Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

01 янв 2018 йил Табобат

СОВУҚ СУВ ИЧИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ВАҚТЛАР ВА САБАБЛАРИ.

Хаётимизни албатта сувсиз тасаввур қила олмаймиз. Инсон организмини катта миқдорини сув ташкил қилади. Сув организм фаолияти учун жуда катта ахамиятга эга. Танамиздаги барча жараёнларда сув эритувчи, моддалар алмашинувида хосил булган маҳсулотларни хужайра ва тўқималардан ташқарига чиқарувчи ва хокозолар... вазифаларни бажарувчидир. Хаммамиз сувни қачон ва қай холатда истеъмол қилишни биламизми? Бугунги мақоламиз совуқ сувни ичиш мумкин бўлмаган вақтлар хақидадир.

Қайси вақтда совуқ сув ичиб бўлмайди?

-Овқат вақтида ва овқатдан сўнг совуқ сув ичиб бўлмайди.Сув ичишни вақти овқатдан бир ёки икки соатдан сўнг бўлиб, сабаби овқатланаётганда маъдадан хазм ферментлари (хазм шираси) ишлаб чиқарила бошлайди, кўп миқдорда ичилган сув хазм ферментларини суюлтириб, овқат хазмига зарар етказади. Лекин қўйиқ овқат истеьмолида озроқ миқдорда сув ичилса бўлаверади. Сувни бирданига сипқориб эмас, балки оз оздан, қултумлаб ичмоқ лозим. Юқоридаги тавсияларимиз мўътадил мизож сохиблари учун бўлиб, меъдасида харорати бор одамлар бундан мустаснодирлар.

-Эрталаб уйғонибла совуқ сув ичиб бўлмайди. Сабаби эрталаб меъда таомдан бўш бўлган вақтда дафъатан совуқ сувни келиши меъданинг табиий хароратини, нафақат меъдани балки раис аъзоларни (табобатда 4 орган бошқарувчи, яъний раис орган дейилади, булар юрак, мия, жигар, мояклар) ҳам туғма хароратини (иссиқлигини) камайтириб юборади. Натижада юрак табиий мизожини совуши, кўплаб касалликларга хатто тасодифан халокатига олиб бориши, жигар мизожини совуши истисқога (цирроз) сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари совуқ сув пайларга, ичакларга, нафас олиш аъзоларига (ўпка, бронх йўллари, тамоқ ва овоз пайларига зарарли таъсир қилади. Лекин кун ўта иссиқлигида ичакларида харорати бор инсонлар табиб тавсияси билан совуқ сув ичсалар булаверади.

-Хаммомдан сўнг совуқ сув ичиш мумкин эмас.

Хаммомдан сўнг бадан совумай туриб совуқ сув ичиб бўлмайди. Сабаби бунда бадан хаммомда терлаш ва қизишсабабли сувга ва совуқ нарсага мухтож бўлади.Шу вақтда ичилган совуқ сувни ошқозон ичаклар илитмай туриб барча ички аъзолар торта бошлайди. Натижада мизож совийди.

-Кучли сурги доридан сўнг совуқ сув ичиш мумкин эмас.

Сабаби сургида баданни тозаланиши сабабли қуруқлик кайфият юз бериб бадан сувга мухтож булади. Шу пайтда ичилган совуқ сувни организм илитмасдан туриб аъзолар тортади.Сурги туфайли вақтинча пасайган табиий хароратга сувни совуқлиги қўшилиб (ички) аъзолар заиф ва сустлашади.Бадан мизожига совуқлик ва аъзоларда сустлик пайдо бўлишига айнан шу ичилган совуқ сув сабаб бўлади.

-Хўл мевдан сўнг совуқ сув ичиш мумкин эмас. Чунки мева суви ва сув хамжинс (иккови хам суюқлик) лекин кайфиятда (таъсирда) қарама қаршидир. Икковини қўшилиши ҳар иккисига хамбузилишга сабаб бўлади. Натижада ёмон жарохат ва фасодли яралар пайдо бўлади. Хусусан тарвуз ва қовунни эти серрутубат бўлиб у билан сувни қўшилиши фасодга кўпроқ сабаб бўлади. Бинобарин қовун ва тарвуз билан тоза сувнинг қай бири истемол қилинса у меъдада турганда яъна бирни исътемол қилиш мумкин эмас. Фақатгина у ошқозондан ичакларга ўтгандан сўнг истеъмол қилса бўлади.

-Уйқуга кетиш олдидан ёки уйғонгандан сўнг совуқ сув ичиш мумкин эмас. Чунки бу вақтда ичган сув кўпинча мия ва димоқ касалликларини пайдо қилади.

Билмоқ керакки табибларни сув тўғрисида баён қилган зарарлари шу тартибга амал қилмаган одамларда бирданига юз бериши шарт эмас.Чунки баъзи зарарлар сезилмайдиган даражада юз бериб, узоқ вақтдан сўнг билина бошлайди.Шунинг учун хам доимо тўғри ва манфаатли махсулотлар исьтемолига эътибор бермоқлигимиз лозимдир.

-Оғир мехнат ва харакатдан сўнг совуқ сув ичиш мумкин эмас.

Оғир мехнат ва харакатдан сўнг бир оз дам олмасдан туриб дархол сув ичиш мумкин эмас. Чунки бунда ичилган сувни қизиб турган аъзолар қаттиқ узига тортади. Меъдада илишга улгурмай аъзоларга тортилган совуқ сув ўша аъзоларнинг мизожини совуб (туғма хароратини пасайишига) кетишига сабаб бўлади.

-Жинсий алоқадан сўнг совуқ сув ичиш мумкин эмас.

Чунки жинсий алоқа барча аъзоларни, рухни, қувватларнинг, қоннинг тенг кучли харакати билан хосил бўлади. Харакат оқибатида баданда қизиш, маний чиқиб кетиши билан баданда қуруқлик хосил бўлади. Организмнинг сувга мухтожлиги яънада ортади. Шу вақтда ичилган сувни организм янада купроқ тортади ва икки тамонлама зарар куради. Биринчиси сувдаги заифлик (қуруқликни тўлдириш учун керакли сувни заифлиги яъни совуқлиги) иккинчиси бадан хароратини совутиш учун керакли сувни совуқлиги. Бу холатлар мизожни кескин совиб кетишига сабаб бўлади.

Доктор: Саттаров А.И.

Табиба: Саттарова Г.К

 

Телеграмдаги канал: Zaytun Med Tib 

Бошқа мақолалар:
 

1.Митти укол ёхуд асалари захри билан даволаш

2.Зайтуннинг шифобахш хусусиятлари.

3. Анорнинг фойдали хусусиятлари

4. Тузни кўп истеъмол қилишнинг зарари

5. АСАБЛАР АСАБЛАР АСАБЛАР...

6.Мижоз хақида

7. АНЖИР

8. НАЗЛА ВА ТУМОВ ХАҚИДА

9. ЙЎТАЛ БЕЗОВТА ҚИЛСА...

10. ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЎЗАРО МУТАНОСИБЛИГИ .

11. ҚАНДАЙ СУВ БИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ?

12. ОРГАНИЗМ ИФЛОСЛАНИШИНИНГ ЕТТИ БОСҚИЧИ...

13. ҚИШ ФАСЛИДА ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШ КЕРАК?

14. БЕБАҲО ДОРИ ЁКИ ЛУҚМОНИ ХАКИМ КАШФИЁТИ.

15. СОВУҚ СУВ ИЧИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ВАҚТЛАР ВА САБАБЛАРИ.

16.ШАМОЛЛАШНИ ДОРИСИЗ ДАВОЛАШ

17. ИСИРИҚ нима?

18. ҚОН ОЛДИРГАНДАН СЎНГ НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚИЛМОҚ КЕРАК?

19. ХИЖАМАДА ЗУЛУК АФЗАЛМИ ЁКИ ТИЛИШ?

20. ҚОН ОЛДИРИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

21. ХИЖАМА ҚИЛИШ (ҚОН ОЛИШ) МУМКИН БЎЛМАГАН ИНСОНЛАР.

22. ҚАЙСИ КУНЛАРДА ҚОН ОЛДИРИШ ФОЙДАЛИРОҚ?

23.ХИЖАМАНИ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

24. КИМЛАР ХИЖАМА ҚИЛДИРИШЛАРИ ЗАРУР ЁХУД ХИЖАМА УЧУН КЎРСАТМАЛАР.

25. ХИЖОМА. УНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

26. ҒАЙРИТАБИИЙ МИЗОЖ

27. НИМА УЧУН ҚОН ҚЎЙИҚЛАШАДИ?

28. МИЗОЖ БЕЛГИЛАРИ ХАҚИДА. МИЗОЖНИ АНИҚЛАШ.

29. ВУЖУДИНГИЗНИ ТОЗАЛАШГА ЭХТИЁЖ БОРМИ?

30.МИЗОЖ ТАЪЛИМОТИ -ТАБОБАТ НАЗАРИЯСИНИНГ АСОСИДИР.

31.Мижоз турлари

32.Седананинг шифобахш хусусиятлари

33.ТОВУҚ ТУҲУМИ ҲАҚИДА КЕНГ ТАРҚАЛГАН 5ТА АФСОНА

34. Яшил помидор варикозга даво

35. ОВҚАТЛАНИШ ТАДБИРИ.



скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: