Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Озишга илмий ёндашамиз.

Ортиқча тана вазни қаердан келиб чиқади? Одатда буни озиқ-овқат калорияси билан боғлаб айтилади. Қанча миқдорда калория қабул қилинса, шунча миқдордаги калорияни чиқариб ташлаш керак. Ортиқча калория семизликка олиб келади. Хамма шу тариқа ўқитилган. Калория кам кириши учун – турли пархезлар ва овқат миқдорини камайтириш керак. Калория сарфини кўпайтириш учун – жисмоний мехнат ва турли машқлар кўпайтирилади.

Аввало озишдан олдин қуйидаги тиббий атамалар ва фаолиятлар билан танишиб оламиз:

  • Тўқлик хисси ва очлик хисси
  • Бирдан тез озиш оқибатлари.
  1. Очлик ва тўқлик хиссини бошқарадиган марказлар бош мияда(гипоталамус) жойлашган. Тўқлик хисси икки шаклда бўлади:
    • Бирламчи (сезги) – бу оғиздаги таъм сезги рецепторлари ва ошқозондаги механорецерторлар таъсирида келиб чиқади. Соддароқ қилиб айтганда ошқозон тўлиши билан боғлиқ бўлган тўқлик хисси. Бу аввал пайдо бўлади, баъзан қорин тўлса хам инсон нафси тўқликни хис қилмайди. Айнан шу холатдан фойдаланиб, озишнинг бир қанча усуллари келиб чиқади:
      • Ошқозонни операция қилиб хажмини кичрайтирилади.
      • Инсонда хазм бўлмайдиган озиқ-овқатлар истеъмол қилиш тавсия қилинади.
      • Янги усул – ошқозонга хаво билан тўлдирилган пуфаклар жўнатилади. Улар 6 ойгача туриши мумкин.
    • Иккиламчи (модда алмашинуви) – бу гипоталамусдаги тўқлик хисси маркази қўзғалишига олиб келувчи, қондаги маълум бир моддалар хисобига пайдо бўладиган тўқлик хиссидир. Одатда глюкоза (қанд) бу вазифани бажаради. Шунинг учун баъзилар овқатланишдан олдин бир оз ширинлик қабул қилишни тавсия қилади. Бунинг хисобига мияда тўқлик маркази қўзғалиб, тезда тўйгандек бўлади.
  2. Бирданига озиш оқибатлари. Кўпчилик бирданига, тез озишни хохлайди ва кўп ишлаб чиқарувчилар шу холатдан фойдаланади. Баъзи компаниялар ва "табиб”лар бунинг имконини топишди хам. Лекин бунинг оқибатида жуда кўп мижозлари турли хил касалликлар орттириб олишди. Мисол қилиб буни қуйидагича тушунтириб ўтмоқчиман: 100 кгли инсон қисқа муддат ичида 80 кггача озмоқчи. Агар инсонни хар бир килограммини кўп қаватли уйнинг бир қаватига тенг деб олсак жараённи тушунтириш анча осонлашади. 100 қават уйни 20 қаватини бузиб, 80 қават қолдирмоқчимиз. 20 қаватни бузиш учун жуда кўп техника, вақт ва ишчи кучи керак бўлади. 20 қаватнинг ғишти, лойи, эшик ва дераза каби қисмлари чиқади. 20 қаватни бирданига хеч ким буза олмайди, уни секин-аста қаватма-қават бузилади. Инсон танаси озиши учун унинг тўқималари парчаланади ва улар асосан буйрак орқали чиқарилади. Агар қисқа вақтда тез озиш бўлса, бу парчаланган тўқималарнинг чиқиндилари буйрак ичида тиқилиб, буйрак фаолиятини бузади. Буни олдини олиш учун эса суюқликни доимий холатдан кўпроқ қабул қилиш керак ва тез озишга шошмаслик керак.
Бошқа мақолалар:
скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: