Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Тирноқ тузилишини ўрганамиз.

Узоқ вақтлардан бери тирноқ тузилиши хақида маълумот жуда кам бўлган. Хозирда уни ўрганиш учун барча маълумотлар етарли. Тирноқ хам тери хосилаларидан бири сифатида қаралади. Унинг қуйидаги қисмлари мавжуд:

 

 


  1. Тирноқ пластинаси – бу пластина эпидермис хужайраларига ўхшаган хужайраларнинг "черепица” га ўхшаб терилган холатидан иборатдир. Буни мугуз қават дейилади. Хайвонларнинг шохи ва туёқлари хам худди шунга ўхшаб тузилган. Тирноқда қон томир йўқ. Унинг теридан фарқи сув ўтказувчанлиги юқорилигидадир. Тирноқдаги сув алмашинуви теридан кўра 100 баробар тезроқ кечади. Шунинг учун сув билан кўп ишлайдиган инсонлар тирноғи қалин бўлади. Пластина олди томони эркин, орқа томони матриксга боради ва икки ён томонида эса тери "ёстиқча”лари билан чегараланган.
  2. Тирноқ матрикси – тирноқ айнан шу ердан бошланади. Хужайраларнинг мугузланиш жараёни матриксда рўй беради. Матриксда кўплаб қон томирлар жойлашган. Шунинг учун тирноқ асосидаги тери қизариб туради.
  3. Тирноқ лунуласи – тирноқ пластина асосидаги ярим ойсимон оқиш жой. Матриксдан ўсиб чиққан тирноқ лунула хосил қилади.
  4. Кутикула – тирноқ матрикси устидаги тери қисми. Бу қисм матриксга инфекция тшишини олдини олади.
  5. Ён ёстиқчалар – бу тирноқни икки ён томондан химоя қилади. Ёстиқчалар турли химиявий моддалар таъсирига ва гиповитаминозга жуда сезувчан бўлади. Уларнинг яллиғланиши паронихия (панариций) деб аталади.

Хар бир одамда матрикс шакли ва ўлчами ўзига хос бўлади. Уларни алохида парвариши ва гигиенаси жуда мухимдир. Айниқса ёш болаларда эхтиёткорлик билан ва атроф тўқималарга зарар етказмай олиш зарур. Оёқ тирноқларини текис холатда, қўл тирноқларини ёйсимон олиш тавсия қилинади.

Бошқа мақолалар:

 

1.Ёшликда сув-чечак, қариликдачи?

2.Врач назоратисиз дори қабул қилиб, терининг 40%и куйди.

3.Тош одам - ноёб касаллик

4.Пакана гижжа хақиқатдан кичкинами?

5.ЛЯМБЛИОЗ(ГИАРДИАЗ) - чувалчанг гельминт эмас!

6.ЭНТЕРОБИОЗ (ОСТРИЦА) нима?

7.Аскарида хақида нима биласиз?

8. Инсондаги энг катта аъзо қайси?

 

скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: