Оқ қон – лейкоз қандай касаллик.
Касаллик хақида маълумот беришдан олдин қон тўғрисида маълумот бериб ўтмоқчиман. Қонни икки қисмга бўлишимиз мумкин:
- Плазма – қоннинг суюқ қисми.
- Шаклли элементлар – қоннинг хужайравий таркиби. Бу хужайраларни хам 3 та катта гурухга бўламиз:
- Эритроцит – қизил қон таначаси. Бунинг асосий вазифаларидан бири қонда кислород ташиш.(бошқа жуда кўп вазифалари мавжуд)
- Лейкоцит – оқ қон таначалари. Бу гурух хужайралари организмнинг "армия”си яъни иммунитет деб аталинадиган жараёнга жавоб беради.
- Тромбоцит – бунинг асосий вазифаси қон тўхтатишда иштирок этади.
Лейкоз – (оқ қон, лейкемия) деб организмда мутацияга учраган оқ қон хужайраларини кўпайиб кетишига айтилади. Бу мутацияга учраган хужайралар соғлом хужайралар ўрнини эгаллайди. Уни лейкоцитларнинг турига, етилган ёки етилмаганига қараб жуда кўп турлари мавжуд.
Тарқалиши.
Америка олимлари аниқлашича хар 100 000 та одамдан 25 тасида учрайди. Кўпроқ ёш болалар (3-4 ёш) ва қариялар (60-69 ёш) хасталанади.
Сабаблари. Замонавий тиббиётда аниқ сабаби аниқланмаган. Эхтимоли бор сабаблар қуйидагилар:
- Ионловчи нурланиш. Японияда атом бомба портлаганда 1,5 км радиусдагилар 45 марта кўпроқ бу касаллик билан хасталанаган.
- Канцероген моддалар. Баъзи дори воситалар ва химиявий моддалар.
- Ирсият. Оиласида касаллик бўлса фарзандларида учраш эхтимоли 3-4 баробарга ортади.
- Вирус. Инсон хужайрасида ДНК га боғланиб, уни мутацияга учратади. Бу бир эхтимол холос.
- Баъзи бир турлари инсон ирқига ва яшайдиган геологик зонасига боғлиқ.
Клиник белгилари.
Уларни қуйидаги расмда келтириб ўтилган.
2. Қон ўрнини босувчи "сунъий қон” кашф қилинди.
3. Ортиқча темир қандли диабетга сабаб бўлади.