Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Сурункали гепатит касаллиги нима?

Сурункали гепатит жигар тўқимаси айрим қисмларининг тинмай яллиғланиб туриши билан характерланади. Умуман айтганда сурункали гепатит қайтар касалликдир, лекин у кўпинча жигар циррози пайдо бўлишига олиб келади.

 Хасталикка олиб келувчи сабаблар.

Сурункали гепатитлар кўпинча Боткин касаллиги туфайли вужудга келган ўткир инфекция- лардан ёки безгак, захм, бруцеллез, сил сингари инфекциялар таъсирида пайдо бўлади. Химиявий заҳарлар (хлороформ, углерод, тетрахлорид, бензол, фосфор), дори моддалари (сальварсан), алкоголдан заҳарланиш ҳам жигарнинг сурункасига шикастланиб юришига сабаб бўлиши мумкин.

Сурункали гепатитнинг келиб чиқишида кишининг қандай овқатланиши ҳам катта аҳамиятга эга. Овқатланиш маромини бузиш — овқатда углеводлар кўп бўлгани ҳолда оқсилга ёлчимаслик, В группа витаминларининг етишмовчилиги, ёғнинг ортиқча бўлиши, бегона ўтлар билан ифлосланган доннинг овқатга ишлатилиши жигарда ёғ инфильтрацияси авж олиб, кейин бириктирувчи тўқима пайдо бўлишига олиб келиши мумкин (гепатоз, жигарнинг ёғ дистрофияси).

Касаллик белгилари.

Сурункали гепатит билан оғриган касаллар иштаҳаси йўқолиб, оғзининг тахир бўлиб туришидан, тўш ости соҳаси хамда ўнг қовурғалар тагининг босилиб тургандек бўлиб сезилиши, баъзан кўнгли айниши, умуман ҳолсизлигидан нолийди. Касаллик зўриққан даврда бадан териси кичишиб, бемор озиб кетади, мускуллари ва бўғимларида оғриқ пайдо бўлади. Беморлар текшириб кўрилганида кўпинча кўз склераларининг сал сарғайгани (субиктериклик), озиб кетганлиги маълум бўлади. Жи­гар деярли ҳамиша катталашган, зич бўлиб, безиллаб туради, талоқ ҳам сал катталашади. Қорин дам бўлиб, ичак иши ўзгариб туради; ич қотиши ич кетиши билан алмашинади.

Профилактикаси ва давоси.

Профилактик чора-тадбирлар Боткин касаллигига ўз вақтида диагноз қўйиш ва уни даволашдан, касб-кор ёки турмушга алоқадор этиологик омилларни бартараф этишдан иборатдир.

 

 Бошқа мақолалар:

1. Жигар ва касалликлари бўйича умумий тушунча

2. Ўт тош касаллиги

3. Ўт қопидискинезияси

4. Ўт қопива касалликлари бўйича умумий тушунча.

5. Кашфиёт: Паркинсон касаллиги ичакдан бошланади.

6. Пакана гижжа хақиқатдан кичкинами?

7. ЛЯМБЛИОЗ(ГИАРДИАЗ) - чувалчанг гельминт эмас!

8. ЭНТЕРОБИОЗ (ОСТРИЦА) нима?

9. Аскарида хақида нима биласиз?

10. СУРУНКАЛИ ТОШСИЗ ХОЛЕЦИСТИТ

11. Жигарни қандай ёғ босади?

12. Жигар циррози

13. ГЕПАТИТ - сариқ касаллик.

14. Ўт тош касаллиги нима?

15. Сурункали гепатит касаллиги нима?


скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: