Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Болалар церебрал фалажи (БЦФ) – қандай касаллик?

Болалар церебрал фалажи (БЦФ) – бош мияни хомиладорлик ва туғруқ вақтида жарохатланиши ёки ривожланмай қолиши хисобига келиб чиқадиган жуда кўп касалликларни ўз ичига олувчи касалликлар гурухидир. Бу касалликларда қуйидаги умумий сабаб ва белгилар кузатилади:

 

 

  • Перинатал(туғруқ атрофида) даврда юзага келади – яъни касаллик ривожланиши туғруқдан олдин, туғруқ вақти ёки туғруқдан кейин юзага келади.
  • Бош мия ва орқа мия тўқимасини алохида ёки биргаликдаги органик шикастланиши.
  • Кўпроқ харакат тизимида бузилишлар кузатилади. Бундан ташқари мувозанат, кўриш, нутқ ва рухий бузилишлар хам кузатилади.
  • Сурункали ва прогрессивланмайдиган("зўраймайдиган”, "кучаймайдиган”) кечади. "Сохта прогрессия” – деган тушунча хам мавжуд бўлиб, бунда бола ўсиши давомида унда илгари кузатилмаган яширин белгилар пайдо бўла бошлайди. Бунга одатда мияга қон қуйилиши, инсульт, эпилепсия ва тананинг бошқа касалликлари сабаб бўлади.
  • Ирсиятдан берилмайди ва юқумли эмас.
  • Реабилитация қилиш имкони мавжуд. Реабилитация оқибатида беморнинг яшаш даражасини ва ижтимоий холатини яхшилаш имкони юқори.

БЦФ сабаблари нималар?

Олимлар бу касалликка олиб келувчи 100 дан ортиқ сабабларни келтириб ўтган. Улардан баъзиларини келтирамиз:

  • БЦФ беморларнинг 40-50% и вақтидан илгари туғилган болалардир. Уларда аъзолар яхши ривожланмайди ва бош мияга кислород етишмай гипоксия рўй беради.
  • 10% гача холатда туғриқ вақтидаги асфиксия(бўғилиш)га тўғри келади.
  • Яна бир асосий сабаб – онадаги инфекциялар бўлиб, уларнинг токсик таъсири натижасида бола бош мияси ривожланмай қолади.
  • Резус конфликт – бола ва она қонидаги резус омилларнинг мос келмаслиги.
  • Хомиланинг катталиги ёки онадаги тор чаноқ.
  • Йўлдошни вақтидан олдин кўчиши.
  • Туғруқ вақтида – хомила атрофи сувини вақтли тешиб қўйиш, дори-дармон билан туғруқни тезлатиш, болани нотўғри келиши ва б.
  • Туғруқдан кейин – бош мияни зарарловчи оғир инфекциялар(менингит, энцефалит), оғир метал билан захарланиш(симоб), бош мия травмалари ва б.

БЦФ нинг қандай турлари ва белгилари мавжуд?

Унинг бир нечта турлари мавжуд.

  1. Спастик тури (Литтл касаллиги) – энг кўп тарқалган бўлиб, жами касалларнинг 40% ига тўғри келади. Чала туғилганларда кўпроқ кузатилади. Боланинг биринчи ёшида белгилари кўзга кўринади. Уларда спастик тетрапарез, яъни қўл ва оёқда "тортишиш” бўлиб, оёқларда кучлироқ кузатилади.
  2. Икки томонлама гемиплегик шакли – бу оғир шаклларидан бири бўлиб, 2% гача учрайди. Боланинг биринчи ойлигидан ўз белгаларини бера бошлайди. Бунда хам оёқ ва қўлларда парез бўлади лекин бир томонда кучлироқ кузатилади.
  3. Гиперкинетик шакли – 10% холатда учрайди ва хохишсиз харакатлар хамда нутқ бузилиши кўпроқ кузатилади. Касаллик белгилари боланинг биринчи ёши охири ва иккинчи ёшининг бошида юзага чиқади. Беморнинг қўли, оёғи, юз мушаклари ва бўйни ўз-ўзидан, хохишсиз харакатланади. Бу харакатлар боланинг хиссиётли холатларида кучайиб кетади. Гапириши кечроқ бошланади. Нутқи секин, тушунарсиз ва монотон бўлади. Уларда ақлий ривожланиш меъёрда бўлиб, мактабни хатто институтларни хам аъло бахоларга тугатиши мумкин.
  4. Атоник-астатик тури – 15% холатда учрайди. Уларда туғилгандан бошлаб гипотония (тонуси паст) бўлади. Боланинг ўтириши, туриши ва юриши анча кеч қолади. Мувозанати бузилади ва одатда қўл-оёқ, бошда тремор (қалтираш) кузатилади.
  5. Гемипаретик шакли – 32% холатда учрайди. Тананинг бир томонидаги қўл ва оёқда кузатилади. Бу шаклни бола туғилиши билан аниқлаш мумкин. 40-50% холатда тутқаноқлар учрайди.

Ўзбекистонда бундай касаллик билан оғриган беморларга ёрдам бериш учун мўлжалланган ташкилотлар хам мавжуд. Қуйидаги хаволаларни босиб, уларга ўтишингиз мумкин.

 

 Бошқа мақолалар:

1.Қандли диабетда қандай асоратлар кузатилади?

2.Баъзилар бошқаларнинг оғриғини хис қилиши мумкин.

3.Тутқаноқ ва тутқаноқ тутгандаги биринчи ёрдамни биласизми?

4.Инсонни хаёлидаги фикрни ўқиш имкони топилди.

5.Вахима ва қўрқинч

6.УЙҚУСИЗЛИК - ИНСОМНИЯ

7.Неврозни неча хил тури бор?

8.Невроздақандай белгилар бўлади?

9.ЯЛҚОВлик ва АҚЛ орасидаги боғлиқлик.

10.Дежавю кимда бўлади?

11.КАЛЛАни КЎЧИРИБ ўтказилди.

12.Биолог олимлар "олтинчи хиссиёт” ни кашф этишди.

13.Кучли рашкка сабаб миядаги киста.

14.Миядаги ўқ.

15.Очки таққан хақиқатдан ақллими?

16."Жин босиши" - тиббиётда нима деб аталади?

17.Ёшликда сув-чечак, қариликдачи?

18.Кашфиёт: Паркинсон касаллиги ичакдан бошланади.

19.Болалар церебрал фалажи (БЦФ) – қандай касаллик?


 


скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: