Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Вакцинация (эмлаш) – қилдириш керакми?

Вакцина ўзи нима?

Вакцина – (лотин тилида "сигир” деган маънони билдиради) бирор касалликка қарши эмлаш учун айнан шу касаллик қўзғатувчисидан тайёрланган доридир.

Унинг қандай турлари мавжуд?

Уни 4 гурухга бўлиш мумкин:
  • Тирик вакцина – бу касаллик чақирувчи микроорганизмни кучсизлантирилган турларини ўз ичига олади.
  • Инактивланган вакцина – касаллик чақирувчи микроорганизмни ўлдирилган танаси ёки танасининг бир қисмидан тайёрланади.
  • Анатоксинлар – бу микроорганизмларнинг касаллик чиқирувчи захарини (токсин) зарарсизлантирилган холатидир.
  • Биосинтетик вакцина – бу ген инженерлиги ёрдамида ишлаб чиқарилган вакциналардир.

Қандай таъсир қилади?

Организмга хар қандай ёт тана(вирус, бактерия, вакцина ва х.) тушгандан сўнг, инсон иммун тизими(химоя тизими) уни ўрганади, хотирасида сақлайди ва унга қарши курашиш учун "қотил – модда” (антитела) лар ишлаб чиқаради. "Қотил – модда” айнан бир турдаги ёт танага қарши курашади ва хар бир микроб учун алохида ишлаб чиқарилади. Буни махсус иммунитет ёки махсус химоя деб аташ мумкин.

Вакцинага қарши пайдо бўлган "қотил – модда” хақиқий микроб танага тушиши билан унга қарши курашишни бошлайди ва касалликка чалинишдан химоя қилади.

Эмлашдан нима наф?

Қуйидаги статистик маълумотлар бу саволга фавоб бўлади:

  • ХХ аср бошида бутун Ер юзида 1-1.5 млрд одам истиқомат қилар эди. Шу аср охирида эса инсонлар сони 6 млрд дан ошди. Тарихдаги бирор асрда инсон сони бунчалик тез яъни 5 баробарга ошмаган. Бунги сабаб қилиб тиббиётнинг ривожланиши, айниқса вакцинани кашф қилиниши ва уни ривожланишини кўрсатиш мумкин.
  • 2-жахон уриши вақтида туберкулез (сил) билан оғриган беморнинг хар 7-си вафот этган.
  • Ҳар йили 1 миллиондан ортиқроқ эмизикли болалар пневмококли инфекциялардан ва ротавирус диареясидан ҳалок бўлмоқдалар.
  • Қизамиқдан умумжаҳон ўлим миқдори 2000 -2010 йилларда 74% га камайди.
  • Бутун жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бюроси хозирги вакцинация оқибатида хар йили 3 миллион бола хаёти сақланиб қолинишини таъкидлади.
  • Яқин йиллардаги янги вакциналар оқибатида эса юқоридаги кўрсатгич 8 миллионгача бориши айтилган.

Қарши кўрсатмалар қайсилар?

Хар бир вакцинани турига қараб турли қарши кўрсатмалар мавжуд. Улар билан тўлиқроқ танишиш учун қуйидаги сайтга ўтишингиз мумкин.

Хозирги замонавий вакцинация шу холатга келиш учун жуда кўп чиғириқлардан ўтган бўлиб, мен унга ишонаман. Фарзандлар ва уларнинг келажаги учун ЭМЛАШ қилдириш керак!

Вакциналарнинг очилиш тарихи 

 

 Бошқа мақолалар:

  1. Ўзак хужайра – нима учун ўта мухим?
  2. Ёшликда сув-чечак, қариликдачи?
  3. Тутқаноқ ва тутқаноқ тутгандаги биринчи ёрдамни биласизми?
  4. "Жин босиши" - тиббиётда нима деб аталади?
  5. "Хуррак отиш” нидаволашзарурми?
  6. Ринитларнинг турлари
  7. Бурун оқиши – ринит.
  8. Бош айланиши хақида тўлиқ маълумот.
  9. Вестибуляр бузилишлар
  10. Томоқдаги оғриқнинг 11 сабаби.
  11. Пакана гижжа хақиқатдан кичкинами?
  12. ЛЯМБЛИОЗ(ГИАРДИАЗ) - чувалчанг гельминт эмас!
  13. ЭНТЕРОБИОЗ (ОСТРИЦА) нима?
  14. Аскарида хақида нима биласиз?
  15. Кесарча кесиш билан туғилганми – демак у семиз бўлади.
  16. Уч ота-онадан туғилган биринчи БОЛА.
  17. "Машина"га хомиладор аёл
  18. ЎҒИЛМИ ЁКИ ҚИЗ!!!
  19. Ўғил кўриш – замонавий тиббиёт нималарга қодир?
  20. Крипторхизм – моякни ёрғоққа тушмаслиги.
  21. Гидроцеле - мояк истисқоси нима?
  22. Тунги энурез – тунда "тагини хўллаб қўйиш”
  23. Вакцинация (эмлаш) – қилдириш керакми?
 

 


скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: