Иммунитет ўзи нима? (3-қисм) Иммунитет аъзолари.
Бу мақола қуйидаги икки мақоланинг давоми хисобланади: 1-мақола, 2- мақола.
Иммунитет хужайралари пайдо бўладиган ва ривожланадиган аъзоларни иммунитет аъзолари дейилади. Уларни қуйидагича синфлаш мумкин:
- Марказий аъзолар:
- Қизил суяк кўмиги
- Тимус – айрисимон без
- Периферик аъзолар:
- Капсулага ўралган:
- Талоқ
- Лимфа тугунлари
- Капсулага ўралмаган:
- Нафас йўли лимфоид тўқимаси
- Сийдик йўли лимфоид тўқимаси
- Ичаклардаги лимфоид тўқимаси
Суяк кўмиги.
Инсонда икки хил суяк кўмиги мавжуд: қизил ва сариқ. Сариқ суяк кўмиги асосан ёғ хужайраларидан иборат бўлиб, қон ишлаб чиқаришда деярли иштирок этмайди. Қон хужайралари ишлаб чиқариш қизил суяк кўмигида амалга ошади. Унда асосан 3 та катта гурух хужайралар пайдо бўлади: эритроцитар, лейкоцитар ва тромбоцитар. Иммун тизимига лейкоцитар қисми алоқадордир. В- ва Т-лимфоцитлар ва бошқа лейкоцитлар пайдо бўлади.
Тимус – айрисимон без.
Кўкрак қафаси кўкс оралиғида жойлашади. Унинг асосий вазифаси Т-лимфоцитларни етилишига жавобгар ва турли хил гормонлар ишлаб чиқаради.
Талоқ.
Қорин бўшлиғида, чап қовурға остида жойлашган тоқ аъзодир. Унинг иммун тизимидаги асосий вазифаси:
- Антиген(танага ташқаридан тушган ёт тана)ларни аниқлаш
- Т- ва В-лимфоцитларни ривожланиши ва активланиши
- Махсус антитела(химоя восита)ларни ишлаб чиқариш
- Бундан ташқари қонни филтрдан ўтказувчи аъзо бўлиб, зарарланган қон хужайраларини "қабристони” хам дейилади.
Лимфа тугунлари.
Лимфа йўллари бўйлаб гурух – гурух бўлиб жойлашадиган лимфа тугунлари. Халқ ичида уни "без” деб аташ одат бўлиб қолган. Лимфа бези яллиғланса, шишади, қизариб кетади ва босилганда оғриқли бўлади. Бўйин ёнида, пастки жағ остида, қулоқ атрофида, қўлтиқ остида ва чов сохада кўплаб гурухлари жойлашган. Айниқса қоссоблар уларни яхши билади. Улар бу безларни гўшт ичидан тозалаб беришади.
Уларда Т- ва В-лимфоцитлар жойлашган алохида зоналари бўлади. Бу хужайралар шу ерда охирги ривожланиш даражасига етади ва иммун жавоб учун хизмат қилади.
Лимфоид тўқималар.
Булар барча шиллиқ қаватларда жойлашган лимфоид тўқималардир. Лимфоид тўқималарда асосан В-лимфоцитлар, плазматик хужайралар ва макрофаглар бўлади.
Бошқа мақолалар:
1.Инсонга суткасига қанчайодкерак?
2.Инсонни хаёлидаги фикрни ўқиш имкони топилди.
3.Инфарктдан сўнг юракка пластир ёпиштиринг...
4.Йодхақида қизиқарли маълумотлар.
5.Йодоферни қўллаш бўйича йўриқнома
6.Йўтал ва унинг турлари.
7.Ифлосланган хаводан БУЙРАК зарарланади.
9.Кашфиёт: Паркинсон касаллиги ичакдан бошланади.
10.КЕГЕЛ МАШҚИ
11.Кесарча кесиш билан туғилганми – демак у семиз бўлади.
12.Крипторхизм – моякни ёрғоққа тушмаслиги.
13.Кучли рашкка сабаб миядаги киста.
15.Қандли диабетда қандай асоратлар кузатилади?
16.Қандсиз диабет – бунисини эшитганмисиз?
17.Қовуқ анатомиясини биласизми?
18.Қон ўрнини босувчи "сунъий қон” кашф қилинди.
19.ЛЯМБЛИОЗ(ГИАРДИАЗ) - чувалчанг гельминт эмас!
20.Миядаги ўқ.
22.Невроздақандай белгилар бўлади?
23.Неврозни неча хил тури бор?
24. Нос бепуштликка олиб келади.
26.Оқ қон – лейкоз қандай касаллик.
27.Олимлар ОЁҚ ва ҚЎЛни ўстириш имконини топишди.
28.Ортиқча темир қандли диабетга сабаб бўлади.
29.Очки таққан хақиқатдан ақллими?
30.Пакана гижжа хақиқатдан кичкинами?
31.Пневмония – ўпка яллиғланиши