Бўлимлар
Сараланганлар
Коронавирус - энг охирги маълумотлар
Бошдаги бўғимларни ўрганамиз
Озиш (андроид дастур)
Бош суякларини ўрганамиз.
Иммунитет ўзи нима? (1-қисм) У бизни доим химоя қиладими?
Вакцинация (эмлаш) – қилдириш керакми?
Титан гель – фойдаси борми?
"Машина"га хомиладор аёл
УГИЛМИ ЁКИ КИЗ!!!
ЭРКАКНИНГ ИККИНЧИ ЮРАГИ ЁКИ ПРОСТАТИТ
Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?
Даволаш – қандай турлари мавжуд
Даволашни тиббиётда "терапия” номи билан аталади. Русча "лечение”
сўзи хам бизнинг халқ оғзига анча ўрнашиб қолган. Даволашнинг бир қанча турларга бўлиш мумкин. Аввало
касалликнинг қандай қисмига таъсирига кўра уч гурухга бўлиш мумкин:
- Этиотроп даволаш – ("этиос” - сабаб) касалликнинг келтириб чиқарувчи сабабига қарши даво. Мисол: Касалликни қўзғатган микробга қарши антибиотик ёки вирус қўзғатса вирусга қарши дори ишлатиш. Бу усул асосий касалликни илдизини кесади. Шунинг учун яхши шифокор касалликнинг сабабини топишга қаттиқ харакат қилади.
- Патогенетик даволаш – ("патос” – касаллик, "генезис” – келиб чиқиши) бу касалликнинг ривожланиш механизмига таъсир қилади. Одатда этиотроп даволаш имкони бўлмаганда ёки у билан биргаликда ишлатилади. Мисол: қандли диабет касаллигида ўрин босувчи даволаш сифатида инсулин гормонини доимий қилиб бориш.
- Симптоматик даволаш – ("симптом” - белги) касалликни маълум белгиларини йўқотиш учун қилинадиган даво усуллари. Мисол: иситмани тушириш ёки оғриқни қолдириш.
Даволаш усулларини умумий қилиб қуйидагича келтириш мумкин:
- Консерватив даволаш – буни умумий қилиб "тиғ текказмасдан даволаш” деб аташ мумкин. Уни хам бир қанча қисмлари мавжуд:
- Химиявий моддалар ёрдамида – аптекадаги жуда кўплаб дори воситаларимиз шу гурухга киради. Уларнинг таркибида сунъий ва табиийлари мавжуд.
- Физик усул – турли нурлар, товушлар, магнит майдони, сув ва балчиқ орқали даволашларни айтиш мумкин.
- Биологик усуллар – бизда энг тарқалганлари зулук ва ари билан даволаш.
- Бошқа усуллар – игна билан, мануал (қўл билан), массаж, даволовчи жисмоний тарбия ва х.
- Оператив даволаш – (операция - ташрих) бу хаммага маълум. Унинг хам бир қанча турлари мавжуд.
- Даволаш учун – беморни даволаш учун ўтказиладиган операциялар. Буни хам икки катта тури мавжуд:
- Радикал – касалликни тўлиқ даволаш учун. Мисол: ўт қопини олиб ташлаш ёки синдактилия (бармоқлар бирикиб қолиши) да қилинадиган пластик операциялар.
- Паллиатив – бемор ахволини қисман яхши қилади, касалликнинг тўлиқ яхши бўлишига олиб келмайди. Мисол: қизилўнгач тўсилиб қолса ошқозонга трубка ўрнатилади ёки сийдик тутилиб қолса қовуққа стома ўрнатилади.
- Диагностик – беморда касалликни топиш учун ўтказилади. Хозирда беморга кам травма берадиган усуллар кенг фойдаланилади.
Изоҳ қўшиш
Оҳирги янгиликлар
Бепуштлик - Андроид дастур 20.05Намоз 3D 22.03Араб тилидаги сон ва соат 22.03Йодофер - 3D 15.05Коронавирус - энг охирги маълумотлар 10.02Alifun arnab nashidasi 19.09Бухгалтерия счётлари (андроид дастур) 08.03Verb - Феъл (андроид дастур) 14.01Тасбех (андроид дастур) 24.12Супер КАРРА (андроид дастур) 17.12Эрта бўшалиш (андроид дастур) 26.11Бошдаги бўғимларни ўрганамиз 15.08
Реклама
Топ янгиликлар