Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Инсон танасида қанча соч ва тук бор?

Соч ва туклар хам тирноқ каби терининг мугузланган хосиласи хисобланади. Соч ва туклар фақатгина сут эмизувчиларда бўлади. Инсон танасида миллиондан ортиқ тук бўлиб, сочларнинг сони 100 минг атрофига тўғри келади. Сочнинг қалинлиги ярим миллиметргача боради. Инсон танасида 3 хил туклар фарқланади:

  • Нозик, ингичка ва одатда рангсиз туклар бўлиб, улар бутун танани қоплаши мумкин. Бу туклар оёқ ости, қўл кафти ва лабнинг қизил қисмидан бошқа хамма жойда учрайди.
  • Бошдаги ва юздаги бақувват туклар(соч, соқол, мўйлаб, қош, киприк, қулоқ ва бурундаги туклар).
  • Қўлтиқ ости ва чов сохадаги нозик, жингалак туклар.

Тукларни 2 қисмга бўлса бўлади:

  1. Тук фолликуласи. Бу тери ичидаги "халтача”дир. Унинг таркибига қуйидаги қисмларни киритиш мумкин.
    • Унда тук пиёзчаси ёки илдизи бўлиб, ундаги тирик хужайраларни бўлиниши хисобига соч ўсиши рўй беради. Соч ўсгани сари ундаги хужайралар таркиби кератинга айланади ва бу кератин моддаси соч ва тукларга мугузланиш хусусиятини беради.
    • Тук илдизини озуқа билан таъминловчи қон томирлар.
    • Меланоцитлар – бу хужайралар сочнинг табиий рангини таъминлайди.
    • Тер ва ёғ безлари. Ёғ безининг ажратмаси сочнинг турли микроорганизмлардан химоя қилади.
    • Нерв охирлари – сезувчанликка жавоб беради.
    • Соч толасини кўтарувчи мушак.
  2. Тук толаси. Юқорида айтиб ўтилганидек у илдиздан бошланади. Бир ойда ўртача 1 смга ўсади. Унинг ўсиши мавсумга ва жойлашган жойига қараб турличадир. Тепа қисмдаги сочлар тез, пешонадагилари эса секин ўсади. Эрталаб ва кундузи тезроқ, кечқурун ва тунда секин ўсади. Бахор ва ёз фаслда тезроқ, куз ва қишда секин ўсади. Сочлар 3-5 йил яшаши мумкин. Ундан сўнг тўкилиб, янги ўсиб чиқади. Бир кунда 100 тагача соч тўкилиши меъёр хисобланади.

Соч ва тукларнинг вазифаси.

Соч ва тукларнинг умумий 3 гурухдаги вазифалари мавжуд:

  • Химоя.Инсонларда қош – терни кўзга тушишишдан химоялайди, киприк – кўзни химоялайди, қулоқ ва бурун туклари – чанг ва зарралардан химоялайди. Бошдаги соч эса ултрабинафша нурлардан химоя қилади.
  • Изоляция– бу асосан хайвонларда учрайди. Бутун танани қоплаган туклар уларни совуқдан химоялайди. Инсонларда эса соч совуқ кунларда бошни совуқдан бир оз химоя қилади.
  • Рецептор– хайвонлар туки уларнинг асабийлашгани ва урушга тайёр эканлигини билдиради. Бу холат айниқса мушуксимонларда аниқ кўринади.
Бошқа мақолалар:
скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: