Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

18 май 2017 йил Психология / Янгиликлар

Спиртли(алкогол) ичимлик хақида 9 нотўғри тушунча!!!

  1. Спиртли ичимилик – озиқ овқат махсулоти. Бу хозирги кунда спиртли ичимиликларни барча озиқ-овқат дўконларида сотилгани учун шундай тушунча бор. Аслидачи?! Ўтган асрнинг 70- йиллар ўртасида БЖССТ (бутун жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти) спиртли ичимликларни (пивони хам) НАРКОТИК моддалар қаторига қўшган.
  2. Озгина ичсанг зиёни йўқ – бу баъзи шифокорлар ўйлаб топган "маслахат”. Хозиргача спиртли ичимликни оз миқдорини зиёни йўқлиги ёки фойдасини исботлайдиган бирор илмий тадқиқот мавжуд эмас. Аслида хаммаси оз-оздан ичишдан бошланади ва вақт ўтиши билан доза ошишини талаб қилади. Академик Павлов оз миқдорда спиртли ичимлик ичгандан сўнг, инсон рефлекслари 7-14 кундан сўнг меъёрга келишини айтган. Оз миқдорда спиртли ичимлик ичувчиларнинг 85% ини мияси 4 йилда "қуриши” мумкинлиги аниқланган.
  3. Спиртли ичимликлар тумовга ёрдам беради ва танани қиздиради. Франция фанлар академияси ўтказган текширувига кўра спиртли ичимликлар грипп вирусини хеч қайси турига таъсир қилмас экан. Иммун тизимни сусайтириб, касалликни оғирроқ кечишига олиб келади. Танани қиздириши хақида бир нарсани айтиб ўтмоқчиман: хатто оддий сув хам танани қиздиради! Спиртли ичимлик ва кофенинг қиздиришини солиштирма текширув қилинган. Кофе кучлироқ ва узоқроқ қиздириши маълум бўлган.
  4. Спиртли ичимлик инсонни кайфиятини кўтаради ва стрессда ёрдам беради. Бу хусусиятлари мия тўқимасини тормозланиши ва параличи хисобига келиб чиқади. Аммо унинг таъсирида инсон қилаётган иши ва сўзлари бошқаларда СТРЕСС чақиради. Унинг таъсири кетгандан сўнг эски хиссиётлари икки баробар бўлиб азият беради.
  5. Спиртли ичимлик иштахани очади. Алкогол хазм тизимига тушгандан сўнг хазм безлари кўп миқдорда шира ажратади. Бунинг хисобига инсонда "сохта” очлик пайдо бўлади. Бу холат доимий бўлса хазм тизими безлари атрофияга учрайди, ошқозон деворида яралар пайдо бўлади.
  6. Қизил вино(кагор)да фойдали моддалар кўп. Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, вино тайёрлаш жараёнида узумдаги деярли барча фойдали моддалар парчаланиб кетади.
  7. Спиртли ичимликлар иш қобилиятини оширади. Австралияда ўтказилган тадқиқотда, инсон фикрини жамлай олмаслиги хисобига, хатоликлар жуда хам кўп бўлиши аниқланган. Шунинг учун хамма машхур ташкилотларда спиртли ичимлик қабул қилиб, ишга келиши таъқиқланган.
  8. Спиртли ичимликлар қон босимини пасайтиради. Спиртли ичимлик юрак уриш сонини оширади ва бунинг хисобига қон босими ошади.
  9. Сифатли спиртли ичимликни зиёни йўқ. Хар қандай этил спиртидан организмда ўта захарли уксус алдегиди пайдо бўлади. Сифатсиз ичимликларда уксус алдегидини яна хам зарарлироқ қилувчи сивуш мойлари мавжуд.

 

Зарарли одатлар хақидаги бошқа мақолалар:
скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: