Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

02 янв 2018 йил Табобат

Мижоз турлари

САВДО МИЗОЖ СОХИБЛАРИ :

1)Ер унсури – қуруқ ва оғир савдо хилтига таалуқли. Яратилишида шу унсур ғолиб инсонлар кўпинча жиккак, ориқ, суяк мушаклари яхши ривожланмаган, қорачадан келган, тилини усти қорамтир караш қоплаган. Териси қуруқ, совуқ, ёғ қатлами яхши ривожланмаган. Юрганда шошилмай, хаёл суриб юради, табиатан кўп ўйланади. Улар ёлғизликни хуш кўришади, хар иши ва харакатни охирини ўйлайди, тафаккури юқори бўлмаса хам кучли изчил фалсафийликка эга. Ўзи билмайдиган ёки тўлиқ ишонмайдиган киши олдида ўз фикрини дархол айтмайди, эхтиёткор. Бундай инсонлар хурсандчилигини ёки қайғусини бировга билдирмайди, биров учун куйиниб ҳам кетмайди. Мустақиллиги кучли, бошқаришни яхши кўради. Самимий, худбин, ростгўй, хийлагар, сир сақловчи. Ёлғизликни хохлашади, фидоий, куйинчак ва ҳар қандай ишни пухта бажаришади. Хавойи орзуларга, ишқу- мухаббатга берилмайди. Тортинчоқлик, хижолатпарастлик ва ўзини юқори тутмаслик хиссиёти савдо хилтли кишиларга хос. Бу мизож сохиблари кўпинча суяк касалликлари, асаб ва рухий касалликлар, соч ва ичак, талоқ касалликларига мойил бўладилар. Овқатланишида хўл –иссиқ мизожли овқатлар яхши манффат қилади. Мураккаб хикмат жумладан электроника сохаси, режалаштириш ва харбий сохаларни ёқтиради. Саноатга қизиқади. Икки хил мураккаб бўлган сохаларни ҳам бир вақтда бошқариш қобилятига эга.

БАЛҒАМ МИЗОЖ СОҲИБЛАРИ:

2)Сув унсури – хўл ва оғир балғам хилтига таалуқли. Яратилишида шу унсур ғолиб инсонлар чиройли, оқ, тиниқ, эластик, тери сохибларидир. Тери ости ёғ қавати ривожланган, тўладан келган, беғам инсонлардир. Улар беғамдирлар , ҳар қандай ташқи таъсирга бепарводирлар. Осон ёд ололмайдилар , лекин ёд олсалар, осонликча унутмайдилар. Оғир босиқ , серуйқу бошқаларни ишига аралашмайди. Фикрлаши суст, унутувчан. Ўзини муқим фикрига эга. Тил усти оқ караш билан қопланган кўпинча, бемаза бўлади. Асли камгап бир маромда секин қимирлайди. Оқ кўнгил, содда, бошқалар билан осонгина чиқишиб кетади, тез алданади, иродаси бўш, сухбат давомида ўзини ожиз тамонини осон билдиради, дўсликни қадрлайди, тез умидсизликка тушади. Кўпинча совуқдан бўладиган касалликлар бўғин оғриқлари, назла касалликларига тез чалинади лекин даволансалар тез тузаладилар. Уларга хўл совуқ овқатлар зарар қилади.

САФРО МИЗОЖ СОХИБЛАРИ

3)Олов унсури –иссик ва қуруқ сафро хилтига таалуқли. Яратилишида шу унсур ғолиб инсонлар тери ранглари сариққа мойил, қуруқроқ , иссиқ бўлади. Кўзларини оқи сарғишроқ , тил усти сариқ караш билан қопланган, оғиз таъми аччиқ, тили қуруқроқ. Улар тез чанқайдиган бўлиб, совуқ хаво ва совуқ ичимликни хуш кўради. Уларни аччиғи тез, жахлдор, харакатчан, сезгир, хиссиёти кучли, кам уйқу, тутруқсиз, тез ўзгарувчан, хужумкор, ғам- андухга чидамсиз, ботир кўринади. Уқувли холатларни тез ва осон эслаб қолади ва тез унутиб қўяди. "Тугунни учини тез топса хам” бироқ табиатидаги чалалик туфайли ишни тўлиқ ва мукаммал бажара олмайди. Гапирганда тез- тез, баланд –баланд овозлари портлаб чиқади. Сўзларида камтарлик оз, айблаш кўпроқ бўлади. Бировни қилган иши ёқмайди, бир жойда узоқ ўтира олмайди. Тез- тез юради. Осонликча бировни ёқтирмайди. Бундай инсонлар жигар- ўт қопи касалликларига, асаб касалликларга мойил бўладилар. Суюқ хамир овқатларни, мойли гўштли овқатларни хуш кўришади. Совуқ ичимликларга ўч бўлишади.

Қон мизож сохиблари.

4)Хаво унсури-иссик ва хўл қон хилтига таалуқли. Яратилишида шу унсур ғолиб инсонлар баданидаги гўшт ва ёғ қатламлари мўтадил ривожланган бўлиб, бадан харорати иссиқроқ, териси силлиқ, чиройли нурли қизил, ўзлари тетик ва бақувват бўладилар. Бу мизож сохиблари хушфеъл, очиқ чирой бўлади. Бошқаларни ўзига жалб қилишга мохир, тафаккури ўртача, эсда сақлаш қобиляти юқори, тақлидчилик ва кўпиртиришга ўхшаш хусусиятларга эга. Нутқи бир маромда, қул харакатлари гапи билан уйғунлашган. Мустақил фикри камроқ, бошқаларни ғоясини ўзлаштиришга уринади, бошқаларнинг ишини диққат билан зимдан кузатади. Кўпроқ ухлайди, эснайди. Кўнгилчан кўринади, хотиржам кўрингани билан ички хиссиёти тўлқинланиб туради.Тил усти қизғиш караш бўлиб, оғиз таъми ширин. Гўштли таомларни яхши кўради. Улар қон-томир буйрак, суяк, тери касалликларига мойил бўлади. Хуқуқ, оммавий муносабатлар, пул муомиласи сохасида бундай одамлар устаси фаранг хисобланишади.

Doktor Sattarov A.I.

Tabiba Sattarova G.K.

Телеграмдаги канал: Zaytun Med Tib 

Бошқа мақолалар:
 

1.Митти укол ёхуд асалари захри билан даволаш

2.Зайтуннинг шифобахш хусусиятлари.

3. Анорнинг фойдали хусусиятлари

4. Тузни кўп истеъмол қилишнинг зарари

5. АСАБЛАР АСАБЛАР АСАБЛАР...

6.Мижоз хақида

7. АНЖИР

8. НАЗЛА ВА ТУМОВ ХАҚИДА

9. ЙЎТАЛ БЕЗОВТА ҚИЛСА...

10. ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЎЗАРО МУТАНОСИБЛИГИ .

11. ҚАНДАЙ СУВ БИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ?

12. ОРГАНИЗМ ИФЛОСЛАНИШИНИНГ ЕТТИ БОСҚИЧИ...

13. ҚИШ ФАСЛИДА ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШ КЕРАК?

14. БЕБАҲО ДОРИ ЁКИ ЛУҚМОНИ ХАКИМ КАШФИЁТИ.

15. СОВУҚ СУВ ИЧИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ВАҚТЛАР ВА САБАБЛАРИ.

16.ШАМОЛЛАШНИ ДОРИСИЗ ДАВОЛАШ

17. ИСИРИҚ нима?

18. ҚОН ОЛДИРГАНДАН СЎНГ НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚИЛМОҚ КЕРАК?

19. ХИЖАМАДА ЗУЛУК АФЗАЛМИ ЁКИ ТИЛИШ?

20. ҚОН ОЛДИРИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

21. ХИЖАМА ҚИЛИШ (ҚОН ОЛИШ) МУМКИН БЎЛМАГАН ИНСОНЛАР.

22. ҚАЙСИ КУНЛАРДА ҚОН ОЛДИРИШ ФОЙДАЛИРОҚ?

23.ХИЖАМАНИ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

24. КИМЛАР ХИЖАМА ҚИЛДИРИШЛАРИ ЗАРУР ЁХУД ХИЖАМА УЧУН КЎРСАТМАЛАР.

25. ХИЖОМА. УНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

26. ҒАЙРИТАБИИЙ МИЗОЖ

27. НИМА УЧУН ҚОН ҚЎЙИҚЛАШАДИ?

28. МИЗОЖ БЕЛГИЛАРИ ХАҚИДА. МИЗОЖНИ АНИҚЛАШ.

29. ВУЖУДИНГИЗНИ ТОЗАЛАШГА ЭХТИЁЖ БОРМИ?

30.МИЗОЖ ТАЪЛИМОТИ -ТАБОБАТ НАЗАРИЯСИНИНГ АСОСИДИР.

31.Мижоз турлари

32.Седананинг шифобахш хусусиятлари

33.ТОВУҚ ТУҲУМИ ҲАҚИДА КЕНГ ТАРҚАЛГАН 5ТА АФСОНА

34. Яшил помидор варикозга даво

35. ОВҚАТЛАНИШ ТАДБИРИ.



скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: