Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

08 фев 2018 йил Табобат

ҚИЗИЛ ЛАВЛАГИНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Абу Али ибн Сино "Тиб қонунлари”да қизилча (қизил лавлаги)нинг фойдали хусусиятларига баҳо бераркан, "у жигар ва талоқдаги зарарли тиқинларни очувчи, буйрак ва қовуқ касалликларида ҳамда бавосилда шифо бергувчидир” дея ёзади. Улуғ ҳакимнинг таъкидлашича, қизилча барги бўғим оғриғи ва яра-чақаларни даволашда ишлатилади, сиқиб олинган суви сочдаги қазғоқни кетказади, юздаги ҳуснбузарни даволайди, сепкилни йўқотади.

 

ИММУНИТЕТНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ

Илгари қизил лавлагидан фақат дори сифатида фойдаланишган экан. Ҳозирги замон олимлари эса унинг саломатлик ва узоқ умр кўришга катта таъсир кўрсатадиган мўъжизакор неъмат эканлигини тасдиқламоқдалар.

Таркибидаги витамин А ва витамин Р томирларни қайишқоқ ва майин қилади, юрак-томир касалликлари, айниқса гипертония ривожланишининг олдини олади. Лавлагида бетаин деган органик модда бор, у қондаги холестерин даражасини пасайтиради, жигар ишини меъёрлаштиради. Бу неъмат таркибидаги витамин С организмнинг инфекцион ва шамоллаш касалликларига қаршилик кучини ошириб, иммунитетнинг мустаҳкамланишида кўмаклашади.

ҚОН ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ИШТИРОК ЭТАДИ

Лавлагида фолат кислота мавжуд. У қон яратилиши учун зарур бўлиб, эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлар ҳосил бўлишида қатнашади. Шунингдек, лавлагида темир, кальций, магний, фосфор, кольбат ҳам бор.

ТЕРИ-ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАЙДИ

"Тиббий ўгитлар” асарида Абу Али ибн Сино шундай ёзади: "Қизил лавлагининг шираси ва баргининг қайнатмаси совуқдан ёрилганга фойда қилади. Агар сепкил ва доғ бор жойни сода билан ювиб, кейин лавлагининг баргини қўйиб боғланса, кетказади. Баргининг сиқиб олинган суви бурга ва битни ўлдиради, осилиб турган сўгалларни кўчиради. Лавлаги баргининг қайнатилгани оловдан куйганга яхши таъсир қилади. Асал билан қўшиб суркалса, темираткини даволайди. Ёмон сифатли яраларга қўйиб боғланса, уларни тузатади…”

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Замонавий табобатда қизил лавлаги меъда-ичак, жигар, ўт йўллари касалликларини даволашда ишлатилади. Шарбати кучли ўт ҳайдаш хусусиятига эга. Пиширилганни қабзиятда яхши ёрдам беради, бу неъмат айниқса камқонликда фойдалидир. Қизил лавлаги шарбати ҳазм жараёнини яхшилаб қолмасдан, балки моддалар алмашинувида фаол иштирок этади. Қандли диабет, қабзият, камқонлик, атеросклероз, тиреотоксикоз сингари дардларни тузатишда ҳам ёрдам беради. Қизил лавлагидан уй шароитида қандай фойдаланишни ҳар бир киши ҳам яхши билмаса керак.

ЛАВЛАГИЛИ РЕЦЕПТЛАР

Бурун-халқум касалликларида

Бурун-ҳалқум қуриши билан кечадиган сурункали фарингит ва ларингитни даволашда ҳамда овоз бўғилганда шундай муолажани қўлланг: бир дона лавлагини сувда пишириб, қирғичда қиринг, докага солиб сиқинг. Кейин учта тенг қисмга бўлиб, бир ой давомида ҳар куни уч маҳал овқатланишдан олдин томоғингизни чайинг.

Қабзиятда (ич қотганда) оч қоринга 50-100 грамм қайнатилган ёки буғда пиширилган лавлаги устига озроқ ўсимлик мойи қуйиб ейиш лозим. Лекин сурункали қабзияти бор кишиларга бу муолажанинг таъсири камроқ бўлади.

Яна бир муолажа. Битта қизил лавлаги, бир дона турп, бир дона сабзи олинг. Ҳаммасининг сувини чиқариб аралаштиринг. Кўнгилни айнитадиган ва қустирадиган моддалари учиб кетиши учун музлатгичда икки-тўрт соатча сақланг. Бир ой давомида ҳар куни овқатланишдан бир соат олдин бир-икки ошқошиқдан ичиб юрсангиз тетиклашасиз, гемоглобинингиз ошади, моддалар алмашинуви яхшиланади, қон босимингиз меъёрлашиб, рангингиз очилади.

Бирор жойингизни кесиб олсангиз, лавлагини сиқиб сувига пахтани ботириб қўйсангиз, қон оқиши тўхтайди. Жароҳат ва яраларга лавлагини қириб, эзиб қўйсангиз (компресс ўрнида) фойда беради.

Тишингиз оғриганда янги лавлагини кесиб бир бўлагини милкка қўйсангиз, оғриқ таққа тўхтайди. Кейин стомотолог шифокорга учранг.

Доимо ёшариб юрай десангиз ва юзингиз тиниқ бўлишини истасангиз, лавлагини пишириб еб туришингиз керак. Тозаланган лавлагини очиқда сақламанг, акс ҳолда кислород тегиб, ундаги витамин С парчаланиб кетади.

Бошқа мақолалар:

1.Митти укол ёхуд асалари захри билан даволаш

2.Зайтуннинг шифобахш хусусиятлари.

3. Анорнинг фойдали хусусиятлари

4. Тузни кўп истеъмол қилишнинг зарари

5. АСАБЛАР АСАБЛАР АСАБЛАР...

6.Мижоз хақида

7. АНЖИР

8. НАЗЛА ВА ТУМОВ ХАҚИДА

9. ЙЎТАЛ БЕЗОВТА ҚИЛСА...

10. ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЎЗАРО МУТАНОСИБЛИГИ .

11. ҚАНДАЙ СУВ БИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ?

12. ОРГАНИЗМ ИФЛОСЛАНИШИНИНГ ЕТТИ БОСҚИЧИ...

13. ҚИШ ФАСЛИДА ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШ КЕРАК?

14. БЕБАҲО ДОРИ ЁКИ ЛУҚМОНИ ХАКИМ КАШФИЁТИ.

15. СОВУҚ СУВ ИЧИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ВАҚТЛАР ВА САБАБЛАРИ.

16.ШАМОЛЛАШНИ ДОРИСИЗ ДАВОЛАШ

17. ИСИРИҚ нима?

18. ҚОН ОЛДИРГАНДАН СЎНГ НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚИЛМОҚ КЕРАК?

19. ХИЖАМАДА ЗУЛУК АФЗАЛМИ ЁКИ ТИЛИШ?

20. ҚОН ОЛДИРИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

21. ХИЖАМА ҚИЛИШ (ҚОН ОЛИШ) МУМКИН БЎЛМАГАН ИНСОНЛАР.

22. ҚАЙСИ КУНЛАРДА ҚОН ОЛДИРИШ ФОЙДАЛИРОҚ?

23.ХИЖАМАНИ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

24. КИМЛАР ХИЖАМА ҚИЛДИРИШЛАРИ ЗАРУР ЁХУД ХИЖАМА УЧУН КЎРСАТМАЛАР.

25. ХИЖОМА. УНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

26. ҒАЙРИТАБИИЙ МИЗОЖ

27. НИМА УЧУН ҚОН ҚЎЙИҚЛАШАДИ?

28. МИЗОЖ БЕЛГИЛАРИ ХАҚИДА. МИЗОЖНИ АНИҚЛАШ.

29. ВУЖУДИНГИЗНИ ТОЗАЛАШГА ЭХТИЁЖ БОРМИ?

30.МИЗОЖ ТАЪЛИМОТИ -ТАБОБАТ НАЗАРИЯСИНИНГ АСОСИДИР.

31.Мижоз турлари

32.Седананинг шифобахш хусусиятлари

33.ТОВУҚ ТУҲУМИ ҲАҚИДА КЕНГ ТАРҚАЛГАН 5ТА АФСОНА

34. Яшил помидор варикозга даво

ОВҚАТЛАНИШ ТАДБИРИ.

 

скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: