Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

Коронавирус - энг охирги маълумотлар

2019 йил декабрида Хитойда бир гурух пневмония холатлари кузатилди. Текширувлар натижасида касалликни фанга маълум бўлмаган янги вирус келтириб чиқаргани аниқланди. Эндиликда уни "2019 Новел Коронавирус” деб номланди. Бу видеода вирус хақида хозиргача маълум бўлган маълумотлар келтирилган. Шуни ёдда тутингки, бу янги вирус ва бу маълумотлар ўзгариши мумкин.

Коронавируслар гурухига кўп миқдордаги вируслар киради. Вирус тузилиши ирсий асоси бўлган ядро, уни ўраб турувчи қобиқ ва оқсил "тикан” ларидан иборатдир. Бундай тузилиш унга тож (crown) шаклини беради. Лотин тилида тож (crown) – корона дейилади. Унинг номи шундай келиб чиққан.

Коронавирусни бир қанча турлари бўлиб, улар нафас йўли ва ошқозон ичак тизими касалликларининг белгисини юзага келтиради. Нафас йўли касалликлари оддий гриппдан тортиб ўпка яллиғланиши (пневмония) гача бўлиши мумкин. Кўп беморларда касаллик ўрта оғирликда кечади. Аммо баъзи турдаги коронавируслар оғир турдаги касалликларни келтириб чиқаради. Улар қуйидагилар:

  1. SARS-CoV – оғир ўткир нафас йўли синдромини келтириб чиқарувчи коронавирус. У биринчи марта 2003 йилда Хитойда аниқланган.
  2. MERS-CoV – Яқин Шарқ нафас йўли синдромини келтириб чиқарувчи коронавирус. У биринчи марта 2012 йилда Саудия Арабистонида аниқланган.
  3. 2019n-CoV – 2019 йилдаги номаълум коронавирус эса биринчи бўлиб Хитойда аниқланди.

Аввалига пневмония шаклида Вухандаги денгиз махсулоти ва тирик хайвонлар билан савдо қиладиган одамлар орасида учради. Ундан сўнг эса беморга яқин оила аъзоларига ва тиббиёт ходимларида тарқалди. Хозирда касаллик жуда кўп. Хитой бўйлаб тарқалди. Яна баъзи давлатларда хам аниқланди.

Касаллик ўзи қаердан келиб чиққан?

Коронавирус бир қанча хайвонлар орасида айланиб юриши аниқланган. Баъзан бу вируслар хайвонлардан одамларга юқади. Буни "spillover” – бир жойдан бошқа жойга ўтиб тарқаш дейилади. Бу вируснинг мутацияси ёки хайвон ва инсон орасидаги узоқ алоқа хисобига келиб чиқади. Мисол учун MERS-CoV туялардан келиб чиққан, SARS-CoV эса цивет мушукларидан келиб чиққан. 2019n-CoV қайси хайвондан келиб чиққани хали аниқ эмас.

У қандай юқади?

Аниқ юқиш йўллари халигача аниқлангани йўқ. Умумий олганимизда нафас йўли касалликлари хаво-томчи йўли орқали бемор йўталса ёки акса урса ва зарарланган нарсага тегиш орқали юқади.

Касаллик юқтириш хафви юқори бўлганлар:

  • Хайвонлар билан контактда (алоқада) бўладиганлар: тирик хайвон бозорларида ишлайдиганлар
  • Касал бемор билан алоқада бўладиганлар: бемор яқинлари ва тиббиёт ходимлари

Касаллик белгилари қандай?

Хозиргача аниқ бўлган белгиларни енгилидан бошлаб, оғиригача санаймиз:

  • Иситма
  • Йўтал ва хансираш
  • Оғир холатларда пневмония
  • Буйрак етишмовчилиги
  • Ўлим

Ўлимга олиб келиш даражаси хали аниқ эмас.

Касалликни қандай аниқлаймиз?

Буни фақатгина ПЦР (полимераза цепная реакция) усулида вирус ирсиятини аниқлаш орқали топиш мумкин.

Даволаш

  • Вирусга қарши махсус дори мавжуд эмас
  • Симптоматик даволаш яъни бемордаги касаллик белгиларига қараб даволаш
  • Вирус қарши химояланиш учун вакцина (эмлаш) мавжуд эмас

Вакцина ва дори ишлаб чиқариш хозирча давом этмоқда.

Вирус юқишини қандай олдини оламиз?

Бу янги вирус маълум географик зонада тарқалган. Шунга қарамай, вирус юқишини ва тарқалишини олдини олишга қаратилган стандарт гигиеник чора-тадбирлар мавжуд. Унинг таркибига қуйидагилар киради:

  • Йўтал ёки акса урганингизда бурун ва оғзингизни тиббиёт маскаси ёки мато билан тўсиб олиш
  • Касаллар билан яқин алоқада бўлмаслик
  • Маскалар ва тиббиётда ишлатишга мўлжалланган шахсий химоя воситаларидан фойдаланиш
  • Қўлингизни доимий равишда совун билан ювиш ёки спиртли сальфеткада артиш
  • Зарур бўлмаса хайвонлар ва уларнинг қисмлари билан алоқа қилмаслик, алоқадан кейин эса қўлни совунлаб ювиш
  • Хайвон махсулотлари яхшилаб пиширилгандан сўнг истеъмол қилиш
  • Агар касал бўлсангиз уйда қолинг. Агар иситма, йўтал, хансираш бўлса тезлик билан шифокорга кўрининг. Шифокорингизга саёхатингиз хақида айтинг.

Бу янги вирус хақида маълумотлар янгиланиб туриши мумкин. Бунинг учун бизнинг сайтни текшириб туринг.


скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: