Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Озиш учун Хитой дорилари

Хозирда бутун дунёда тез оздирамиз деб ваъда бериб, инсонларни соғлиғига ва моддий холатига зарар етказаётган ФИРИБГАРлар жуда кўп. Уларнинг баъзиларининг махсулоти хақиқатдан таъсир қилгандек бўлади. Аммо бу озишнинг оқибатида, кўп беморларда бир умрлик бошқа касалликлар пайдо бўлмоқда. Озиш жараёни хафтасига 1 килограммдан ошиқ бўлмаслиги зарур. Бундан ошиқ бўлиши озишдан кейинги қисқа муддатда "рикошет” семиришга сабаб бўлади.

Шунинг учун аввало бир мухим маълумот: ХЕЧ ҚАЧОН ДОРИ МАХСУЛОТИНИ МАЛАКАЛИ, ТАЖРИБАЛИ, ЕТУК ВА ИНСОФЛИ ШИФОКОРнинг маслахатисиз истеъмол қилманг!!!

Бизнинг дастурдаги дори воситалари фақатгина танишиб, маълумот олиш учун холос. Бу дориларни ўзбошимча ичиш жуда кўп асоратлар келтириб чиқариши, хатто ХАЁТГА ХАВФ солиши хам мумкин!!!

Хитойда ишлаб чиқарилган, таркиби ноъмалум дорилар. Буларни умумлаштириб, уч гурухга бўлиш мумкин:

·  Целлюлозали махсулотлар. Булар инсон ичини суради ва шу орқали озиш келиб чиққандек бўлади. Буларда кўпинча турли аллергиялар ва узоқ ич сурилганлиги учун кўплаб минерал моддалар хамда витаминлар етишмовчилиги келиб чиқади. Буларни ичиш умуман тавсия этилмайди. Арпа, сули ва тариқ ёрмаларини истеъмол қилиш буларни ўрнини 100% га эгаллаши мумкин.

·  Ёғ блокаторлари. Турли ёғ блокаторларини жамланмаси бўлиб, асосан ёғли овқат истеъмол қиладиганларга ёрдам бериши мумкин. Буларнинг таъсирида ич сурилиши, ахлатни ўта ёғли бўлиши, қорин дам бўлиши, жигар ва буйрак фаолияти бузилиши кузатилади. Бу дориларнинг аниқ таъсир механизми ва ножўя таъсирлари номаълумдир. Шунинг учун уларни ичишдан эхтиёт бўлиш керак.

·  Иштахани пасайтирувчилари. Булар ЭНГ хавфлиси хисобланади. Уларнинг таркибида эфедрин ва баъзи наркотик таъсирга эга бўлгандари хам мавжуд. Уларни истеъмол қилганда қуйидаги белгилар пайдо бўлиши мумкин: бош оғриши, қон босими ошиши, юрак ўйнаши, юрак тез уриши, уйқусизлик, асабийлик, қўзғалувчанлик ва дорига ўрганиб қолишлик.

Бу маълумотлар Озиш дастури таркибидан олинган.

 



скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: