Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Бошдаги бўғимларни ўрганамиз

Бу мақолада калла суякларидаги бўғимларга тўхталиб ўтамиз. Бу мақоладан олдин калла суяклари мақоласини ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз. Бошда турли хил бўғимлар мавжуд. Уларни 2 хилга бўлиб танишамиз:

  1. Узлуксиз боғланиш – бир суяк иккинчи суяк билан кенг қисми орқали боғланиши. Бундай боғланишда бўғимдан фарқли равишда харакат бўлмайди.
    • Синдесмоз(син – боғланиш, десмом – фиброз тўқима) – калладаги суякларни бир-бири билан чок хосил қилиб боғланиши. Бу чокда фиброз бириктирувчи тўқима мавжуд бўлиб, кейинчалик у хам суяк тўқимага айланади. Мия қутиси суякларида: пешона – тепа, тепа-тепа, тепа-энса, тепа-чакка ва бошқа кўп суяклари синдесмос шаклида бирикади. Янги туғилган чақалоқларда бу суяклар ораси бир-бирига етиб келмайди. Улар бириктирувчи тўқимали парда ёрдамида туташади. Буни лиқилдоқ деб аталади. Болада иккита жуфт ва иккита тоқ, жами 6 та лиқилдоқ бўлади. Жуфт лиқилдоқлар – бола бошининг икки ёнида олдинги ва орқа лиқилдоқлар бўлиб, бола туғилиши билан битишни бошлайди. Тоқ лиқилдоқлар – бола бошининг тепасида катта(олдинги) хамда кичик (орқа) лиқилдоқлар бўлиб, каттаси 2 ёшда, кичиги эса 1 ёшда битади.
    • Синхондроз (син – боғланиш, хондроз – тоғай тўқима) – икки суяк бир-бири билан тоғай тўқима орқали бирикиши. Бошдаги чакка-энса, понасимон-энса, понасимон-ғалвирсимон, понасимон – чакка синхондрозлари бор. Инсон ёши катталашгандан сўнг тоғай тўқима хам суякланади. Бу холат синостоз(син – боғланиш, остос - суяк) дейилади. Понасимон-энса синхондрози кейинчалик синостозга айланади.
  2. Узлукли боғланиш (ёки бўғим) - иккала суякнинг хам кичик бир қисми ўзаро боғланиши. Бу бўғимлар харакат қилишга мослашган.
    • Пастки жағ – чакка суяклари орасидаги бўғим. Бу бўғим пастки жағни тепага – пастга ва икки ёнга харакатланишини таъминлайди. Бу бўғимнинг харакати натижасида инсон гапириш, эснаш ва овқатланиш имконига эга бўлади. Бу бўғимнинг алохида касалликлари мавжуд бўлиб, кейинги мақолаларимизда бу касалликка тўхтаб ўтамиз.
    • Синсаркоз (син – боғланиш, саркоз – мушак тўқима) – тил ости суяги мушаклар орқали бирикади.

Қуйидаги расмлар юқоридаги маълумотларни тушунишга ёрдам беради.


 

 

 

 



 

скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: