Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

01 янв 2018 йил Табобат

Митти укол ёхуд асалари захри билан даволаш

Буюк Аллоҳ биз бандаларга жуда кўп неъматлар берган. Ана шу неъматлар ичида асалари алохида таъкидлаб ўтишга лойиқ мавжудод бўлиб, роббим уни барча маҳсулотларининафақат маҳсулотларини, балки, бутун вужудини, хаттоки химоя қуроли бўлган нишини ҳам бизлар учун кони шифо қилган. Бугунги мақоламиз асалари захри, уни шифобахш хусусиятлари, организмга таъсири, чақтириш усуллари, дозалаш ҳақида қўлимиздан келганча ўқиган китобларимиз ва неча йиллик амалий тажрибаларимиз асосида сизларга етказишга харакат қиламиз.

Апитерапия- Асалари захри ва асалари махсулотлари билан даволаш хақидаги фан бўлиб, унинг тарихи жуда қадимга Гиппократ, Гален замонларига боради. Тарихдан маълумки табиблар швецария қироли Буюк Карл ўн иккинчи ва Иван Грознийнинг подагра касаллигини апитерапия яъни асалари захри билан даволашган.

Асалари захри таркиби:

·Асалари захримураккаб бўлиб, таркибида жуда кўп аминокислоталар, микроэлементлар, фосфор, йод, хлор, кальций, магний, органик кислоталарваасосий таъсир қилувчи модда мелиттин ва гиалуронидаза ва бошқалар киради.

·Мелиттин - асосий таъсир қилувчи модда бўлиб, у организмга артериал босимни туширувчи, микробларни ўлдирувчи,яллиғланишга қарши, қон томирларни кенгайтириб, атеросклерозни олдини олувчи, қонни суюлтирувчи таъсир қилади.

·Гиалуронидаза – чандиқларни эритувчи, терини ёшартирувчи, гематомаларни сўрдирувчи таъсир қилади.

Организмга тушган асалари захри қуйидагича таъсир қилади:

- Мизожниқиздириб, танадан совуқликнинг хайдайди.

-Антибактериал. Хозирги замон сифатли антибиотикларидан қолишмайдиган даражада.

-Умумий иш қобилятини оширади.

-Уйқу ва иштахани яхшилайди.

-Майда ва йирик қон-томирларни кенгайтириб, касал органни қон билан таъминотини кучайтириб, оғриқни камайтиради.

-Қонда гемоглобин ва лейкоцитлар миқдорини оширади.

- Буйрак усти безини стимуллаб, яллиғланишни йўқотади, СОЭни пасайтиради. Кучли ревматизмга қарши хусусиятга эга.

-Атеросклерозни олдини олади, қонни яхшигина суюлтиради, қон томирлардаги тиқилмаларнинг эритади.

-Моддалар алмашинувини яхшилайди,юрак мушакларини стимуллайди, артериал босимни нормаллаштиради.

-Қондаги холестерин миқдоринипасайтиради.

-Терини тикланишини яхшилайди.

-Иммунитетни оширади.

-Нерв системаси фаолиятини рағбатлантиради.

Асалари захрини органсистемаларгатаъсири.

Нерв системаси

- Оз миқдордаги асалари захри қўзғатувчи, катта миқдораги асалари захри тинчлантирувчи таъсир қилади.

- Сезиларлиоғриқсизлантирувчи.

- Кайфиятнинг кўтаради, уйқуни яхшилайди, хотирани кучайтиради.

- Алкаголь ва никотинга қарамликни камайтиради.

- Мияда қон айланишни яхшилайди.

- Бош мия шишини камайтиради.

Қон ишлаб чиқариш ва юрак қон айланиш системаси

- Юрак фаолиятини яхшилайди.

- Антикоагулянт (қонни суюлтиради).

-Антиагрегант. (Тромбоцитларни ўзаро ёпишиб қолишини камайтиради, қон-томир деворларидатромб тиқилма хосил бўлишини олдини олади.)

-Антиаритмик. (Юрак ритмини бузилишини даволайди).

-Қон ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Гемоглобин ва эритроцитлар миқдорини оширади.

Нафас системаси

-Бронхларни кенгайтиради.

-Балғамни эритади.

-Йўталга қарши.

Овқат хазм қилиш системаси

-Ошқозон-ичак харакатини стимуллайди.

-Ўт хайдайди, ошқозон-ичак хазм безларини фаолиятини кучайтиради.

-Ярага қарши, антиспастик, жигар фаолиятинистимуллайди.

Эндокрин системаси

-Кортикостероид гормонлар ишлаб чиқаришникучайтиради.

-Жинсий ва қалқонсимон без фаолиятинистимуллайди.

Асаларига чақтиришда нималарга эътибор бериш керак.

·Энг аввало асаларига чақтирмоқчи булган инсон астойдил шифо топишига ишониб, худоданшифо қилишини сўраб, ихлос қилмоғи лозим.

·Асалари захри организмдаги турли шлакларниэритади, тиқилмаларни очади, шу жихатдан конда захарли моддалар миқдори ортади (асалари захри таъсирида тўқималардаги ахлатлар, микробларэрийди, эриган ахлатлар, яъни токсинлар қонга чиқарилади) қонда эриган токсинлар жигар, буйрак, тери,ичаклар орқали ташқарига чиқарилади. Агар бемор организми ўта захарланган бўлса,организмда эриган захарларни жигар ва ичаклар улгуриб чиқара олмайди. Натижада даволашни ўртасига келиб баъзи беморлар терисига аллергик тошмалар тошади.Тошмаларнинафас, ички органлар шиллиқ қаватига тошиши хаёт учун хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун апитерапия курсидан олдин беморларга жигар тозалови, ёки"Нури сафо” шарбатини ичишни, даволаш давомида эса маъжуни”Гепатоделл"(маъжун жигар), прополис, асал ва кўп миқдорда суюқлик ичишни тавсия қиламиз, шунингдек даволаш давомида ич қотишга йўл қўймаслик зарур.

·Асаларига чақтириш курси давомида 155-220 та асаларига чақтирилиб, бу беморни касаллиги, умумий ахволи ва бошқаларга кўра табиб ёки шифокор тамонидан белгиланади ва амалга оширилади.Асалари билан даволаниш 2 курсдан иборат бўлиб, биринчи курсда 1тадан бошлаб 10 тага олиб чиқилади. Иккинчи курс бошлашдан олдин, албатта, бемор сийдик тахлили қилдириши шарт. Сийдик тахлилида оқсил миқдори нормадан ошмаган бўлса, кейин 2 чи курс даволашни амалга ошириш мумкин.Апитерапияни биринчи кунибеморни асалари захрига аллергияси бор йўқлигини билиш учун кўрсаткич ва бош бармоқлар орасидаги сохага (ўпка ва йўғон ичак мередианалари оралиғи) чақтирилади. Агар бемор баданига тошмалар тошмаса, бутун бадан қичимаса аллергия йўқ хисобланиб, курс давом эттирилади. Асалари чаққан соха нормада шишади, қизаради, ўша сохада харорат кўтарилади. Одатда апитерапия курсини 5-6 кунларига келиб

Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: