Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

01 янв 2018 йил Табобат

Анорнинг фойдали хусусиятлари

Тузилишидан олмага ўхшагани учун анорни қадимги Грецияда «донли олма» деб аташган. Унинг шифобахш хусусиятлари ҳақида қадимги Ҳинд манускриптларида ҳам ёзилган. Бу мева бугунги кунда ҳам севиб истеъмол қилинади. Саҳифамизда анорни тўғри танлаш қоидалари ва фойдали хусусиятлари ҳақида маълумот берамиз.

Меваси

·Гемоглобинни оширади

·Анор қонни кўпайтиради. Агар қонда гемоглобин миқдори камайиб кетган бўлса, кунига уч маҳал, овқатланишдан ярим соат олдин, ярим стакан миқдорда анор шарбатини ичиш тавсия этилади. Муолажа муддати: 2 ой.

·Қон босими кўтарилганда…

·Анор меваси доналари артериал босимни туширади. Анорнинг юпқа пардаси қуритилиб, чойга солиб ичилса, асабни тинчлантиради, ҳавотирлик ҳиссини йўқотади.

·Гормонлар фаоллигини оширади…

·Анор меваси доналари таркибида организмдаги гормонал балансни тиклайдиган мойлар мавжуд. У айниқса ҳайз жараёни оғриқли кечадиган, боши оғрийдиган, климакс ёшидаги аёллар учун жуда фойдали.

Шарбати

Қандли диабетда…

Анор шарбати қандли диабетга чалинган инсонлар учун истеъмол қилиш фойдали бўлган саноқли ширинликлардан бири. Махсус кўрсатмалар бўлмаган тақдирда, бемор кунига овқатланишдан олдин 60 томчи аччиқ анор шарбатини истеъмол қилиши лозим. Муолажанинг учинчи куниданоқ қондаги қанд миқдори сезиларли даражада пасаяди.

Нурланганда…

Радиоактив изотоплар билан ишловчи ёки нурланиш даражаси юқори бўлган ҳудудларда яшовчи аҳоли учун анор шарбати ниҳоятда фойдали.

Шунингдек…

Анор шарбати иштаҳа очувчи, пешоб ҳайдовчи, оғриқ қолдирувчи, ярани газак олдиришдан сақловчи хусусиятларга эга. Яллиғланишга қарши самарали восита. Шамоллаш, ичак касалликлари ва камқонликка қарши даво сифатида фойдаланилади. Витаминларга бой бу маҳсулотни силла қуриши, камқонлик, юрак ва қон томирлари склерози, бронхиал астма, ангина касалликларида истеъмол қилиш тавсия этилади. Ширин анорнинг шарбати юқумли касалликлар билан хасталанган, жарроҳликни бошдан кечирган, ошқозон ичак касалликлари, бавосил билан оғриган беморлар учун ниҳоятда фойдали.

Мумкин эмас!

Ошқозон пардаси яллиғланган, ошқозон шираси кислоталилиги ошган (гастритга чалинган) беморларга анор шарбатини ичиш ман этилади!

Ёдда тутинг!

Анор шарбатини бошқа шарбатлар сингари истеъмол қилишдан олдин сув билан аралаштириш лозим. Сабаби, у ичак деворлари ва тишлар эмалига салбий таъсир кўрсатади.

Пўстлоғи

·Ангина, стоматит, фарингит ёки гингивитда…

·Анор пўстлоғи қайнатмаси ёки шарбати ёрдамида оғиз бўшлиғи ва томоқни чайиш фойдали.

·Терида ҳуснбузар ёки йирингли тошмалар тошса…

·Салгина қовуриб олинган анор пўстлоғини майдалаб, сариёғ ёки зайтун мойи билан аралаштириб, юз терисига ниқоб тарзида суртинг. Ниқобни музлаткичда сақлаш лозим, ҳафтасига 2 мартадан кўп ишлатиш мумкин эмас. Анорнинг қуритиб янчилган пўстлоғи ёрдамида куйган, ёрилган ва кесилган жойларни µам даволаш мумкин.

Унутманг!

Қайнатма, дамлама тайёрлаётганда анор пўстлоғини меъёрида сола билиш лозим. Акс ҳолда, кўриш қобилияти сустлашиши, кўнгил айниши, қон босими ошиши юзага келиши мумкин.

Doktor Sattarov A.I.

Tabiba Sattarova G.K.


скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: