Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

01 янв 2018 йил Табобат

ШАМОЛЛАШНИ ДОРИСИЗ ДАВОЛАШ

Шамоллашнинг дорисиз даволари

АҚШда. Ялпиз тиндирмаси, лимон шарбати, асал ва саримсоқдан коктейл: 1 чой қошиқ қуритилган ялпиз устига 200 мл қайноқ сув қуйилади ва 3-5 дақиқа паст оловда ушланади, дамламага 1 чой қошиқ асал аралаштирилади. Саримсоқнинг бита бўлакчаси майда тўғралади, лимоннинг чорак қисми сиқилиб, ялпиз дамламаси ва асалга қўшилиб, барчаси аралаштирилади. Тайёр бўлган коктейлни кечқурун ётиш олдидан ичинг, қарабсизки, эрталаб соғлом бўлиб турасиз.

Англияда. Инглизлар кун давомида камида бешта нордон олма (антонка), шунингдек, мандарин, апельсин, лимон ва грейпфрут сингари цитрус меваларни ҳам истеъмол қилишади. Булар "тирик” аскорбин жавҳарини кўп жамлагани учун тезда соғайишга ёрдам беради. Ёки юқридаги цитрус меваларнинг шарбатидан кун давомида 3-4 пиёла ичилади (меъда шираси кислоталилиги юқори бўлган касалликларда эҳтиёткорлик даркор).

Кореяда. Шамоллаш мавсуми яқинлашаётганини сезган бу халқ қувватни оширишни рағбатлантирувчи занжабилли чой ичишади. Ўзида вирусларга қарши ўнлаб унсурларни мужассам қилган занжабил илдизи бу ҳолатда яхши ёрдам беради. 4 донадан қора мурч ва кардамон, 3 та қалампирмунчоқ, таъбга кўра занжабил ва долчин туюлади ва сирланган идишга 280 мл миқдордаги илиқ сув қуйилади ва зираворлар солинади. Қайнаш жараёнига келтирилиб, 20 дақиқа паст оловда ушланади. Охирида бир чимдим қора чой, озроқ сут ва бир чой қошиқ асал қўшилади. Иссиқроқ ҳолда кичик қултумлардан ичилади.

Фарангча услуб. Фаранглар соғлом бўлганларида шароб ичишади, шамоллаганда эса маъданли сувлар истеъмолиги ўтишади. Ишқорий газсиз маъданли сувларни илиқ ҳолда кўп миқдорда кун давомида ичишади ва бу танадан касаллик чақирувчи зимзарраларни ювилишига сабаб бўлади.

Русча усул. Руслар пиёз, саримсоқпиёз, маймунжон, қорақарғат, иссиқ сут ва асални истеъмол қилиб, касалликнинг олдини олишади.

Ўзбекистонда. Куз ва қишда доимо топса бўладиган бир нечта помидор қоқиларини ювиб, майдалаб тўғралади ва бир коса қатиққа аралаштирилади. Ярим бош пиёз ҳам майда тўғралиб қўшилади, таъбга кўра туз, янчилган қора мурч қўшилади. 1-2 дона қалампирмунчоқ доналарини қўшса ҳам бўлади. Грипп бошланишида кун давомида 3-4 маҳал ичилади. Вирусга қарши ва танани қувватлантирувчи ушбу восита оғизга ҳам ёқади. Қўшимча иссиқ хўрда, ёғсиз шўрвалар қуритилган шивит ва райҳон баргларидан қўшиб ичилса, терлатиб ғуборни олади. Мурчли чой хам яхши самара беради.

Шамоллаш мавсумида соч ва оёқни ҳўл қилмаслик, оёққа эса зиғир ва пахтадан тикилган пайпоқлар кийиш лозим. Хонани шамоллатиш, исириқ тутатиш, лаванда ва эвкалипт эфир мойларидан аромафанор (аромалампа)да буғлатиш юқоридаги тадбирлар самарасини оширади. Шу билан бирга тана харорати кўтарилмаса ва бошқа қарши кўрсатмалар бўлмаса (юқори ёки паст қон босим, оғир даражадаги камқонлик) ота-боболаримиздан қолган одат – ҳаммомда терлаш, ходима (массаж) олиш ёки сауна қилиш (муздек сувда чўмилмасдан) танани терлатиб, инсонни тетиклаштиради ва касалликни енгишида ёрдам беради.

Бошқа усуллар

Судан атиргули – каркадели чой. Муҳими, бундай чойни 4-5 дақиқадан кўп дамламаслик керак. 1 чой қошиқ каркадени 200 мл қайноқ сувга солиб, 3-5 дақиқа дам берилади. Шифобахшлик хусусиятини ошириш учун таъбга кўра асал ва пичоқ учида долчин қўшилади. Бир кунда 3 пиёладан ошиқ ичиш мумикн эмас. Чунки нордонлиги сабабли тиш эмали ва ичакнинг фойдали зимзарраларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Иссиқ каркаде чойи қон босимини оширса, совуғи туширади. Диққат: кимнинг қизил мева ва сабзавотларга аллергияси бўлса, чойни бир ош қошиқдан бошлаши ва ҳолатига қараб кейин кўпроққа ўтиши лозим.

Мавсумий гриппнинг олдини олишда юқоридагилар билан биргаликда юртимиз худудларида бир неча йилдан бери самарали қўлланилиб келаётган гриппга қарша эмлашни ҳам таъкидлаш даркор. Эмламани қачон, қай дозада, кимлар олиши мумкин

Профессор: Abduqadir Sattar

 

Телеграмдаги канал: Zaytun Med Tib 

Бошқа мақолалар:
 

1.Митти укол ёхуд асалари захри билан даволаш

2.Зайтуннинг шифобахш хусусиятлари.

3. Анорнинг фойдали хусусиятлари

4. Тузни кўп истеъмол қилишнинг зарари

5. АСАБЛАР АСАБЛАР АСАБЛАР...

6.Мижоз хақида

7. АНЖИР

8. НАЗЛА ВА ТУМОВ ХАҚИДА

9. ЙЎТАЛ БЕЗОВТА ҚИЛСА...

10. ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЎЗАРО МУТАНОСИБЛИГИ .

11. ҚАНДАЙ СУВ БИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ?

12. ОРГАНИЗМ ИФЛОСЛАНИШИНИНГ ЕТТИ БОСҚИЧИ...

13. ҚИШ ФАСЛИДА ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШ КЕРАК?

14. БЕБАҲО ДОРИ ЁКИ ЛУҚМОНИ ХАКИМ КАШФИЁТИ.

15. СОВУҚ СУВ ИЧИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ВАҚТЛАР ВА САБАБЛАРИ.

16.ШАМОЛЛАШНИ ДОРИСИЗ ДАВОЛАШ

17. ИСИРИҚ нима?

18. ҚОН ОЛДИРГАНДАН СЎНГ НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚИЛМОҚ КЕРАК?

19. ХИЖАМАДА ЗУЛУК АФЗАЛМИ ЁКИ ТИЛИШ?

20. ҚОН ОЛДИРИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

21. ХИЖАМА ҚИЛИШ (ҚОН ОЛИШ) МУМКИН БЎЛМАГАН ИНСОНЛАР.

22. ҚАЙСИ КУНЛАРДА ҚОН ОЛДИРИШ ФОЙДАЛИРОҚ?

23.ХИЖАМАНИ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

24. КИМЛАР ХИЖАМА ҚИЛДИРИШЛАРИ ЗАРУР ЁХУД ХИЖАМА УЧУН КЎРСАТМАЛАР.

25. ХИЖОМА. УНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

26. ҒАЙРИТАБИИЙ МИЗОЖ

27. НИМА УЧУН ҚОН ҚЎЙИҚЛАШАДИ?

28. МИЗОЖ БЕЛГИЛАРИ ХАҚИДА. МИЗОЖНИ АНИҚЛАШ.

29. ВУЖУДИНГИЗНИ ТОЗАЛАШГА ЭХТИЁЖ БОРМИ?

30.МИЗОЖ ТАЪЛИМОТИ -ТАБОБАТ НАЗАРИЯСИНИНГ АСОСИДИР.

31.Мижоз турлари

32.Седананинг шифобахш хусусиятлари

33.ТОВУҚ ТУҲУМИ ҲАҚИДА КЕНГ ТАРҚАЛГАН 5ТА АФСОНА

34. Яшил помидор варикозга даво

35. ОВҚАТЛАНИШ ТАДБИРИ.



скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: