Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

01 янв 2018 йил Табобат

БЕБАҲО ДОРИ ЁКИ ЛУҚМОНИ ХАКИМ КАШФИЁТИ.

Луқмони Ҳакимнинг якка-ю ягона ўғли оғир дардга чалинган экан. Буюк ҳаким қанчалик ҳаракат қилмасин ўғли тузалмабди. Ўғлини вафотидан қайғуга ботган ҳаким, ўликни ёриб касаллик сабабини аниқламоқчи бўлибди. Ўликни ёриб не кўз билан кўрсинки, юрак унчалик қалин бўлмаган тош косани ичида турар эди (медицинада бу перикард юрак халтасидаги фиброз ўзгариш деб юритилади). Табиб юрак гўштларини кесиб, тош косачани ўзи билан бирга олиб юрар, ундан овқатланишда коса сифатида фойдаланар эди.

Бир яхудийни уйида мехмон бўлган табиб овқатни ўша косага қуйиб беришларини сўради. Бир муддат вақт ўтиб коса эриб ундан овқатни сузиб чиқаётганини кўрган ҳаким бу ғаройиботдан ажабланиб, мезбондан овқатни номини сўраганда мезбон унга: ”Нима овқат бўларди, одатдаги ўзимизни ёғвон - товуқ шўрва-да " деб жавоб берган экан.

Шунда Луқмон ўғлини касалини даволашда бирор марта ҳам товуқ шўрвадан фойдаланмаганини эслаб афсусланган экан.

Дархақиқат Луқмони хакимни ўғлининг касали совуқ хафақон бўлиб, аста-секинлик билан тўпланган ғайритабиий балғам юрак мушакларида тўпланиб, уни қотириб, мизожини совутиб уни ўлдирган эди.Ҳаким косасига солинган товуқ шўрвани ана шу ғайритабиий балғамни эритгани айни хақиқатдир. Халқ табобатида бу бебахо дори хақида ёзилганларни эътиборингизга хавола қиламиз.

Ёш ва семиз товуқнинг мизожи биринчи даражада иссиқ ва хўлликда мўътадил, лекин жўжасини хўллиги анча кўпроқдир.

Шифобахшлик хусусиятлари: Ас-Саиду-с-Самарқандийнинг ”Рисолаи сайдиййа”(Овчилик рисоласида) такидланишича, товуқни гўшти бошқа қушларникига қараганда латифроқ, хазмлироқ, ақлу шахватни зиёда қилади. Жўжасини эти баданни семиртиради, киши рухсорига жило беради, ақлу –фаросатни комил этиб, қалбдаги ёмон фикрларни даф этгай.

Товуқни гўштини яхшилаб пишириб ейилса, овқатлилик қуввати ортади, бошқа қушларникига қараганда енгил таом сифатида одамга ҳаловат бағишлайди, ундан тоза қон пайдо бўлади.

Ёши катта хўрозни нўхат ва ловия билан пишириб ейилса, бадандаги қуйиқ моддаларни тахлил қилади, ични юмшатади, савдони танадан хайдайди, шиш ва қуланжга даво бўлади.

Жўжахўроздан шўрва қилиб ичилса, нимжон ва бадани суст, шунингдек, меъдаси қизийдиган сафроси мўл одамларга фойдали.

Қари хўрозни юра олмайдиан даражада югуртириб, сўнг сўйиб, тозалаб, укроп билан қайнатиб, кечаси очиқ хавога қўйиб, нахорда истеъмол қилинса, жигар ичидаги қуйиқлашган моддаларни бартараф этиб, ўпка, қалтироқ, астма, қуланж, бўғим хасталиклари, меъда бўғилиши, ва бошқа дардларга шифо бағишлайди, танадаги захарларни хайдайди, умуман хасталиклардан ночорлашиб қолган беморларни дармонга киришлари, эски касалликлардан халос бўлишида мухим ва хосиятли малхам авзифасини бажаради.

Товуқ гўштини сут, қатиқ ва бошқа сут махсулотлари билан танаввул қилинса, қуланж дардини пайдо қилади, агар давомли исътемол қилинса подагра, бавосил касалликларига чалинади. Бундай холларда иссиқ мизожга шароб, қайнатилган узум суви ичилса зарарни бартараф килади.

Доктор: Саттаров А.И.

Табиба: Саттарова Г.К.

Телеграмдаги канал: Zaytun Med Tib 

Бошқа мақолалар:
 

1.Митти укол ёхуд асалари захри билан даволаш

2.Зайтуннинг шифобахш хусусиятлари.

3. Анорнинг фойдали хусусиятлари

4. Тузни кўп истеъмол қилишнинг зарари

5. АСАБЛАР АСАБЛАР АСАБЛАР...

6.Мижоз хақида

7. АНЖИР

8. НАЗЛА ВА ТУМОВ ХАҚИДА

9. ЙЎТАЛ БЕЗОВТА ҚИЛСА...

10. ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЎЗАРО МУТАНОСИБЛИГИ .

11. ҚАНДАЙ СУВ БИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ?

12. ОРГАНИЗМ ИФЛОСЛАНИШИНИНГ ЕТТИ БОСҚИЧИ...

13. ҚИШ ФАСЛИДА ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШ КЕРАК?

14. БЕБАҲО ДОРИ ЁКИ ЛУҚМОНИ ХАКИМ КАШФИЁТИ.

15. СОВУҚ СУВ ИЧИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ВАҚТЛАР ВА САБАБЛАРИ.

16.ШАМОЛЛАШНИ ДОРИСИЗ ДАВОЛАШ

17. ИСИРИҚ нима?

18. ҚОН ОЛДИРГАНДАН СЎНГ НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚИЛМОҚ КЕРАК?

19. ХИЖАМАДА ЗУЛУК АФЗАЛМИ ЁКИ ТИЛИШ?

20. ҚОН ОЛДИРИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

21. ХИЖАМА ҚИЛИШ (ҚОН ОЛИШ) МУМКИН БЎЛМАГАН ИНСОНЛАР.

22. ҚАЙСИ КУНЛАРДА ҚОН ОЛДИРИШ ФОЙДАЛИРОҚ?

23.ХИЖАМАНИ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

24. КИМЛАР ХИЖАМА ҚИЛДИРИШЛАРИ ЗАРУР ЁХУД ХИЖАМА УЧУН КЎРСАТМАЛАР.

25. ХИЖОМА. УНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

26. ҒАЙРИТАБИИЙ МИЗОЖ

27. НИМА УЧУН ҚОН ҚЎЙИҚЛАШАДИ?

28. МИЗОЖ БЕЛГИЛАРИ ХАҚИДА. МИЗОЖНИ АНИҚЛАШ.

29. ВУЖУДИНГИЗНИ ТОЗАЛАШГА ЭХТИЁЖ БОРМИ?

30.МИЗОЖ ТАЪЛИМОТИ -ТАБОБАТ НАЗАРИЯСИНИНГ АСОСИДИР.

31.Мижоз турлари

32.Седананинг шифобахш хусусиятлари

33.ТОВУҚ ТУҲУМИ ҲАҚИДА КЕНГ ТАРҚАЛГАН 5ТА АФСОНА

34. Яшил помидор варикозга даво

35. ОВҚАТЛАНИШ ТАДБИРИ.



скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: