Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

02 янв 2018 йил Табобат

ҚАЙСИ КУНЛАРДА ҚОН ОЛДИРИШ ФОЙДАЛИРОҚ?

Қон олиш инсон вужудида катта ўзгаришга сабаб бўладиган жараёндир. Шунинг учун хам у, энг муносиб шароитларда ва тўғри вақтда амалга оширилиши керак.

Хадиси Шарифлардан:

·"Кимки хижрий ойнинг ўн еттинчи, ўн тўққизинчи, йигирма биринчи кунлари хижама қилса, ҳар дарддан шифо топади.

·Ойнинг 17 чи, 19 чи, 21чи кунлари душанба, сешанба, пайшанба кунлари рўзали бўлсангизда қон олдиринг. Чоршанба, жума, шанба, якшанба кунларида сақланинг(қон олдирманг).

·Пайшанба куни Аллоҳнинг барокати туфайли қон олдиринг. Жума, шанба, якшанба куни хижомадан сақланинг. Душанба ва сешанба кунлари қон олдиринг.Чунки бу кунлар Аййуб( А.С)га берилган балолардан сақловчи кундир.

·Чоршанбадан сақланинглар, зеро Аййуб(А.С.)ни хасталиги шу куни келди. Мохов ва ўлат касаллиги чоршанба куни ёки чоршанба кечасида пайдо бўлади.”(Ибн Можа ривояти)

·Ал-Хафиз ибн Хажар(р.а) айтадилар : "Табиблар сўзига биноан энг яхши хижама бу, чўмилиб чиққандан сўнг 2 ёки 3 соат ўтганда, қорин на тўқ ва на оч бўлганда қилинган хижамадир.”

·Ойнинг иккинчи яримида, хусусан учинчи чорагида қилинган хижама, ойнинг боши ёки охирида қилинган хижамадан кўра фойдалироқ эканлигини шифокорлар ҳам ўз навбатида тўғри деб топишди.Чунки ой ернинг йўлдоши у билан доимий боғлиқ.

Ой кечаси ерга нур сочиб туради. Ойнинг тортиш кучи ҳам ерга ва ундаги нарсаларга ўз таъсирини ўтказиб туради. Ойнинг бундан бошқа таъсирлари жуда кўп. Шундай экан, ойнинг янги чиққан кунидаги, тўлин бўлгандаги ва охирлаб қолгандаги холати инсон организмига турли таъсир этади. Айнан ой тўлганда денгиз сувлари кўтарилади, табиий офатлар (тозаланиш) юз беради, худди шунга ўхшаш инсон организмида ҳам хилтлар ғалаёни бошланади, яъни касал организмда касаллик қўзийди.

Қон олдирмоқчи булган одам оч қоринга ва ўша касал органини меридинаси биологик фаоллашган вақтида хижама қилдирса, янада яхши натижага эришади. (Меридианалар ҳақида келгуси мақолаларимизда иншааллоҳ тўхталамиз.)

Албатта, хижама касалликларни олдини олиш, даволаш мақсадида куз ва баҳор ойларида кенг тарғиб қилинади, чунки қишда кунни совуқлиги, харакат камлиги учун, касаллик қўзғатувчи ғайритабиий хилтлар гўёки йиғилади ва ухлайди. Баҳор келиши билан ўсимлик, хайвонот олами билан бирга танамиздаги касалликлар ҳам уйғона бошлайди. Ёзда эса ўта иссиқ ва харакатнинг кўплиги сабабли хилтлар (касалликлар) эриб тарқайди. Куз фаслида совуқ тушиши, фасл алмашинуви сабабли касалликлар яъна қўзғайди. Албатта бемор инсон агар хижомага боғлиқ касаллик билан касалланса, йилни қайси ойи, куни бўлишидан қатъий назар, зудлик билан хижама қилдирмоқлиги зарур. Чунки касаллик бир дақиқада инсон хаётига нуқта қўйиши, ёки ортга қайтмайдиган оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин.Чунончи, мазхаббо шимиз Имоми Аъзам(Р.А ) қачон қонлари қўйилса қон олдирар эдилар.

Доктор: Саттаров А.И.

Табиба: Саттарова Г.К.

Телеграмдаги канал: Zaytun Med Tib 

Бошқа мақолалар:
 

1.Митти укол ёхуд асалари захри билан даволаш

2.Зайтуннинг шифобахш хусусиятлари.

3. Анорнинг фойдали хусусиятлари

4. Тузни кўп истеъмол қилишнинг зарари

5. АСАБЛАР АСАБЛАР АСАБЛАР...

6.Мижоз хақида

7. АНЖИР

8. НАЗЛА ВА ТУМОВ ХАҚИДА

9. ЙЎТАЛ БЕЗОВТА ҚИЛСА...

10. ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЎЗАРО МУТАНОСИБЛИГИ .

11. ҚАНДАЙ СУВ БИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ?

12. ОРГАНИЗМ ИФЛОСЛАНИШИНИНГ ЕТТИ БОСҚИЧИ...

13. ҚИШ ФАСЛИДА ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШ КЕРАК?

14. БЕБАҲО ДОРИ ЁКИ ЛУҚМОНИ ХАКИМ КАШФИЁТИ.

15. СОВУҚ СУВ ИЧИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ВАҚТЛАР ВА САБАБЛАРИ.

16.ШАМОЛЛАШНИ ДОРИСИЗ ДАВОЛАШ

17. ИСИРИҚ нима?

18. ҚОН ОЛДИРГАНДАН СЎНГ НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚИЛМОҚ КЕРАК?

19. ХИЖАМАДА ЗУЛУК АФЗАЛМИ ЁКИ ТИЛИШ?

20. ҚОН ОЛДИРИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

21. ХИЖАМА ҚИЛИШ (ҚОН ОЛИШ) МУМКИН БЎЛМАГАН ИНСОНЛАР.

22. ҚАЙСИ КУНЛАРДА ҚОН ОЛДИРИШ ФОЙДАЛИРОҚ?

23.ХИЖАМАНИ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

24. КИМЛАР ХИЖАМА ҚИЛДИРИШЛАРИ ЗАРУР ЁХУД ХИЖАМА УЧУН КЎРСАТМАЛАР.

25. ХИЖОМА. УНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

26. ҒАЙРИТАБИИЙ МИЗОЖ

27. НИМА УЧУН ҚОН ҚЎЙИҚЛАШАДИ?

28. МИЗОЖ БЕЛГИЛАРИ ХАҚИДА. МИЗОЖНИ АНИҚЛАШ.

29. ВУЖУДИНГИЗНИ ТОЗАЛАШГА ЭХТИЁЖ БОРМИ?

30.МИЗОЖ ТАЪЛИМОТИ -ТАБОБАТ НАЗАРИЯСИНИНГ АСОСИДИР.

31.Мижоз турлари

32.Седананинг шифобахш хусусиятлари

33.ТОВУҚ ТУҲУМИ ҲАҚИДА КЕНГ ТАРҚАЛГАН 5ТА АФСОНА

34. Яшил помидор варикозга даво

35. ОВҚАТЛАНИШ ТАДБИРИ.



скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: