Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

ГЕПАТИТ С ХАҚИДА 7 ТА АФСОНА.

Ўтган йили вирусли гепатитларга қарши кураш бўйича илк маротаба Халқаро Стратегия қабул қилиниб, Бутундунё Соғлиқни Сақлаш ассамблеясининг 67-йиғилишида уни 193 та мамлакат, шу жумладан Россия хам маъқуллади. Бу стратегия асосида хар бир мамлакатнинг ўзи вирусли гепатитга қарши курашишнинг конкрет харакатлар режасини ишлаб чиқиши лозимлиги белгиланган. Вазифалар масштаби ўзининг катталиги билан таассурот қолдиради, яъни 2030 йилга келиб вирусли гепатитлар билан зарарланиш 90 фоизга, ўлим сони 60 фоизга камайиши керак. Даволаниш талаб қилинадиган 80 фоиз инсонлар эса даво курсларини олиш имконига эга бўлишлари керак.
Вирусли гепатитлар хақида турли уйдирмалар мавжуд бўлиб, қуйида уларнинг бир нечтасига экспертлар жавоб хулосалари тақдим этилади.
Афсона№ 1. Гепатит С – тўғри ёқимсиз касаллик, аммо у жиддий эмас. ВИЧ нинг асоратлари эса оғирроқ хисобланади.
Жавоб. Хаар қандай вирусли инфекция, шу жумладан гепатит С га хам жиддий қараш керак. Америка ва Европада Гепатит С касаллиги асоратидан ВИЧ га нисбатан 10 баробар кўп хаётдан кўз юмади.
Россияда хозирда 3-5 милионтагача инсонлар гепатит С билан хасталанган бўлиб, уларнинг кўпчилиги бу хақида хали маълумотга эга хам эмас. Гепатит С вируси мавжудлиги кўп холларда тасодифан тиббий кўрикларда аниқланиб, статистика бўйича асосан эркаклар 17 ёшдан 45 ёшгача оғрийди.
Афсона№ 2. Гепатит А ва В га эмланиш олинган бўлса, шуларнинг ўзи гепатит С дан хам химоя қилади.
Жавоб. Афсуски гепатитнинг «кўринишлари ва турлари» кўп. Улар бир-биридан шакли, юқиш йўллари, профилактика ва даволаш усуллари билан фарқ қилади. Хозирги кунда гепатит С га қарши эмлаш мавжуд эмас, А ва В га қарши эмлашлар эса ундан химоя қила олмайди.
Афсона№ 3. Гепатит С – асосан жинсий йўл билан юқадиган касаллик.
Жавоб. Гепатит С асосан бемор қони орқали юқади. Жинсий йўл орқали юқиш механизми хам бор, аммо у хам асосан гепатит В га хос.
Афсона№ 4. Гепатит С ни зарарланган ичимлик суви ёки овқатдан хам «илаштириб олиш» мумкин.
Жавоб. Айтиб ўтилганидек гепатит С зарарланган қон орқали юқади. Гепатит А дан фарқли равишда «ифлос қўллар» ва алиментар йўллар орқали юқиш бу вирусга хос эмас.
Афсона№ 5. Гепатит С билан зарарланиш фақат наркотик истеъмол қилувчилар ва тату қилиш натижасида кузатилиши мумкин.
Жавоб. Сўнгги йилларда гемотрансфузия учун мўлжалланган қон ва унинг ўрнини босувчи препаратларни синчиклаб гепатит вирусларига текширилишига қарамасдан ва тиббий муолажалар учун мўлжалланган асбоб-ускуналарни уч босқичли дезинфекция жараёнидан ўтказилишига қарамасдан гепатит С вирусининг тарқалиши давом этмоқда. Бунга наркоманлар ва татуировка салонлари хам ўз хиссасини қўшмоқда. Яна таъкидлаш лозим бемор одамдан гепатит С йўталганда, акса урганда, қўл билан кўришганда ва кундалик контактларда юқмайди.
Афсона№ 6. Хеч қаеринг оғриб, безовта қилмаса, даволаниш хам шарт эмас.
Жавоб. Гепатит С касаллиги симптомлари 20-30 йилгача билинмасдан кечиши мумкин. 5 та одамдан 1 тасидагина бу касаллик биринчи ярим йилликдан намоён бўлади. Аммо иситма, доимий холсизлик, иштахасизлик, кўнгил айниши, қориндаги оғриқлар ва хаттоки сариқлик хам бу касалликка гумон қилишга доим хам имкон яратмайди. Гепатит С вирусини аниқлашнинг ягона усули – махсус қон тахлилини топшириш хисобланади.
Афсона№ 7. Гепатит С нинг давоси йўқ.
Жавоб. Гепатит С касаллиги хозирги кунда врачлар таъбири билан айтганда «вирусологик тузалиш» мумкин бўлган ягона хроник вирусли касаллик хисобланади. Бу дегани тўғри танланган вирусга қарши даво терапиясидан кейин қонда гепатит С вируси аниқланмайди. Аммо шундай холда хам беморларда вируснинг йўқолгунга қадар организмда, шу жумладан жигарда хосил қилган деструктив ўзгаришлар ва фиброзни йўқотишга қаратилган даво терапиясини ўтказиш зарур хисобланади.
Бошқа мақолалар:

1.Митти укол ёхуд асалари захри билан даволаш

2.Зайтуннинг шифобахш хусусиятлари.

3. Анорнинг фойдали хусусиятлари

4. Тузни кўп истеъмол қилишнинг зарари

5. АСАБЛАР АСАБЛАР АСАБЛАР...

6.Мижоз хақида

7. АНЖИР

8. НАЗЛА ВА ТУМОВ ХАҚИДА

9. ЙЎТАЛ БЕЗОВТА ҚИЛСА...

10. ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЎЗАРО МУТАНОСИБЛИГИ .

11. ҚАНДАЙ СУВ БИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ?

12. ОРГАНИЗМ ИФЛОСЛАНИШИНИНГ ЕТТИ БОСҚИЧИ...

13. ҚИШ ФАСЛИДА ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШ КЕРАК?

14. БЕБАҲО ДОРИ ЁКИ ЛУҚМОНИ ХАКИМ КАШФИЁТИ.

15. СОВУҚ СУВ ИЧИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ВАҚТЛАР ВА САБАБЛАРИ.

16.ШАМОЛЛАШНИ ДОРИСИЗ ДАВОЛАШ

17. ИСИРИҚ нима?

18. ҚОН ОЛДИРГАНДАН СЎНГ НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚИЛМОҚ КЕРАК?

19. ХИЖАМАДА ЗУЛУК АФЗАЛМИ ЁКИ ТИЛИШ?

20. ҚОН ОЛДИРИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

21. ХИЖАМА ҚИЛИШ (ҚОН ОЛИШ) МУМКИН БЎЛМАГАН ИНСОНЛАР.

22. ҚАЙСИ КУНЛАРДА ҚОН ОЛДИРИШ ФОЙДАЛИРОҚ?

23.ХИЖАМАНИ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

24. КИМЛАР ХИЖАМА ҚИЛДИРИШЛАРИ ЗАРУР ЁХУД ХИЖАМА УЧУН КЎРСАТМАЛАР.

25. ХИЖОМА. УНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

26. ҒАЙРИТАБИИЙ МИЗОЖ

27. НИМА УЧУН ҚОН ҚЎЙИҚЛАШАДИ?

28. МИЗОЖ БЕЛГИЛАРИ ХАҚИДА. МИЗОЖНИ АНИҚЛАШ.

29. ВУЖУДИНГИЗНИ ТОЗАЛАШГА ЭХТИЁЖ БОРМИ?

30.МИЗОЖ ТАЪЛИМОТИ -ТАБОБАТ НАЗАРИЯСИНИНГ АСОСИДИР.

31.Мижоз турлари

32.Седананинг шифобахш хусусиятлари

33.ТОВУҚ ТУҲУМИ ҲАҚИДА КЕНГ ТАРҚАЛГАН 5ТА АФСОНА

34. Яшил помидор варикозга даво

ОВҚАТЛАНИШ ТАДБИРИ.
скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: