Сўровнома
Бир йилда неча марта тиббий кўрикдан ўтасиз?

ЕЛКА СУЯГИНИНГ ЧИҚИШИ

Ҳамма чиқишларнинг 50-60% ини ташкил этади. Бунга елка бўғимининг анатомо-физиологик хусусиятлари сабаб бўлади: курак суягининг бўғим юзаси елка суяги бошчасидан 3-4 марта кичик, бўғим халтаси жуда катта ва юпқа олд қисмида боғлам ва мушаклар мустаҳкам эмас, ҳамда елка бўғимида ҳаракат амплитудаси жуда ҳам кўп. Елка суяги бошчаси олдинга, орқага ёки пастга силжиши мумкин, шу сабабли олдга, орқага ва пастга чиқиш турлари фарқланади. Олдга чиқиш кўп учрайди ва 98% ни ташкил этади, орқага чиқиш жуда кам учрайди.


Елка суяги бошчаси чиққанда бўғим халтаси йиртилади, кўп ҳолларда икки бошли мушакнингнинг пай қисман ёки тўлиқ узилиши мумкин. Баъзи ҳолларда эса елка суягининг катта ёки кичик тепачаси узилади.

 

Клиник белгилари: Бемор елка бўғими соҳасида кучли оғриқ сезади. Соғ қўли билан чиққан қўлининг билагидан ушлаб, ҳаракат қилдирмай туради. Чиққан қўл «мажбурий» ҳолатни эгаллайди. Дельтасимон мушакнинг таранглашиши туфайли елка усти ва бўғим соҳаси ўзгариб, дельтасимон соҳада чуқурча ҳосил бўлади. Акромион анча бўртиб, айниқса ориқ одамларда яққол кўриниб туради. Пайпаслаб кўрилганда елка бошчаси қўлтиқ остига ёки олдинга силжиган бўлади. Бўғимда фаол ҳаракат йўқолади, пассив ҳаракатда оғриқ кўпаяди ва унга қарши «пружина» харакати юзага келади. Ротацион ҳаракат ёрдамида елка суяги бошчаси қўлтиқ остида эканлиги аниқланади. Елканинг нисбий узунлиги соғ елкага нисбатан 2-3 см узун бўлади. Суяк бошчаси пастга силжиши туфайли қўлтиқ ости артерияси ва нервлари қисилиши мумкин. Рентгенография ёрдамида диагноз тўлиқ аниқланади.

Даволаш: Елканинг янги чиқишлари зудлик билан тўғриланиши зарур, акс ҳолда вақт ўтиши билан тўғрилаш қийинлашиб боради. Тўғрилашнинг муваффақиятли чиқишинниг асосий шарти тўлиқ оғриқсизлантириш ва мушакларнинг релаксацияси ҳисобланади. Умумий оғриқсизлантириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Тўғрилашнинг жуда кўп усуллари таклиф этилган. Энг кўп қўлланиладиган усуллар: Кохер, Гиппократ, Ибн-Сино, Джанелидзе, Чаклин усуллари.

Елка бошчаси тўғрилангач оғриқ йўқолади, бўғим ҳаракат эркин бўлади ва бўғим соҳасининг асл шакли тикланади. Контрол рентгенография бажариш зарур ва шарт ҳисобланади. Тўғрилангандан кейин 4 ҳафтага гипс боғлами қўйилади.

Эски чиқишлар, асоратли ва одатий чиқишлар асосан операция йўли билан даволанади.

 

скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Изоҳ қўшиш
Исмингиз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кодни киритинг: