Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Тунги энурез – тунда “тагини хўллаб қўйиш”

Энурез – 5 ёшдан катталарни тунда сийиб қўйиши. Бу 5 ёшгача секин аста йўқолади. Агар 5 ёшдан сўнг хам учраса, унда даволашни бошлаш керак. Энурез асосида қуйидаги 3 та омил катта роль ўйнайди:

  • Тунда сийдик миқдори кўпайиши. Меъёрда суткалик сийдикнинг 1/3 қисми тунги вақтда тўғри келиши керак.
  • Қовуқ хажмини кичиклиги. Бу инсон ёшига қараб турлича бўлади. Катталарда 500-600 млгача бўлади.
  • Уйқудан уйғонишни бузилиши.

Турлари.

Уни касаллик юзага келган вақтга кўра бирламчи ва иккиламчи турларга бўлиш мумкин. Бирламчи – касаллик ёшлигидан бери мавжуд ва орада 6 ойдан кўп бўлмаган вақтга тунги энурез кузатилмайди. Агар 6 ойдан ошиқ вақтга тунги энурез кузатилмаса, касаллик тузалганини билдиради. 6 ойдан кўпроқ вақт ўтиб яна энурез бошланса – бу иккиламчи энурездир яъни бошқа касалликнинг бир белгиси сифатида намоён бўлган энурездир. Қуйидаги касалликларда тунги энурез кузатилиши мумкин:

  • Қандли диабет
  • Қандсиз диабет
  • Юрак касалликлари
  • Буйрак касалликлари ва сийдик чиқарув тизими аномалиялари
  • Қалқонсимон без касалликлар
  • Орқа мия ва бош мия касалликлари ва б.

Шунинг учун тунги энурез мавжуд болаларни тўлиқ текширувдан ўтказиш керак. Бугун моносимптомли энурезга тўхталиб ўтамиз. Моносимптомли энурезда юқоридаги бошқа касалликлар белгиси мавжуд бўлмайди.

Умумий тавсиялар.

  • Овқатланиш ва суюқлик ичиш режими. Буни таркибига пешоб хайдовчи махсулотларни истеъмол қилмаслик киради. Мисол қилсак: какаоли ширинликлар, кофе, чой, баъзи табиий дамламалар, кола, пепси кабилар. Суткалик ичиладиган суюқлик миқдорини камайтириш керак ва уйқудан бир неча соат олдин суюқлик ичишни чеклаш керак.
  • Даволовчи тунги сигнализация. Тунда бир махал уйқудан уйғотиш. Кўп маротаба уйғотиш боланинг уйқу режимини бузади ва мия яхши дам олмайди. Бу ўз навбатида касалликни кучайишига олиб келади.
  • Болани хақоратлаб сўкиш ва уриш мумкин эмас. Бола бу холатни ўзи хохлаб қилмайди. Тунги энурез болада кучли тушкунликка тушиш ва ўзига ишончини пасайишига олиб келади. Уни сўкиш бу холатни ва энурезни кучайтиради. Болага яхши гапириш ва эътиборни кучайтириш керак.
  • Тунги энурезни рўйхатга олувчи кундалик тутиш керак. Унда энурез бўлган кунларни белгилаб борилади.
 

Бошқа мақолалар: 

 

1. Нос бепуштликка олиб келади.

2. Ўғил кўриш – замонавий тиббиёт нималарга қодир?

3. Фантастик тиббиёт – двигателли сперматозоидлар

4. Крипторхизм – моякни ёрғоққа тушмаслиги.

5. Гидроцеле - мояк истисқоси нима?

6. Геморой, варикоз,варикоцеле- қандай умумийлик мавжуд.

7. Варикоцелева эркаклар саломатлиги.

8. Варикоцеле нима?

9. Простата аденомаси – кандай БЕЛГИЛАР булади?

10. Простата бези аденомаси – асосий САБАБИ нима?

11. Бепуштлар энди ИНВАЛИД хисобланадими?

12. Эркаклар нимага ХИЁНАТ қилади?

13. ЎҒИЛМИ ЁКИ ҚИЗ!!!

14. Цистит ёхуд «чахмазак»

15. ЭРКАКНИНГ ИККИНЧИ ЮРАГИ ЁКИ ПРОСТАТИТ

16. Циститни олдини олишни 3 асосий шарти.

17. Циститнинг 10 хил белгиси.

18. Циститнинг 7 сабаби?

19. Қовуқ анатомиясини биласизми?

20. Циститаёлларда кўпми ёки эркакларда?!

21. КЕГЕЛ МАШҚИ

22. Жинсий йўл билан юқадиган касалликлар

23. Сунъий буйрак яратилди!!!

24. Тунги энурез – тунда "тагини хўллаб қўйиш”

25. Ифлосланган хаводан БУЙРАК зарарланади.

 

скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Tunda tagini xullap quyishni davosi bormi masalan yoshi katta bulsa

Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: