Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Ўт қопи дискинезияси

Ўт суюқлиги жигардан ишлаб чиқарилади ва у бир қанча йўлларни босиб ўтиб, ўнг ва чап жигар ўт йўлларига қуйилади. Иккала жигар йўли қўшилиб, жигарнинг умумий ўт йўлини хосил қилади. Умумий жигар ўт йўлига ўт қопи уланади. Ўт йўли ва ошқозон ости йўли бирга қўшилиб, ўн икки бармоқ ичакка қуйилади. Айнан шу ичакка қуйилиш жойида Одди сфинктери(бамисоли сувнинг жўмраги) жойлашган.

Ўт қопи дискинезияси – юқоридаги ўт йўллари, ўт қопи ва Одди сфинктерини фаолияти бузилиши оқибатида ўт суюқлигини чиқишини бузилишидир.

Унинг сабаблари:

  • Овқатланиш режимини бузиш – ёғли, аччиқ овқат истеъмоли ва овқатланишлар оралиғи узоқ бўлиши
  • Ошқозон – ичак тизимининг бошқа касалликлари – гастрит, дуоденит, яра касаллиги, панкреатит ва б.
  • Гормонал бузилишлар, климакс (аёлларда кўп учрайди)
  • Паразит – гельминтлар (халқ тилида қуртлар)
  • Овқат аллергияси
  • Стресслар

Белгилари.

  • Оғриқ . Оғриқнинг икки тури фарқланади:
    • Гиперкинтетик тури – ўнг қовурға остида бирданига кучли оғриқ бўлади. Турли стресслар, аёллар ой кўриш даврида кўпроқ кузатилади. Асосан ёшларда учрайди.
    • Гипокинетик тури – кучсиз, суст оғриқ ёки оғирлик бўлади. Асосан ёши катталарда кузатилади.
  • Эрталабда оғизда "аччиқ” хис қилиш
  • Ич қотиши ёки ўтиши, уйқу ва иштаха бузилиши, жинсий қувват сусайиши хамда аёлларда ой кўришнинг бузилиши тезлик билан шифокорга бориш кераклигини билдиради.

Асоратлари

Шуни айтиб ўтиш лозимки ўт қопидаги барча касалликларнинг бошида дискинезилар туради. Буни даволатмаслик ёки даволанишни охирига етказмаслик оқибатида ўт тош касаллиги, холецисти ва бошқа асоратлар кузатилади.

Касалликни олдини олиш

  • Диета ва овқатланиш режимига амал қилиш.
  • Стресслардан сақланиш.
  • Озиш.
  • Касаллик белгилари пайдо бўлиши билан шифокорга учрашиш.
 Бошқа мақолалар:

1. Жигар ва касалликлари бўйича умумий тушунча

2. Ўт тош касаллиги

3. Ўт қопидискинезияси

4. Ўт қопива касалликлари бўйича умумий тушунча.

5. Кашфиёт: Паркинсон касаллиги ичакдан бошланади.

6. Пакана гижжа хақиқатдан кичкинами?

7. ЛЯМБЛИОЗ(ГИАРДИАЗ) - чувалчанг гельминт эмас!

8. ЭНТЕРОБИОЗ (ОСТРИЦА) нима?

9. Аскарида хақида нима биласиз?

10. СУРУНКАЛИ ТОШСИЗ ХОЛЕЦИСТИТ

11. Жигарни қандай ёғ босади?

12. Жигар циррози

13. ГЕПАТИТ - сариқ касаллик.

14. Ўт тош касаллиги нима?

15. Сурункали гепатит касаллиги нима?

 

 

скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: