Ракка қарши янги дори ишлаб чиқарилди.
The
Guardian нинг хабар беришига кўра Лондон университети олимлари IMM – 101 номли
янги препарат кашф қилишди. У иммун тизими орқали таъсир қилади ва ошқозон ости
бези ракида ёрдам беради.
Олимларнинг тушунтириши бўйича ўсма хужайралари ўз қобиғида иммун тизим хужайраларини "алдовчи” оқсил тутади. Одатий дорилар иммун тизимини кучайтириб, соғлом ва ўсма хужайраларини бирдек йўқ қилади. IMM – 101 эса фақат ўсмага хужайраларга қарши курашишда ёрдам беради.
Уни клиник текширувдан ўтказишда 110 та бемор иштирок этди. Уларнинг 85% ида ошқозон ости бези ракининг оғир метастазланган тури бўлган. Одатий химиотерапия олган беморлар ўртача 4,4 ой яшаган, янги дори қабул қилганларнинг энг ками 7 ой яшаган. Баъзи олимларнинг таъкидлашича айрим касаллар умри бир неча йилга узайган.
Бошқа мақолалар: