • Иммун тизимини пасайишига олиб келувчи бошқа холатлар

Белгилари:

  • Касаллик одатда тез ривожланади. Умумий белгилар: тана харорати кўтарилиши, холсизлик, қувватсизлик, бош оғриғи.
  • Баъзан 3-4 кунгача юқоридаги белгилар бўлади. Сўнг нерв тизимидаги ўзгаришлар бошланади. Тананинг турли қисмларида (кўпинча юз, буйин, елка, қовурға оралиғи ва қорин сохаси) нерв толалари бўйлаб тошмалар тошади ва одатда кучли оғриқ бўлади.
  • Тошмалар аввал 2-5 мм пушти доғ холида бўлади, 24 соат ўтиб шу жойда ичида суюқлик тутувчи тошмалар пайдо бўлади. Кейинчалик суюқлик хиралашади, тошма юзасида пўстлоқ хосил бўлади ва 3 – хафта охирига бориб бу пўстлоқлар кўчиб тушади. Тошмалар одатда тананинг бир томонида бўлади.
  • Юздаги турлари жуда хавфли асоратлар беради.
  • Касаллик тузалиши жуда турли туман. Энг енгил (тошмасиз) холатида бир неча кундан ойгача давом этиши мумкин. Оғир холатда неврологик оғриқлар йиллаб давом этиши мумкин.
скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: