Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Қандсиз диабет – бунисини эшитганмисиз?

Бу касаллик хақида маълумот беришдан олдин гипоталамус-гипофиз-буйрак орасидаги боғлиқликни эслатиб ўтмоқчиман. Инсоннинг бош миясида гипоталамус деган қисмидан вазопрессин (антидиуретик гормон – АДГ) ишлаб чиқарилади. Бу модда гипофизда йиғилади ва у ердан қонга ўтиб, буйракда сувни қайта сўрилишини бошқаради.

Инсон буйраги бир суткада 200 литргача бирламчи сийдикни ишлаб чиқаради. Бу бирламчи сийдикни қайта сўриб олади ва охирида 0,5-2 литргача иккиламчи сийдик пайдо бўлади. Вазопрессин мана шу сийдикни қайта сўриб олинишини бошқаришда иштирок этади.

Вазопрессинни қонда кам бўлиши ёки буйракни унга таъсири пасайганда – қандсиз диабет касаллиги келиб чиқади.

Унинг сабаблари:

  • Бош мия касалликлари – ўсма, травма, қон қуйилиши ва б.
  • Буйракдаги бирламчи тубулопатия – вазопрессин таъсири қиладиган хужайралар сезгирлигини пасайиши.

Белгилари:

  • Полиурия – кўп миқдорда сийиш. Бир суткасига 4 – 30 литргача сийдик ажрайди.
  • Полидипсия – кучли чанқаш. 3-18 литргача суюқлик ичади.
  • Кучли холсизлик, қувватсизлик
  • Уйқуни бузилиши ва неврозлар
  • Иштаха пасайиши, кўнгил айниши
  • Бирдан тез озиб кетиш
  • Ёш болаларда тунги энурез - тунда сийиб қўйиш кузатилади.

Тарқалиши:

Ўзбекистонда 2012 йили жами 2295 та касал рўйхатга олинган бўлиб, улардан 235 таси ёш болалар.

 

Бошқа мақолалар:

скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: