Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Аскарида хақида нима биласиз?

25-40 смли, ингичка ичакда паразитлик қилувчи гельминт.

Юқиш йули: ювилмаган мева, аскарида тухуми тушган озиқ-овқатлар орқали юқади.

Хаёт цикли:

1. Тупроқда – ахлат орқали тушган тухумлари бўлади. 6 ойгача турли омилларга чидамли бўлади.

2. Ичакда кичик личинка – овқат билан тушган тухумидан кичик личинка чиқади ва ичак девори орқали қонга ўтиб ички органларга тарқалади.

3. Катта личинка – қон орқали ўпка, мия, жигар ва бошқа органларга бориши мумкин. Ўпкага боргани бронх ва трахеяларга ўтиб йўтал рефлексини қўзғатади. Оғизга тушиб, яна ичакка тушади.

4. Етук гельминт – ичакка тушиб, ичак деворига ёпишади ва 1 йил давомида яшайди. Уларнинг эркак ва урғочилари мавжуд. Жинсий йўл билан кўпаяди. 1 кунда 240000 тачага тухум қўяди.

Клиник белгилари: бу аскаридани жойлашган жойига қараб турлича бўлади.

Ўпка тури – вақти- вақти билан хуружсимон қўзғалади.

  • Қуруқ йўтал
  • Қуруқ хрип
  • Кучли хансираш
  • Бронхит ва пневмония
  • Тана хароратини кўтарилиши

Жигар тури – ичакдан қонга ўтиб жигарга келади. Ўт йўллари, ошқозон ости бези йўлларида тўпланади.

  • Иштахани йўколиши
  • Хуружсимон кўнгил айниш ва қайт килиш
  • Қоринда оғриқ
  • Диарея – қон лахтаклари билан
  • Тана вазнини пасайиши
  • Умумий холсизлик
  • Терида турли аллергик реакциялар

Ичакдаги паразитлар кўпайиб ўткир ичак тутилиши, аппендицит, перитонит, панкреатит ва жигар абсцесси бериши мумкин.

Юрак тури – қон орқали юракнинг ўнг камераларига тушади. ЮИК(юрак ишемик касаллиги) клиникасини беради.

Мия тури – мияни ташқи қобиқларида бўлса кучли оғриқ билан кечувчи менингоэнцефалит клиникасини беради.

Миянинг ички қисмида бўлса, атрофига бириктирувчи тўқима ўсиб, мия ўсмасини клиникасини бериши мумкин:

  • Тутқаноқ
  • Хушдан кетиш
  • Қон босимини ошиши
  • Невроз
  • Депрессия
  • Кўрув нерви атрофида бўлса – кўриш пасаяди
  • Эшитув нерви атрофида бўлса – эшитиш пасаяди ва х.


 
 
 
 
 
 

 
скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: