Баъзилар бошқаларнинг оғриғини хис қилиши мумкин.
Сурункали
оғриқ синдроми (СОС) – бу сезги, харакат
ва трофик бузилишлар хисобига пайдо бўладиган, 3 ойдан ортиқ бирор органда
оғриқ сезиш хисобига келиб чиқадиган синдром. Бундай синдроми бор инсон
бошқаларнинг оғриғини сезиши текширувда аниқланди.
Аалто университети олимлари 13 та қўлида сурункали оғриқ синдроми мавжуд ва 13 та соғлом одам билан экспериментал тадқиқот ўтказишди. Улар текширилувчиларга қўл билан турли харакатлар бажарилган видеоларни қўйиб беришди. Уларнинг миясидаги холатни фМРТ ёрдамида кузатишди. Бир видеода қўл билан тўпни(коптокни) қисиш кўрсатилган.
Олимлар ёзиб олинган фМРТ натижаларини ўрганишди. СОС мавжуд беморлар миясида юқоридаги видеони кўришда худди оғриқ сезгандаги ўзгаришлар рўй берди. Соғлом ва СОС мавжуд беморларни хеч қийинчиликсиз шу натижаларга қараб ажратиш мумкин эди. Соғлом инсонларда бундай ўзгаришлар кузатилмади.
Олимлар бу текширув натижалари СОС мавжуд беморларни даволашда ёрдам беришига ишонишмоқда.
1.Қандли диабетда қандай асоратлар кузатилади?
2.Баъзилар бошқаларнинг оғриғини хис қилиши мумкин.
3.Тутқаноқ ва тутқаноқ тутгандаги биринчи ёрдамни биласизми?
4.Инсонни хаёлидаги фикрни ўқиш имкони топилди.
8.Невроздақандай белгилар бўлади?
9.ЯЛҚОВлик ва АҚЛ орасидаги боғлиқлик.
12.Биолог олимлар "олтинчи хиссиёт” ни кашф этишди.
13.Кучли рашкка сабаб миядаги киста.
14.Миядаги ўқ.
15.Очки таққан хақиқатдан ақллими?
16."Жин босиши" - тиббиётда нима деб аталади?