Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

02 янв 2018 йил Табобат

МИЗОЖ БЕЛГИЛАРИ ХАҚИДА. МИЗОЖНИ АНИҚЛАШ.

Мизожни ахволига далолат қиладиган белгилар 10–хил бўлиб, биз уни содда ва тушунарли усулда билдирмоқчимиз.

1) Ушлаб кўриб сезиш.

Бунда табиб беморни ушлаб кўрганда унинг танасини харорати ўша мамлакатда яшовчи инсонларни тана хароратига солиштирилади. Агар беморни бадани ўша мамлакат инсонлари баданини хароратидан иссиқ бўлса иссиқ, совуқ бўлса совуқ, дағал, қуруқ бўлса қуруқ, нам бўлса хўл деб хукм қилинади. Албатта бемордаги ўзгаришлар иссиқ, совуқ, хаммом, шамол ва бошқа омиллар таъсири остида бўлмаса.

2)Гўшт ва ёғдан олинадиган белгилар.

Агар бемор танаси гўштли бақувват бўлса хўл ва иссиқ, агар гўшт кўп бўлмаса, шу билан бирга ёғ ҳам кўп бўлмаса бу мизожни қуруқ ва иссиқлигига, организмда ёғни кўплиги доимо совуқликка далолат қиладики, бунда гўшт бўш бўлади(мускуллар тонуси паст бўлади).

3)Мўйлардан олинадиган аломатлар.

Улар қуйидаги белгилар:

1.Мўй ўсишини тезлиги ва секинлиги

2.Кўплиги ва камлиги. 3.Ингичка ва йўғонлиги. 4.Силлиқ ва жингалаклиги. 5.Ранги.

Агар мўйлар секин ўсса ёки бутунлай ўсмаса, мизожни ўта хўллигидан гувохлик беради.(бемор ўта камқон бўлмаса.) Агар мўйлар тез ўсаётган бўлса, мизож қуруқликка мойил, мўйлар жуда тез ва қалин, дағал ўсса бу мизож иссиқ ва куруқ бўлади. Мўйларни жингалаклиги иссиқлик ва куруқликка, текислиги хўллик ва совуқликка далолат қилади. Мўйни қоралиги-иссиқликка, сарғишлик- совуқликка, очранглик ва қизиллик-мўътадилликка, оқлик –хўллик ва совуқликка далолат қилади. Санаб ўтаётган барча белгилар ўша мамлакат ахолисига нисбатан олинади. Албатта негрларни сочини оқлиги билан русларни сочини оқлиги ўртасида хукм тафовутли бўлади. Жўғрофий жойлашган ўрин ва хаво хам мўйларни рангига таъсир қилади.

4) Баданнинг рангидан олинадиган аломатлар.

Бадан рангини оқлиги баданда совуқлик билан бирга, қонни етишмовчилигига далолат қилади. Рангни хиралиги мизожни қаттиқ совуқлигидан бўлиб, бу совуқлик туфайли қон камаяди, камайган қон қўйилиб, савдога айланади.

Қизил ранг–иссиқликка, қонни кўплигига, сариқ ранг хароратни куплигидан, сафродан далолат қилади. Баъзан сариқлик, агар ўт бўлмаса, энди тузалаётган гавдаларда бўлганидек қонсизликдан келиб чиқади.

Бақлажон ранг-совуқлик ва қуруқликдан, ганж ранглилик фақат совуқлик ва балғам мизожлилик, қўрғошин ранглилик бир оз савдо билан бирга совуқлик ва хўлликни, фил суяги ранглилик бир оз ўт билан бирга совуқликдан далолат қилади.

Кўп холларда терини ранги жигар туфайли сариқ ва оқликка, талоқ туфайли сариқ ва қораликка айланади.

5) Аъзоларнинг тузилишидан олинган аломатлар.

Иссиқ мизожнинг аломати – кенг кўкрак, қўл ва оёқларнинг катталиги ва ўз андозалари билан мукаммаллигидир. Қон томирлар йўғон, мускуллар тонуси баланд бўлиб, унинг акси эса со вуқликни билдиради.

Қуруқ мизожнинг аломати эса терини қуруқлиги, бўғимлар ва хиқилдоқ ва бурун тоғайларининг бўртиб чиққанлигидир.

6) Аъзоларнинг таъсирни қабул қилиш тезлигидан олинган аломатлар.

Агар аъзо қийналмасдан тезлик билан қизиса иссиқликдан, агар тез совиса, совуқликдан далолат қилади.

7) Уйқу ва бедорлик холатлари.

Уйқу ва бедорлик холатлари мўътадиллиги, мизожнинг мўътадиллигини айниқса, мияни ахволига далолат қилади. Уйқуни кўплиги –хўллик ва совуқликка, ортиқча бедорлик қуруқлик ва иссиқликка далолат қилади.

8) Харакатлардан, аъзоларнинг ишларидан олинадиган белгилар.

Харакатлар мукаммал ва такомиллашган, тамомланган, табиий рўй берса, мизожнинг мўътадиллигини кўрсатади. Хаддан ташқари харакат ва тезлик мизожни иссиқлигидан, харакатларни суст, кучсиз, бўш ва секин бўлса, мизожнинг совуқлигидан далолат қилади.

9) Гавдани чиқиндиларни чиқариб ташлаш ва чиқарилган нарсани сифати.

Агар организмдан чиқарилаётган нарсалар – нажас, тер, пешоб ва бошқаларнинг иссиқ, ўткир хидли, рангли бўлиши хар жихатдан етилиб шаклланиши, мизожнинг иссиқлидан, буни акси унинг совуқлигидан далолатдир.

10) Аъзоларни нафсоний қувватларнинг таъсир кўрсатиши ёки таъсирни қабул қилиш қобилятига оид далиллар.

Кучли ғазаб, серзардалик, зукколик, тушунувчанлик, яхши фикр, ботирлик, сурбетлик, қаттиқкўнгиллик, дадиллик, хурсандлик, ялқовликка кам мойиллик, кам таъсирчанлик иссиқликнинг гувохидир, буларнинг акси эса мизожнинг совуқлигини кўрсатади.

Биз юқорида айтган фикрларни хаммаси ёки кўп қисми одамнинг бошланғич тузилишида пайдо бўлган аломатларига оиддир. Аразий ёки иккиламчи, ғайритабиий мизожлар хақида кейинги мақолаларимизда иншааллоҳ тўхталамиз.

Доктор: Саттаров А.И.

Табиба: Саттарова Г.К.

Телеграмдаги канал: Zaytun Med Tib 

Бошқа мақолалар:
 

1.Митти укол ёхуд асалари захри билан даволаш

2.Зайтуннинг шифобахш хусусиятлари.

3. Анорнинг фойдали хусусиятлари

4. Тузни кўп истеъмол қилишнинг зарари

5. АСАБЛАР АСАБЛАР АСАБЛАР...

6.Мижоз хақида

7. АНЖИР

8. НАЗЛА ВА ТУМОВ ХАҚИДА

9. ЙЎТАЛ БЕЗОВТА ҚИЛСА...

10. ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЎЗАРО МУТАНОСИБЛИГИ .

11. ҚАНДАЙ СУВ БИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ?

12. ОРГАНИЗМ ИФЛОСЛАНИШИНИНГ ЕТТИ БОСҚИЧИ...

13. ҚИШ ФАСЛИДА ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШ КЕРАК?

14. БЕБАҲО ДОРИ ЁКИ ЛУҚМОНИ ХАКИМ КАШФИЁТИ.

15. СОВУҚ СУВ ИЧИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ВАҚТЛАР ВА САБАБЛАРИ.

16.ШАМОЛЛАШНИ ДОРИСИЗ ДАВОЛАШ

17. ИСИРИҚ нима?

18. ҚОН ОЛДИРГАНДАН СЎНГ НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚИЛМОҚ КЕРАК?

19. ХИЖАМАДА ЗУЛУК АФЗАЛМИ ЁКИ ТИЛИШ?

20. ҚОН ОЛДИРИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

21. ХИЖАМА ҚИЛИШ (ҚОН ОЛИШ) МУМКИН БЎЛМАГАН ИНСОНЛАР.

22. ҚАЙСИ КУНЛАРДА ҚОН ОЛДИРИШ ФОЙДАЛИРОҚ?

23.ХИЖАМАНИ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

24. КИМЛАР ХИЖАМА ҚИЛДИРИШЛАРИ ЗАРУР ЁХУД ХИЖАМА УЧУН КЎРСАТМАЛАР.

25. ХИЖОМА. УНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

26. ҒАЙРИТАБИИЙ МИЗОЖ

27. НИМА УЧУН ҚОН ҚЎЙИҚЛАШАДИ?

28. МИЗОЖ БЕЛГИЛАРИ ХАҚИДА. МИЗОЖНИ АНИҚЛАШ.

29. ВУЖУДИНГИЗНИ ТОЗАЛАШГА ЭХТИЁЖ БОРМИ?

30.МИЗОЖ ТАЪЛИМОТИ -ТАБОБАТ НАЗАРИЯСИНИНГ АСОСИДИР.

31.Мижоз турлари

32.Седананинг шифобахш хусусиятлари

33.ТОВУҚ ТУҲУМИ ҲАҚИДА КЕНГ ТАРҚАЛГАН 5ТА АФСОНА

34. Яшил помидор варикозга даво

35. ОВҚАТЛАНИШ ТАДБИРИ.



скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: