Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Тутқаноқ ва тутқаноқ тутгандаги биринчи ёрдамни биласизми?

Тутқаноқнинг тарқалиши.

Дунё бўйича 40 млн атрофида инсонлар бу хасталик билан касалланган.

Тутқаноқ қандай пайдо бўлади?

Тутқаноқ – бош миянинг бирор қисми нерв хужайралари (нейронлар) бир вақтда синхрон қўзғалиши оқибатида пайдо бўлади. Бош миянинг бу қисмини – эпилептоген ўчоқ яъни тутқаноққа сабаб бўлувчи ўчоқ деб аталади. Бундай ўчоқ пайдо бўлишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

  • Бош мия травмаси (шикастланиши)
  • Инсульт – бош мияга қон қуйилиши ёки қонсизланиши
  • Менингит – мия пардаларини яллиғланиши
  • Тарқалган склероз
  • Алкоголизм – хар 10 та ичувчининг 1 тасида турли тутқаноқлар аниқланган
  • Наркомания
  • Ирсиятдан ўтиши мумкин. Бунда инсон 18 ёшга тўлгунича тутқаноқ тутиши бошланади.

Тутқаноқнинг белгилари қандай бўлади?

  • Тутқаноқ тутишидан олдин инсонда аура деган холат бўлади. Бу холат жуда турли-туман бўлади. Тана хароратини кўтарилиши, бош айланиши, безовталик, дежавю ва жамевю деган холатлар шулар жумласидандир.
  • Асосий белгиси – доимий қайталаниб турувчи тутқаноқ тутиши.
  • Тутқаноқ енгил холатда ўтишида инсон ўзи билмай қолиши хам мумкин. Бу қош учиши, юз мушаклари учиши каби ўтиши мумкин. Ташқаридан қаралганда инсон бир оз ўйланиб қолганга ўхшайди.
  • Оддий тутқаноқ узоғи 5 минутда ўтиб кетади. Ундан узоқ давом этмайди. Тутқаноқдан сўнг инсон ўзига келади ва кўпинча кучли чарчаган холатда бўлади. Тутқаноқдан сўнг инсон ухлаб қолиши хам мумкин.
  • Тутқаноқ статуси – бу жуда оғир холат бўлиб, тезлик билан тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қилади. Бу вақтда инсон нафас олишдан тўхтаб қолади ва статус хаётига хавф солиши мумкин.

Тутқаноқ тутганда қандай ёрдам бериш керак?

  • Аввало хотиржамликни сақлаш ва вахима қилмаслик. Ақл билан иш тез ёрдам бериш керак.
  • Инсонни танасидаги қалтирашларни эзиб тўхтатишга харакат қилманг!
  • Оғзига нарса тиқиб тилини ушлашга ва оғзини очишга харакат қилманг!
  • Инсонни йиқилган жойи хаётига хавф солмаса, бошқа жойга кўчиришга харакат қилманг. Агар хаётига хавф солса, унда эхтиёт бўлиб кўчириш керак.
  • Боши шикастланмаслиги учун бош остига хар қандай юмшоқ нарса ёки қўл қўйиб химоялаш керак.
  • Тутқаноқ даврида қайд қилиб юборса, оғзидаги кўпик ёки оғзидаги қолган овқат нафас йўлига кетиб қолмаслиги учун инсонни эхтиёт қилиб ёнбош ётқизиш керак!!!
  • Одатда 5 минутга бормай тутқаноқ тўхтайди ва инсон хушига келади.
  • Агар 5 минутдан ошса хам тутқаноқ тўхтамаса унда тезлик билан ТЕЗ ЁРДАМ чақириш керак !!!

 Имкони бўлса тутқаноғи бор инсон қўлига "тутқаноқ браслети”ни тақиб қўйиш керак. Бу инсонларни ёрдам беришига осонлик туғдиради. 


 



Тутқаноқдаги биринчи ёрдам кўрсатилган видеони кўриш учун қуйидаги расмга босинг:
 



Бошқа мақолалар:
 

1.Қандли диабетда қандай асоратлар кузатилади?

2.Баъзилар бошқаларнинг оғриғини хис қилиши мумкин.

3.Тутқаноқ ва тутқаноқ тутгандаги биринчи ёрдамни биласизми?

4.Инсонни хаёлидаги фикрни ўқиш имкони топилди.

5.Вахима ва қўрқинч

6.УЙҚУСИЗЛИК - ИНСОМНИЯ

7.Неврозни неча хил тури бор?

8.Невроздақандай белгилар бўлади?

9.ЯЛҚОВлик ва АҚЛ орасидаги боғлиқлик.

10.Дежавю кимда бўлади?

11.КАЛЛАни КЎЧИРИБ ўтказилди.

12.Биолог олимлар "олтинчи хиссиёт” ни кашф этишди.

13.Кучли рашкка сабаб миядаги киста.

14.Миядаги ўқ.

15.Очки таққан хақиқатдан ақллими?

16."Жин босиши" - тиббиётда нима деб аталади?

17.Ёшликда сув-чечак, қариликдачи?

18.Кашфиёт: Паркинсон касаллиги ичакдан бошланади.


 


скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: