Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Бачадон миомаси хавфлими?

Бачадон миомаси аста-секинлик билан бачадонда жуда кичик шишларнинг пайдо бўлишидан бошланади.

 

Яқин кунларгача аёлга бачадон миомаси ташхиси қўйилса, "унда саратон жараёни бошланди” деб таъкидланиб, миомани келтирган шишлар бачадон билан бирга олиб ташланар эди.

Лекин 90 йилларга келиб, бу касалликка, яъни бачадондаги шишларнинг пайдо бўлишига оддий ортиқ каби қараладиган бўлди. Бу шишлар саратон бошланишига олиб келмаслиги исботланди.

Ундан ташқари, олдин бачадон миомаси аёлларнинг 30 фоизида учраган бўлса, ҳозирги кунда 30 ёшдан ошган аёлларнинг 80 фоизида бачадон миомаси касаллиги мавжудлиги аниқланди.

Бачадон миомаси кўпинча симптомларсиз ўтади. Шунинг учун кўпчилик миома мавжудлиги ҳақида бехабар бўлади. Бачадон миомаси кўп туққан ва боласини кўкраги билан эмизган аёлларда кам учрайди.

Бачадон миомаси келиб чиқишига нима сабаб бўлиши мумкин?

Аёлнинг гормонал фони нормада эмаслиги (эстрогенларнинг кўплиги, прогестерон ишлаб чиқилиши сустлиги ва ҳоказо).

Бачадон миомаси аста-секинлик билан бачадонда жуда кичик шишларнинг пайдо бўлишидан бошланади. Бу шишларнинг ривожланиб кетишига қуйидагилар таъсир кўрсатиши мумкин:

- аборт;

- хайз келиш муддатларининг бузулиши;

- аденомиоз;

- аёл организмидаги гормонал бузилишлар;

- юрак-томир тизимининг айрим касалликлари;

- анемия ;

- ортиқча семириш;

- жарроҳлик аралашуви (бачадонни тозалаш, бачадон операцияси);

- эндометриоз.

Бачадон миомасини қандай аниқлаш мумкин?

Ултратовушли диагностика (УТД) орқали миомани келтириб чиқарувчи бачадондаги кичик шишларни аниқ диагностика қилиш мумкин. Бунда шишлар туфайли бачадон ҳажми ўзгаргани учун шишлар ҳажми ҳафта билан ўлчанади. Яъни ҳомиланинг нечанчи ҳафтасига шишлар размери мос келишига қараб, "7-8 ҳафталик” ёки ўтиб кетган ҳолларда "12 ҳафталик” шиш деб аталади. Шишларни ҳали ўсмасдан туриб диагностика қилиш учун гинекологга мунтазам равишда қатнаш лозим.

Бачадон миомасини даволаш усуллари:

- дори ёрдамида даволаш

-Халқ табобати усулида.(Зулук курси, иглорефлексотерапия, картошка шарбати, шифобахш гиёхлар йиғмаси, очлик курслари...)

- бачадон артерияларини эмболизациялаш (бачадондаги шишларни қон билан таъминловчи йўлни йўқ қилиш);

- шишларни консерватив йўқ қилиш (лапороскопия);

- кучли ултратовушли даволаш;

- бачадонни олиб ташлаш.

Вақтида аниқланган ҳажми 2-2.5 см.дан ошмаган бачадон шишларини оддий гормонал ва халқ табобати усулларида даволаш билан йўқ қилиш мумкин. Шунинг учун касалликни ўтказиб юбормаслик уни даволашда енгиллик яратади.

Бачадон миомасининг олдини олиш учун:

- йилда бир марта бачадонни УТД қилиш лозим;

- кичик бўлса-да, шишлар аниқланган ҳолда дарҳол даволаниш;

- мунтазам равишда гинеколог кўригида бўлиш.

Бошқа мақолалар:

1.Митти укол ёхуд асалари захри билан даволаш

2.Зайтуннинг шифобахш хусусиятлари.

3. Анорнинг фойдали хусусиятлари

4. Тузни кўп истеъмол қилишнинг зарари

5. АСАБЛАР АСАБЛАР АСАБЛАР...

6.Мижоз хақида

7. АНЖИР

8. НАЗЛА ВА ТУМОВ ХАҚИДА

9. ЙЎТАЛ БЕЗОВТА ҚИЛСА...

10. ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЎЗАРО МУТАНОСИБЛИГИ .

11. ҚАНДАЙ СУВ БИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ?

12. ОРГАНИЗМ ИФЛОСЛАНИШИНИНГ ЕТТИ БОСҚИЧИ...

13. ҚИШ ФАСЛИДА ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШ КЕРАК?

14. БЕБАҲО ДОРИ ЁКИ ЛУҚМОНИ ХАКИМ КАШФИЁТИ.

15. СОВУҚ СУВ ИЧИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ВАҚТЛАР ВА САБАБЛАРИ.

16.ШАМОЛЛАШНИ ДОРИСИЗ ДАВОЛАШ

17. ИСИРИҚ нима?

18. ҚОН ОЛДИРГАНДАН СЎНГ НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚИЛМОҚ КЕРАК?

19. ХИЖАМАДА ЗУЛУК АФЗАЛМИ ЁКИ ТИЛИШ?

20. ҚОН ОЛДИРИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

21. ХИЖАМА ҚИЛИШ (ҚОН ОЛИШ) МУМКИН БЎЛМАГАН ИНСОНЛАР.

22. ҚАЙСИ КУНЛАРДА ҚОН ОЛДИРИШ ФОЙДАЛИРОҚ?

23.ХИЖАМАНИ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

24. КИМЛАР ХИЖАМА ҚИЛДИРИШЛАРИ ЗАРУР ЁХУД ХИЖАМА УЧУН КЎРСАТМАЛАР.

25. ХИЖОМА. УНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ.

26. ҒАЙРИТАБИИЙ МИЗОЖ

27. НИМА УЧУН ҚОН ҚЎЙИҚЛАШАДИ?

28. МИЗОЖ БЕЛГИЛАРИ ХАҚИДА. МИЗОЖНИ АНИҚЛАШ.

29. ВУЖУДИНГИЗНИ ТОЗАЛАШГА ЭХТИЁЖ БОРМИ?

30.МИЗОЖ ТАЪЛИМОТИ -ТАБОБАТ НАЗАРИЯСИНИНГ АСОСИДИР.

31.Мижоз турлари

32.Седананинг шифобахш хусусиятлари

33.ТОВУҚ ТУҲУМИ ҲАҚИДА КЕНГ ТАРҚАЛГАН 5ТА АФСОНА

34. Яшил помидор варикозга даво

ОВҚАТЛАНИШ ТАДБИРИ.

 

скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: