Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

ЎТ ҚОПИДА ТОШ ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

— Ўт пуфаги жигар ишлаб чиқарган суюқликнинг қопга жойлангани бўлиб, овқатланиш вақтида ўт суюқлигини ўн икки бармоқли ичакка ҳайдаб бериш вазифасини ўтайди.

— Ўт суюқлиги овқат ҳазмига ёрдам беради. Одам узоқ вақт оч юрса, ўт димланади. Давомли қуюқ овқат истеъмол қилинса, ўт қопидаги сафро қуюқлашиб, кристаллар ҳосил бўлади. Ўт пуфагида тош ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Жуда оч юриб, кейин бирданига тўйиб овқатланиш, хамирли, ёғли, аччиқ ва ширин таомларни кўп истеъмол қилиш, камҳаракатлилик, асабийлашиш, қорин дам бўлиши, қабзият натижасида ўт димланиб қолиб, ўт-тош касаллигига олиб келади. Ўт пуфаги димланганининг биринчи белгиси бу — овқатлангандан сўнг ўнг қовурға остида оғриқ бўлиши, кўнгил айниши, наҳорда оғиз бўшлиғида тахирлик сезилиши ва ҳолсизликдир. Агар бунга эътибор қилинмаса, тошлар пайдо бўлади. Ўт қопи ўткир ва тез-тез қайталанувчи сурункали тошли холециститда, ўт пуфаги истисқосида, ўт пуфаги ўсмаси аниқланган ҳолатларда олиб ташланади. Ўшанда унинг вазифасини ўт йўллари бажаради. Бунда овқат ҳазм қилишда бироз ўзгаришлар кузатилади. Шу сабабли мунтазам парҳез буюрилади. Аслида ўт қопидаги тош деярли сезилмайди, аммо у ҳаракатланиб ўт йўлига тиқилиб қолса, жуда кучли оғриқ пайдо бўлади. Касал одам. ўзининг ўт пуфагида тош борлигини узоқ вақт билмай юриши мумкин. Лекин тошлар кўпинча бу аъзоларнинг яллиғланишига сабаб бўлади, ўт йўлига тиқилиб қолади. Бунда қайталанадиган оғриқ пайдо бўлиб, бир неча соатлаб давом этади. Тош тиқилиб қолганида ўт (сафро) баданга сурилиб, бадан сарғаяди. Гоҳида ўт пуфаги ёрилиши ҳам мумкин. Шу сабабли ўт пуфагида оғирлик сезган заҳоти шифокорга мурожаат этиш зарур. Чунки ультратовуш текшируви аниқ ташхис қўйиш имконини беради. Аввало, шифокор тавсияларига амал қилиш лозим.

Уй шароитида эса ўт-тош касаллиги билан оғриганлар оз-оздан, тез-тез овқатланиши, гўштни қайнатиб ёки буғда пишириб истеъмол қилиши, лавлаги, редиска ва бошқаларни қириб ейиши тавсия этилади. Шўр, аччиқ, ўткир, ширин, ёғли таомлар, спиртли ичимликлар, тамаки мумкин эмас. Умумий соғломлаштириш гимнастикаси билан шуғулланиб туриш, ичакнинг равон бўшалиб туришига эътибор қаратиш тавсия этилади. Тош пайдо бўлганида ўт ҳайдовчи гиёҳлар, дорилар мумкин эмас. Чунки улар тошни қўзғатиб, кучли оғриқ пайдо қилади. Бироқ тош пайдо бўлишидан олдин жўхори попуги, наъматак, ўлмасўт, газандаўт, дастарбош, айир, маккаи сано, мойчечак дамламаларини ичиб туриш керак. 

Аъзонинг ҳаракатсизлик ҳолатини тоғ райҳони, далачой, ялпиз йўқ қилади

Бошқа мақолалар:

1.Митти укол ёхуд асалари захри билан даволаш

2.Зайтуннинг шифобахш хусусиятлари.

3. Анорнинг фойдали хусусиятлари

4. Тузни кўп истеъмол қилишнинг зарари

5. АСАБЛАР АСАБЛАР АСАБЛАР...

6.Мижоз хақида

7. АНЖИР

8. НАЗЛА ВА ТУМОВ ХАҚИДА

9. ЙЎТАЛ БЕЗОВТА ҚИЛСА...

10. ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЎЗАРО МУТАНОСИБЛИГИ .

11. ҚАНДАЙ СУВ БИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ?

12. ОРГАНИЗМ ИФЛОСЛАНИШИНИНГ ЕТТИ БОСҚИЧИ...

13. ҚИШ ФАСЛИДА ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШ КЕРАК?

14. БЕБАҲО ДОРИ ЁКИ ЛУҚМОНИ ХАКИМ КАШФИЁТИ.

15. СОВУҚ СУВ ИЧИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ВАҚТЛАР ВА САБАБЛАРИ.

16.ШАМОЛЛАШНИ ДОРИСИЗ ДАВОЛАШ

17. ИСИРИҚ нима?

18. ҚОН ОЛДИРГАНДАН СЎНГ НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚИЛМОҚ КЕРАК?

19. ХИЖАМАДА ЗУЛУК АФЗАЛМИ ЁКИ ТИЛИШ?

20. ҚОН ОЛДИРИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

21. ХИЖАМА ҚИЛИШ (ҚОН ОЛИШ) МУМКИН БЎЛМАГАН ИНСОНЛАР.

22. ҚАЙСИ КУНЛАРДА ҚОН ОЛДИРИШ ФОЙДАЛИРОҚ?

23.ХИЖАМАНИ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

24. КИМЛАР ХИЖАМА ҚИЛДИРИШЛАРИ ЗАРУР ЁХУД ХИЖАМА УЧУН КЎРСАТМАЛАР.

25. ХИЖОМА. УНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

26. ҒАЙРИТАБИИЙ МИЗОЖ

27. НИМА УЧУН ҚОН ҚЎЙИҚЛАШАДИ?

28. МИЗОЖ БЕЛГИЛАРИ ХАҚИДА. МИЗОЖНИ АНИҚЛАШ.

29. ВУЖУДИНГИЗНИ ТОЗАЛАШГА ЭХТИЁЖ БОРМИ?

30.МИЗОЖ ТАЪЛИМОТИ -ТАБОБАТ НАЗАРИЯСИНИНГ АСОСИДИР.

31.Мижоз турлари

32.Седананинг шифобахш хусусиятлари

33.ТОВУҚ ТУҲУМИ ҲАҚИДА КЕНГ ТАРҚАЛГАН 5ТА АФСОНА

34. Яшил помидор варикозга даво

ОВҚАТЛАНИШ ТАДБИРИ.

скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: