Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

02 янв 2018 йил Табобат

Седананинг шифобахш хусусиятлари

Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Қора седанада ўлимдан бошқа ҳамма дардларга даво бор”, деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ва Имом Бухорий ривояти).

Қора седана ва унинг ёғи кўп касалликларнинг олдини олиш ва даволашда ажойиб воситадир. Қора седананинг шифобахш хусусиятлари қадимги замонлардан маълум бўлиб, Шарқ анъанавий табобатида ундан фойдаланиб келинган. Ҳозирги вақтда ундан муолажа сифатида фойдаланишнинг нафи катта эканлиги Яқин Шарқда ҳам ва Америкада ҳам ўтказилган илмий тадқиқотлар натижасида кўп марта ўз исботини топган. Кўп мутахассислар қора седана уруғи ва ёғини амалда истеъмол қилиш натижаларини ижобий баҳолаганлар.

Қора седана – арабчада "ҳаббатус сауда” ёки "ҳаббатул-барака”, "шаниз”, инглизча "блэк сюмин”, французча "ниелле”, русча "чернушка”,форсча "сияҳ дона”, ҳиндий, урдуда "калаунжи”, ботаник номланиши "нигелла сатива (nigella satlva)” деб номланади.

1959 йилда, халқаро университетларда 200 тадқиқот ўтказилиб, қора седана хусусиятлари тўғрисидаги ҳайратланарли хулосалардан иборат мақола ва докладлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган. Шундай қилиб, 1400 йил олдин Пайғамбар сав нинг ҳадислари яна бир марта ўз исботини топган.

1989 йил Покистон медицина журналида қора седананинг ноёб, тенгсиз хусусиятлари тўғрисида мақола нашр этилди. 1992 йил Даҳа (Бангладеш) университети медицина департаментида қора седананинг антибактериал хусусиятлари бешта кучли антибиотик: ампицилин, тетракцилин, котримокзазол, гентамицин ва налидикс кислота билан таққослаб тадқиқот ўтказилди, қўлга киритилган натижалар, шубҳасиз, кишини ҳайратда қолдиради, қора седана ёғи ўзини кўп бактериялардан медицина препаратларига қаттиқ қаршилик кўрсатадиган (кўпинча хом гўштда учратилувчи в. холера, е. коли) бактериялардан ҳам кучли, устун ва фаоллигини кўрсатди.

1979 йилда доктор Агарвал томонидан ўтказилган тадқиқотлар қора седана ёғи бола эмизувчи оналар сутини сезиларли кўпайишига сабаб бўлишини кўрсатди.

Қора седана соч ўсишини яхшилаб, унинг эрта оқиришини олдини олади.

Қора седана ёғининг (ҚСЁ) ишлатилиши

Қора седана ёғини истеъмол қилиш услуби бўйича тавсиялар:

- Иммунитетни мустаҳкамлаш хусусиятига эга;

- Нафас йўллари касалликлари, йўтал, шамоллаш ва астмани даволашда ижобий натижа беради;

- Балғамни кўчириб туширади;

- Склерозни даволашда истеъмол қилиш тавсия этилади;

- Организмда пайдо бўлган ҳар хил шиш ва ўсимталарнинг сўрилишига сабаб бўлади;

- Буйрак ва сийдик пуфагидаги тошларни майдалаш хусусиятларига эга;

- Бавосирда малҳам ва ичиладиган дори сифатида фойдали;

- Пешоб ҳайдаш хусусиятига эга;

- Эмизувчи оналарда сутни кўпайтиради;

- Қандли диабетда фойдали;

- Бош оғриғини қолдириш учун истеъмол қилинади;

- Қон босимини пасайтиради;

- Гижжа ҳайдаш ва тушириш хусусиятига эга;

- Организмда касаллик келтириб чиқарадиган микробларни ўлдиради;

- Овозни тиниқлаштиради;

- Малҳам сифатида ёки сирка қўшиб суртилса, темиратки ва бошқа тери касалликларини даволашда таъсири кучли;

- Седана ёғини хушбўй смола - ладан билан истеъмол қилинса, куч-қувватни оширади;

- Қулоқ оғриганда томизилса, оғриқни қолдириб, эшитиш қобилиятини кучайтиради.

Истеъмол қилиш тартиби

Катта ёшли кишиларга: кунига 1 чой қошиғидан кунига 2 маҳал, эрталаб ва кечқурун овқатланишдан сўнг, ҳар қандай илиқ ичимлик билан.

Болаларга: ярим чой қошиғида кунига 2 маҳал, овқатланишдан сўнг, ҳар қандай илиқ ичимлик билан.

Қўшимча маълумот:

Қора седана ёғини истеъмол қилиш бўйича тавсия этилганкасалликлар.

Қора седана уруғини ҳовончада янчилган ҳолатда асал билан аралаштириб истеъмол қилиш мумкин, бу дори буйраклар ва ўт қопидаги тошларни эритиб юборишда ёрдам беради:

- Седана иш қобилиятини ва умумий тонусни оширади.

- Гельмант (гижжа турлари)га қарши курашда ёрдам беради.

- Қайнатилган седана уруғини ревматизм ва бошқа шамоллаш касалликларида компресс қилишда ёрдам беради.

- Лимон соки ва седана ёғини аралаштириб истеъмол қилиш балғамни йўқотишга ёрдам беради.

- Седана ёғи теридаги холгаtabiba:

суртилса, унинг ўсишини секинлаштиради, шунингдек терини тозалайди ва фойдали микроэлементлар билан бойитади.

- Седана ёғи илик ҳужайралари ўсиши ва янгиланишини фаоллаштириш-га жуда катта ёрдам беради. Бу омил илмий исботланган. Иммун тизи-ми ҳаётий муҳим ҳужайралари нур билан ва химиятерапия услуби би-лан даволашда седана ёғини ишлатиш нима учун мумкин эмаслигини кўрсатувчи сабаблардан биридир, бу фактни мутахассислар иммун тизимини босиш йўли билан онкологик касалликларни даволаш жара-ёнида расман тасдиқладилар. Шунинг билан бир қаторда бу ёғ онколо-гик касалликнинг олдини олишда яхши восита эканлигини тасдиқловчи фактлар мавжуд.

- Қондаги қанд моддасини камайтиради, шу йўл билан диабетдек хавфли касалликка чалинишнинг олдини олади.

- Онкологик касалликларни даволаш учун ҚСЁни бир бош кичкина пиёз аралаштириб истеъмол қилиш тавсия этилади. Муолажа бир ойдан кам бўлмаган муддат давом эттирилиши зарур.

Интернет маълумотлари асосида тўпловчилар:

Doktor: Sattarov A.I.

Tabiba: Sattarova G.K.

Телеграмдаги канал: Zaytun Med Tib 

Бошқа мақолалар:
 

1.Митти укол ёхуд асалари захри билан даволаш

2.Зайтуннинг шифобахш хусусиятлари.

3. Анорнинг фойдали хусусиятлари

4. Тузни кўп истеъмол қилишнинг зарари

5. АСАБЛАР АСАБЛАР АСАБЛАР...

6.Мижоз хақида

7. АНЖИР

8. НАЗЛА ВА ТУМОВ ХАҚИДА

9. ЙЎТАЛ БЕЗОВТА ҚИЛСА...

10. ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЎЗАРО МУТАНОСИБЛИГИ .

11. ҚАНДАЙ СУВ БИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ?

12. ОРГАНИЗМ ИФЛОСЛАНИШИНИНГ ЕТТИ БОСҚИЧИ...

13. ҚИШ ФАСЛИДА ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШ КЕРАК?

14. БЕБАҲО ДОРИ ЁКИ ЛУҚМОНИ ХАКИМ КАШФИЁТИ.

15. СОВУҚ СУВ ИЧИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ВАҚТЛАР ВА САБАБЛАРИ.

16.ШАМОЛЛАШНИ ДОРИСИЗ ДАВОЛАШ

17. ИСИРИҚ нима?

18. ҚОН ОЛДИРГАНДАН СЎНГ НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚИЛМОҚ КЕРАК?

19. ХИЖАМАДА ЗУЛУК АФЗАЛМИ ЁКИ ТИЛИШ?

20. ҚОН ОЛДИРИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

21. ХИЖАМА ҚИЛИШ (ҚОН ОЛИШ) МУМКИН БЎЛМАГАН ИНСОНЛАР.

22. ҚАЙСИ КУНЛАРДА ҚОН ОЛДИРИШ ФОЙДАЛИРОҚ?

23.ХИЖАМАНИ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

24. КИМЛАР ХИЖАМА ҚИЛДИРИШЛАРИ ЗАРУР ЁХУД ХИЖАМА УЧУН КЎРСАТМАЛАР.

25. ХИЖОМА. УНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

26. ҒАЙРИТАБИИЙ МИЗОЖ

27. НИМА УЧУН ҚОН ҚЎЙИҚЛАШАДИ?

28. МИЗОЖ БЕЛГИЛАРИ ХАҚИДА. МИЗОЖНИ АНИҚЛАШ.

29. ВУЖУДИНГИЗНИ ТОЗАЛАШГА ЭХТИЁЖ БОРМИ?

30.МИЗОЖ ТАЪЛИМОТИ -ТАБОБАТ НАЗАРИЯСИНИНГ АСОСИДИР.

31.Мижоз турлари

32.Седананинг шифобахш хусусиятлари

33.ТОВУҚ ТУҲУМИ ҲАҚИДА КЕНГ ТАРҚАЛГАН 5ТА АФСОНА

34. Яшил помидор варикозга даво

35. ОВҚАТЛАНИШ ТАДБИРИ.



скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: