Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

01 янв 2018 йил Табобат

Зайтуннинг шифобахш хусусиятлари.

Қуръонда эътибор қаратилган озиқ-овқатлардан яна бири зайтун мевасидир. Кейинги йиллардаги тадқиқотлар зайтун меваси нафақат ёқимли таом, балки яхши соғлик манбаи ҳам эканлигини аниқлади. Зайтун мевасига қўшимча равишда, зайтун мойи ҳам муҳим озуқа манбаидир. Қуръонда зайтун дарахтининг мойига эътибор қуйидагича қаратилади:

Аллоҳ осмонлар ва Ернинг «нури»дир. Нурининг мисоли худди бир токча ичидаги чироқ, бу чироқ бир шиша ичида, у шиша гўё бир дурдан яралган юлдузга ўхшайди. У (чироқ) на шарқий ва на ғарбий бўлмаган муборак зайтун дарахти (мойи)дан ёқилур. Унинг мойи (мусаффолигидан), гарчи унга олов тегмаса-да, (атрофни) ёритиб юборгудекдир. (Мазкурлар қўшилганда эса), нур устига нур (бўлур). Аллоҳ ўзининг (бу) нурига ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Аллоҳ одамлар (ибрат олишлари) учун (мана шундай) мисолларни келтирур. Аллоҳ барча нарсани билувчидир. («Нур» сураси, 35-оят)

Юқоридаги оятда берилган «мубаарокатин зайтуунатин» ифодаси зайтуннинг «сероб, табаррук, яхши, беҳисоб бойлик улашувчи» эканлигини билдиради. «Зайтуҳаа» сўзида кўзда тутилган зайтун мойи олимлар томонидан, айниқса, юрак томирлари ва артериал соғлик учун тавсия этиладиган ёғ турларидан бири сифатида эътироф этилган. Унинг соғликка келтирадиган фойдалари қуйидагича умумлаштирилиши мумкин:

Юрак томирлари ва артериал соғлик учун фойдалари

Зайтун меваси ва зайтун мойидаги айрим ёғ кислоталари моно-тўйинмаган ҳисобланади. Моно тўйинмаган ёғ кислоталари таркибида холестерин бўлмайди. Шу сабабли зайтун мойи холестерин миқдорини оширмайди, балки уни назорат остида сақлаб туради. Зайтун мойи таркибида инсон танаси учун муҳим бўлган омега-6 линолеик кислотаси ҳам мавжуд. Мана шу хусусияти туфайли соғлик муаммолари билан шуғулланувчи (Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти каби) ташкилотлар аҳолиси артерия қон томирлари атеросклерози ва қандли диабет касаллиги билан кўп оғриган давлатларда истеъмол қилинадиган ёғ кислоталарнинг камида 30% и омега-6 дан иборат бўлиши кераклигини тавсия қилади. Бу зайтуннинг аҳамиятини янада кўпроқ оширади.

Бу соҳада олиб борилган изланишар бир ҳафта давомида кунига 25 миллилитр (тахминан икки чой қошиқ) табиий зайтун мойи истеъмол қилган одамларда кам миқдорда зичлиги кичик липо-протеин (ёмон холестерин) ва кўп миқдорда антиоксидловчи мавжуд бўлишини аниқлади.

Зайтун мойи қон оқимидаги зарарли холестерин (зичлиги кичик липопротеин) миқдорини камайтириши ва фойдали холестерин (зичлиги юқори липопротеин) миқдорини кўпайтириши боис у юрак ҳамда артерия қон томир касалликлари билан оғрийдиган беморларга ҳам тавсия этилади. Юрак ва артерия қон томир касалликлари кўп учрайдиган мамлакатларда одатда юқори холестерин таркибли тўйинган ёғлар истеъмол қилинади.

Бундан ташқари, зайтун мойи омега-6 нинг омега-3 га бўлган нисбатига зарар етказмайди. Омега-3 ва омега-6 ларнинг танада муайян миқдорда бўлиши жуда муҳим, чунки буларнинг нисбатидаги ҳар қандай номутаносибликлар кўпгина касалликлар, айниқса, юрак, иммун системаси ва саратон касалликларининг ривож-ланишига сабаб бўлади. Шу сабаблар туфайли кўпчилик одамлар зайтун мойи шарофати билан ўз саломатликларини яхши аҳволда сақлаб туришади. Америка Юрак саломатлиги ассоциацияси юрак хасталиги хавфини камайтириш учун кўп миқдордаги моно-тўйинмаган ёғлар 30% гача ёғи камайтирилган таомга муқобил бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

Таркибидаги витаминлар ҳужайрани янгилаш хусусиятига эгалиги сабабли улар қарияларни даволашда ҳамда терини озиқлантириш ва ҳимоя қилишда ҳам ишлатилади. Озиқ-овқатлар танамизда энергияга айланиши сабабли оксидловчи деб номланадиган маълум моддалар ҳосил бўлади. Зайтун мойининг таркибида учрайдиган кўп миқдордаги антиоксидловчилар зарарли моддалар келтирадиган зиённинг олдини олади, бизнинг ҳужайраларимизни янгилайди ва тўқима ҳамда органларнинг қаришини кейинга суради. Зайтун мойи Е витаминига ҳам бой бўлиб, бу витамин танамиздаги ҳужайраларни нобуд қилувчи ва қаришга сабаб бўлувчи эркин радикалларни йўқотади.

Бола ривожланишига қўшадиган ҳиссаси

Зайтун меваси ва зайтун мойида мавжуд линолеик кислота (омега-6 ёғ кислотаси) туфайли улар янги туғилган чақалоқ ҳамда ўсаётган болалар учун соғлом озуқа ҳисобланади. Линолеик кисло-танинг етишмаслиги болаликда ўсишдан орқага қолишга ва турли тери касалликларининг пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Зайтун мойи таркибида танамиздаги зарарли моддаларнинг ҳалокатли таъсиридан ҳимоя қила оладиган антиоксидловчи элементлар ва инсон саломатлиги учун катта аҳамиятга эга ёғ кислоталари мавжуд. Булар танадаги гормонларга қувват бўлади ва ҳужайра мембранасининг шаклланишига ёрдам беради.

Зайтун мойи она сутидаги каби мувозанатлашган политўйинмаган таркибга эга. Зайтун мойи инсон танасидан олиб бўлмайдиган ёғ кислоталарнинг етарли манбаи бўлганлиги сабабли бола танаси учун катта аҳамиятга эга. Бу омиллар зайтун мойининг янги туғилган болалар учун жуда муҳимлигини кўрсатади.

Бола мияси ва асаб системасининг табиий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши боис, зайтун мойи мутахассислар томонидан ҳомиладор аёллар ва оналарга истеъмол килиш учун тавсия этиладиган ягона мойдир. Зайтун мойи таркибида она сутидагига тенг миқдорда линолеик кислота мавжуд. Ёғсиз сигир сутига зайтун мойи қўшилганда, у она сутига тенглашиб, табиий озуқа манбаига айланади.

Маълумотларни тўпловчилар:

Doktor Sattarov A.I.

Tabiba Sattarova G.K.


скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: